Ўзбекистонликларга Саудия Арабистонида Яман билан чегара ҳудудига яқинлашмаслик тавсия этилди

Ўзбекистонликларга Саудия Арабистонида Яман билан чегара ҳудудига яқинлашмаслик тавсия этилди


Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси минтақадаги вазият кескинлашгани муносабати билан Саудия Арабистонида бўлиб турган фуқароларни авиақатновлар жадвали ва транзит йўналишларидаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди.

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, Саудия Арабистонида ички вазият барқарорлигича қолмоқда. Бироқ минтақадаги вазият туфайли авиарейслар кечикиши, мажбурий транзит тўхташлари ва парвоз йўналишлари ўзгариши мумкин.

Шу муносабат билан ватандошларга Саудия Арабистонининг Яман билан чегара ҳудудидан узоқроқ юриш, ҳарбий объектлар ва ҳодисалар оқибатларини суратга олмаслик тавсия этилди. Шунингдек, текширилмаган маълумотларни тарқатмаслик, расмий хабарларни кузатиб бориш, маҳаллий ҳокимият органлари кўрсатмаларига амал қилиш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ёнида олиб юриш сўралди.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси:

+966 11 263 52 23

+966 56 721 77 31 (Telegram / WhatsApp) — консул Шуҳрат Ибрагимов.

Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси:

+966 12 607 72 50

+966 59 439 08 50 (Telegram / WhatsApp) — консул Азимжон Қобилжонов.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.