Ўзбекистонда 100 нафар санитар тозалаш ва ободонлаштириш ходими велосипедлар билан мукофотланди

Ўзбекистонда 100 нафар санитар тозалаш ва ободонлаштириш ходими велосипедлар билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги тегишли фармони ижроси доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 дона велосипед республиканинг барча ҳудудларига тарқатилди. Ушбу мукофотлар чиқиндиларни йиғиш, ташиш, саралаш ва ҳудудларни ободонлаштириш соҳасида узоқ йиллардан бери фидокорона меҳнат қилаётган ходимларга топширилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Андижонда 9 нафар, Бухорода 6 нафар, Навоийда 4 нафар, Самарқандда 9 нафар, Фарғонада 9 нафар ва Наманган вилоятида 8 нафар соҳа ходими велосипедлар билан тақдирланди. Мазкур рағбатлантириш тадбирлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.