Тошкентда янги автобус ва такси йўналишларини ташувчиларга бириктириш бўйича электрон тендер эълон қилинди

Тошкентда янги автобус ва такси йўналишларини ташувчиларга бириктириш бўйича электрон тендер эълон қилинди

Тошкент шаҳрида шаҳар йўналишли такси ва автобус йўналишларини ташувчиларга бириктириш бўйича e-tender.uztrans.uz электрон платформаси орқали очиқ тендер ўтказилади. Тендер доирасида вақтинчалик (2026 йил 15 октябрдан) ҳамда узоқ муддатли (2026 йил 11 ноябрдан) шартномалар асосида «Бешқўрғон маҳалласи – Чорсу савдо маркази» (191М) ва «Ниёзбоши маҳалласи – Жанубий вокзал» (194) йўналишлари бўйича лотлар тақдим этилади.

Танловда иштирок этиш учун таклифлар фақат электрон платформа орқали қабул қилинади ва белгиланган муддат тугагач, уларга тузатиш киритишга йўл қўйилмайди. Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳар Транспорт бошқармасининг расмий сайти ёки тегишли ишчи телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.