Шунингдек, томонлар «Air Arabia»нинг халқаро йўналишлар тармоғидан фойдаланган ҳолда Европа, Яқин Шарқ, Осиё ва Шимолий Африкадан транзит сайёҳларни жалб қилиш, «Умра плюс» дастурини ривожлантириш ҳамда биргаликда маркетинг кампанияларини ўтказишга келишиб олдилар. Авиакомпания Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида блогер ва туроператорлар учун инфотурлар ташкил этишга, шунингдек, самолёт бортларида мамлакат ҳақида ахборот материалларини жойлаштиришга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, «Air Arabia» вакиллари ноябрь ойида бўлиб ўтадиган 31-Тошкент халқаро туристик ярмаркасига таклиф этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.