Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон-Латвия ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Усмонов олиб борди.
Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Латвия Иш берувчилар конфедерацияси (LDDK) президенти Виталийс Гавриловс ва бошқа вазирлик, идоралар вакиллари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов сўзга чиқиб, мамлакатларимиз ўртасидаги фаол ҳамкорлик туфайли Латвия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда қўшма ҳамкорликни жадал амалга ошираётганини таъкидлади.
Унда Ўзбекистон томонидан “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Фарҳод Нурмуҳамедов иштирок этди.
Латвия томонидан Латвия Транспорт вазирлиги Давлат котиби ўринбосари Улдис Рейманис, Латвия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламент котиби Эдгарс Кронбергс иштирок этди.
Тадбир сўнгида ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳозирда Мамлакатимизда Латвия инвесторлари иштирокидаги 68 та компания фаолият юритаётган бўлиб, улардан 46 та қўшма корхона бўлса, 22 таси эса 100% Латвия капиталига эга ва корхоналар ҳисобланади. Шунингдек, Латвиянинг 1 та ваколатхонаси ҳам Ўзбекистонда фаолият юритмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.