Ҳамюртимиз биринчи партияда оқ доналарда ўйнаб, имкониятни бой берди. Нодирбек 36-юришда қўпол хатога йўл қўйди. Натижада биринчи ўйинни бой берди. Ваҳоланки, ўйин дурангга қараб кетаётганди.
Абдусатторов тўқнашув тақдирини учинчи партияга қолдириш учун иккинчи баҳсда ғалаба қозониши талаб этиларди. Аммо Со Уэсли иккинчи ўйинни ҳам яхши ўтказди. Ватандошимизгда ғалаба учун имконият қолмагач, томонлар дурангга имзо чекишди.
Шу тариқа, мусобақа гранд-финалида Магнус Карлсен ва Со Уэсли тўқнаш келадиган бўлишди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.