Ташаббусли бюджет жараёнининг иккинчи мавсуми 17 июльдан бошланади

Ташаббусли бюджет жараёнининг иккинчи мавсуми 17 июльдан бошланади

Мазкур мавсум учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июль соат 10:00 дан бошлаб ўтказилади.

Бунга кўра,

1-босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 — 06.08.2023 давомида;

2-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 — 26.08.2023 давомида;

3-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 — 15.09.2023 давомида ўтказилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради.

Маълумот ўрнида, фуқаролар лойиҳага доир батафсил маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишлари мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.