Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Маълумки, ушбу мамлакатлар катта иқтисодий ва инвестициявий имкониятларга эга.
Июль ойида истеъмол нархлари 0,2%га арзонлаган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 8,9%гача пасайган.
6 ой ичида 1 фоиз тўловни қайтариш амалиёти (кешбек) билан мобил иловаси орқали 2 миллионга яқин истеъмолчиларга 579.5 млрд сўм тўлаб берилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 477 722 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) бўлиб, шундан 67 516 таси хусусий корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича: Қашқадарё вилояти – 8 488 та Фарғона вилояти – 8 395 та Тошкент шаҳри – 8 347 та Самарқанд вилояти – 6 128 та Сурхондарё вилояти – 5 494 та Навоий вилояти – 5 036 та Хоразм вилояти – 4 982 та Тошкент вилояти – 4 327 та Наманган вилояти – 4 134 та Бухоро вилояти – 3 058 та Жиззах вилояти – 3 019 та Андижон вилояти – 2 429 та Қорақалпоғистон Р.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 69 628 тага етган. Бу жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 14,6 % улушини ташкил этди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 5,3 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 57,5 % га ошган.
Ўзбекистон Республикасида 2023-йилнинг январ-июн ойларида жами йирик корхоналар томонидан 332,6 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган бўлиб, мазкур ишлаб чиқариш 2022-йилнинг тегишли даврига нисбатан 7,9 % га ошган. Ўзбекистон Республикасида 2023-йилнинг июн ойида йирик корхоналар томонидан 67,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 24,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17,1 минг тонна чой импорт қилган. Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага ошган.
2023-йил январ-июн ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 70 814 та юридик шахс томонидан 19,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 9 трлн сўм 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади.
Жорий йилнинг 24-июл куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашди. Унда ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Жужанна Харгитай, Банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг айни пайтдаги раҳбари Алкис Дракинос ва унинг ўрнига сентябр ойидан ишга киришувчи раҳбар Анди Аранитаси иштирок этди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълум қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида тадбиркорларга 4 трлн.
Ҳиндистон мамлакатда дон маҳсулотлари нархининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида оқ гуруч экспортини тақиқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази банкларнинг фаоллик индексини ҳисоблаб чиқди ва уларнинг молиявий имкониятлари ва барқарорлиги рейтингини тузди. Йил бошидан буён Ўзбекистон банк тизимида асосий кўрсаткичларнинг ўсиши қайд этилди.
Июнь ойида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг бироз пасайишига қарамай, у ижобий соҳада қолмоқда. Кўрсаткичнинг яхшиланиши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳозирги ҳолатнинг ўсиши ва компанияларнинг яқин келажакдаги умидларининг ижобий характери билан таъминланди.
Ҳисоб палатаси томонидан Бюджет кодексининг26-моддасига асосан маҳаллий бюджетларнинг 2022 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди. Ташқи аудит ҳамда масофавий тарзда олиб борилган риск-таҳлилларда кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида ўрганилди.
Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги делегатсиянинг ҳамкорлар билан учрашувлари давом этди. Делегатсия аъзолари БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг (ЕCОСОC) юқори даражадаги сиёсий форуми доирасида ташкилот институтлари раҳбарлари билан учрашди.
Мулоқотда асосий вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва таълим муассасалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этди. Дастлаб давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий ва ишончли муносабат туфайли мустаҳкамланиб бораётган ўзаро ҳамкорлик тез суръатда, изчил ривожланаётгани таъкидланди.
2023-йилнинг январ-май ойларида Aндижон вилояти бўйича 2 402,4 млрд. сўмлик нодавлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотлар томонидан қурилиш ишлари бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 27-февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “2023-йил учун Статистика дастури”да белгиланган муддатда “Минимал истеъмол харажатлари” қиймати ҳисобланди. 2022-йил (йиллик) инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2023-йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил етди.
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантиришни таъминлаш, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Бу борада: Жорий йилнинг 1-ярим йил якуни билан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси масъул этиб белгиланган лойиҳалар доирасида 53,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 1,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 4,4 минг тонна олма экспорт қилган. Олма экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 702 тоннага камайган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар Республика бўйича фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди. Натижада сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортган.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг халқаро захиралар ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 9,3 млрд АҚШ доллари ёки 35,3 фоизга ошган бўлиб, бу ҳолат 2017-2022 йиллар мобайнида халқаро захиралар таркибидаги монетар олтин ҳажмининг 67 тоннага ортганлиги ҳамда олтин нархининг 2017 йил бошидаги 1 159,1 доллардан 2022 йил якунига 1 812,4 долларгача кўтарилиши билан изоҳланади. Бунда халқаро захиралар хажмига олтин нархи ўзгаришининг таъсири 6,9 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.
Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди. Унга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 369,7 трлн.
Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди Мазкур шарҳга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 295,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 30,7 фоизга ошди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатлардан қиймати 3,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган. Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158 тоннага ошган.
Жорий йилнинг 10-июл куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Винсент де Пол Кукпайзан бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) фискал департаменти вакиллари билан учрашди. Миссия таркиби ХВЖ ходимлари Стефан Весперманн, Жон Миддлтон ҳамда ОТБ ходимлари Нажам Жавайд ва Го Нагаталардан иборат бўлди.
Ушбу қонун лойиҳасида божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қандай тартибда берилиши бўйича аниқлик киритилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари, ашёлари, оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлар ҳамда ускуналарни Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, олимпия ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича федерациялар таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан импорт қилинганда, божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда.
Каттақўрғон туманида CEEC Samarqand цемент” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона барпо этилмоқда. Туманнинг Янгиҳаёт массивида хитойлик ҳамкорлар иштирокида ташкил қилинаётган мазкур заводнинг ишлаб чиқариш ускуналарини монтаж қилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 июл ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 33,72 млрд долларни ташкил қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.