“Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Маълум бўлишича, фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси; Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги.
Жорий йилда умумтаълим муассасаларида 2023/2024 ўқув йили бошида барча мулкчилик шаклидаги умумтаълим муассасалари 11-синфларида жами 414,6 минг нафар ўқувчи қайд этилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Ҳужжат билан магистратура ва докторантурага айрим йўналишларда хорижий тил билиш сертификати даражаси пасайтирилди.
Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди. Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида ФҲДЁ органларида 63,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Тармоқларда Жиззах вилоятида 3 нафар мактаб битирувчиси автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот бериб, ЙТҲ иштирокчилари ўқувчилар бўлмаганини билдирди.
“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш бўйича шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра: а) 2024/2025-ўқув йили қабулидан бошлаб: давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади, бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари мустасно; давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади; давлат олий таълим муассасалари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи олий таълим ташкилотларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Навоий вилоятида мактаб ўқувчилар дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири калтаклангани ва сувга отиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида корхонани қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда метро вагонларидан бирининг эшиги очилмади мазмунидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени матбуот хизмати изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда йўлда турган фуқаро пичоқлаб кетилгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
“Qanot Sharq” (Ўзбекистон) авиакомпанияси 30 июндан бошлаб Тошкент — Будапешт — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Бишкек шаҳрига амалий ташрифи давомида Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашув ўтказди. Суҳбат аввалида икки давлат ўртасидаги яқин қўшничилик, вақт синовидан ўтган қардош стратегик ҳамкорлик муносабатларининг бугунги кундаги юксак даражасига тўхталиб ўтилди.
Хоразмда ўқувчиларга қўпол муносабатда бўлиб, калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қазиб олинаётган қум-шағаллар ҳисобига табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. Президент Администарцияси, Бош прокуратура ва Эковазирлик иштирокида жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу мусобақанинг аёллар ўртасида М1Х классида 2000 метр масофага ўтказилган баҳсларда стартга чиққан ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова барча рақибларини ортда қолдириб маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала бошчилигидаги ЕИ делегацияси билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш режалари муҳокама қилинган.
Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда zamon.uz Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг журналистларга айтган сўзларига таяниб маълум қилди.
Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги V – VII асрларга оид “Қорабоғтепа-1” археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 май куни фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди. Иқтисодиёт ва аҳоли саломатлигида муҳим ўрин тутадиган бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, зарур ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратиб берилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича ахборот берилди. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси ривожлантирилиб, халқаро талаблар даражасидаги шарт-шароитлар яратилмоқда.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эшкак эшиш базаси қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Президентнинг «Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги иссиқхоналар ва саноат корхоналари томонидан атмосферага чиқарилаётган тутун ва заҳарли газларни кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Тошкент шаҳри ва унинг атрофида жойлашган иссиқхона хўжаликлари, саноат корхоналарга қатор талаблар юкланмоқда.
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида юк машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчини уриб юборди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 15 май куни содир бўлган.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Раиси Нуман Куртулмуш билан учрашув ўтказди. Мулоқотда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро соҳаларда Ўзбекистоннинг Туркия билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ҳамда алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан бир қатор коррупцион ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақида ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
“Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-181-сон, 20.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан Абдулла Қодирий кўчасидаги, “Анҳор Локомотив” боғи, “Рамада Ташкент” меҳмонхонаси ва бошқалар бўйлаб ўтувчи кўприк жорий йилнинг 24 майигача, шу куни ҳам, транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Ўзгидрометнинг хабар беришича, жорий йилнинг 23-26 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Унга кўра, эртага, 23 май куни чўл ҳудудларда, 24-26 май кунлари эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, жорий йилнинг 23-26 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи бор.
Бугун, 23 май куни маҳаллий вақт билан соат 07:38да Испаниянинг «World2Fly» авиакомпаниясининг бортида 285 нафар йўловчиси бўлган самолёти Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича илк чартер рейсини амалга оширди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинди, экипаж аъзолари ва биринчи йўловчилар, жумладан, Тошкентга етиб келган Испаниянинг йирик сайёҳлик агентликлари, журналист ва блогерлар пойтахт аеропортининг келиш залида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.