Ўзбекистон бўйлаб 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш ҳудудий марказлари” ташкил этилди

Бугун, 15 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларидан қандай фойдаланилаяпти?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларидан фойдаланиш турлари бўйича сотувлар ҳажмини таҳлил қилди. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар мулк ва ижара (тадбиркорлик ва кўп қаватли уй-жой қуриш учун) ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига қўйилмоқда.

Ўзбекистонда фарзандининг контрактини тўловчи ота-оналар даромад солиғини тўлашдан озод қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига профессионал ва олий таълим олишни янада рағбатлантиришга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Совуқ антитциклон Ўзбекистон ҳудудидан тез чекинмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуққача кучсизлашади, бугун кундузи эса ҳаво 4-9 даража илиққача исийди.

Қашқадарёда бўрини тутиб олиб қийноққа солишди

Давлат рақами  70 Y 991 HA  бўлган NEXIA  русумли автомашина эгалари бир дона бўрини тутиб олиб  қийноққа солишган. Кейин бўрини давлат рақами 70 B 474 SA бўлган автомашинага юклашгани акс этган видео мурожаат келиб тушди.

Тошкентдаги дўконларда айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи пасайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (MHTI) мутахассислари  2023 йилнинг декабр ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 8 хил маҳсулот бўйича ўтган ойдагига нисбатан минимал нархлар пасайганлигини кўрсатди.

Нодирбек Абдусатторов Champions Chess Tour турнирида 3-ўринни эгаллади

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour Finals 2023 турнири бўлиб ўтди. Умумий мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.

Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ишга туширилмоқда

Ўзбекистонда “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ривожлантириш ва давлат бошқарувини номарказлаштириш” лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳамда AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан биргаликда ташкил этилган тадбирда маълум қилинди.

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги спортда тақиқланган моддалар ва усулларнинг янгиланган версиясини эълон қилди

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА) Ижроия қўмитаси (Ехcо) «Спортда тақиқланган моддалар ва усуллар»нинг янгиланган 2024 йилги версияси ҳамда тақиқланган рўйхатга кирган асосий ўзгаришларнинг қисқача мазмунини эълон қилди. Мазкур тақиқланган рўйхат 2024 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида мурожаатлар 112 мингдан ошди

2023 йил январь-ноябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 112 480 та мурожаат келиб тушган.   Шундан:   104 053 таси харид чеки бермаслик; 4 351 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик; 222 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш; 3 854 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Водий вилоятларига автобензин ҳажми оширилади

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши ва Фарғона водийсида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига қўйилган вақтинчалик чекловлар сабабли Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти истеъмолчиларининг автобензинга бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошди.  Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Президент автомобилсозликни ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бу саноат тармоқлари изчил модернизация қилинмоқда.

Мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилади?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистонда мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилиши ўрганилди. 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда 1-6 ёш оралиғидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси сезиларли даражада ошган (2017-йилдаги 17 фоиздан 2022-йилда 31,3 фоизга) бўлсада, айрим ҳудудлар (Қашқадарё — 18,7 фоиз, Сурхондарё — 22,7 фоиз, Самарқанд — 27,7 фоиз) да кўрсаткич пастлигича қолмоқда.

ЕТТБ Ўзбекистонда “яшил” инвестицияларни рағбатлантириш учун 10 миллион доллар ажратади

Европа тараққиёт ва тиклаш банки расмий веб-сайтида “ЕТТБ Ўзбекистонда “яшил” инвестицияларни рағбатлантириш учун маблағ ажратади” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Нашрда ЕТТБ Ўзбекистондаги “Ҳамкорбанк” АТБга 10 миллион АҚШ доллари ажратилиши маълум қилинган.

Қўшинларнинг доимий жанговар шайлиги, фуқаролар мурожаатига эътибор Қўмита мажлисида муҳокама қилинди

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида долзарб мавзуларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Сурхондарёда 4 ёшли бола юк машинаси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган болакай ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди. Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 4 декабрь куни Бойсун туманидан ўтган йўлда содир бўлган.

Сенатда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш ҳолати муҳокама қилинди

Жорий йил 14 декабрь куни Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Сенат Раиси, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Метан газ “заправка”лар фаолияти тўлиқ тикланиши кутилмоқда

Аввалроқ Ўзбекистонда барча метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлаши белгиланган, кейинроқ уларнинг иш вақти 12:00 гача қисқартирилганди. Айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда ва истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ўзбекистонга тижорат учун келган хорижликлар сони маълум қилинди

2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами  61,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга жорий йилнинг 11 ойида тижорат мақсадида энг кўп – Туркманистон (39 342 нафар), Тожикистон (13 474 нафар), Туркия (947 нафар), Хитой (916 нафар) ва Жанубий Корея (563 нафар) давлатлари фуқаролари келган.

Тошкентда IUCN ваколатхонасини очиш жараёни бошланди

Дубайда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференсияси (CОП28) доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори Др. Гретел Агуилар билан учрашди.

Россиянинг оммабоп электрон нашри Қўқон шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида ёзди

Россиянинг “Вестник Кавказа” электрон нашрида Қўқон шаҳрининг туризм салоҳиятига оид мақола эълон қилинди. Мақолада Қўқон Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири эканлиги маълум қилинган.

«Автомобиль арзон, лекин унга хизмат кўрсатиш қиммат бўлиши керак»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров Ўзбекистонда тирбандликларнинг олдини олиш учун хусусий транспорт воситалар мақомини ҳал қилиш кераклиги ҳақида гапирди.   «Йўллардаги тирбандликни бартараф этиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш, экологияни асраш уцун жамоат транспортидан фойдаланишни қулай, тартибли ва арзон қилиб, хусусий транспортларга айрим хизматларни қимматроқ қилиш керак», — дейди «Миллий тикланиш» партияси етакчиси.

Қозоғистонда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди

Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги трассада автобусда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

Ўзбекистонда ўтган 11 ойдаги йирик солиқ тўловчиларнинг ТОП-10лиги эълон қилинди

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1 631 тани ташкил этади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Талабалар учун Тошкентдан вилоятларга қўшимча авиарейслар қўйилмоқда

«Uzbekistan Airways» ОТМ, профессионал ва касб-ҳунар талабалари учун тақдим этилган чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, қўшимча авиақатновларни жорий этмоқда. Жумладан: • Тошкент – Бухоро – Тошкент – 23, 25, 26, 29 декабрь; • Тошкент – Нукус – Тошкент – 23, 24, 29 декабрь; • Тошкент – Термиз – Тошкент – 23, 25 декабрь; • Тошкент – Фарғона – Тошкент – 25 декабрь; • Тошкент – Урганч – Тошкент – 25, 26, 27, 28, 29 декабрь; • Тошкент – Қарши – Тошкент – 27 декабрь; • Тошкент – Наманган – Тошкент – 29 декабрь кунлари парвоз қилади.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Н. фуқаро А.А.га 15 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси ҳамда Чилонзор туманидаги хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 2 317 дона “Зардекс” ва 35 дона “Карбамазепин”, шунингдек фуқаро А.А.нинг ёнидан яна 29 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилмоқда

Президент фармони билан пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. талабгор:   тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ип калаваси, трикотаж мато, газлама, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бўяш) қувватларининг камида иккита босқичини йўлга қўйган бўлиши; кластерлар фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади;   кластер фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган талабгорлар очиқ ва шаффоф “on-line” танлов асосида танлаб олинади;   пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тугатилади;   Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластерлар реестрини юритади ва ушбу реестрни ўзининг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб боради;

Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлади

Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш: — мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистондаги пахтанинг нархи энди Нью-Йорк биржасига қараб белгиланади

Ўзбекистон Президентининг «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.   Унга кўра, 2024 йил ҳосилидан бошлаб: пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади; фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан  жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки қайта ишланади.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади.  Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.