Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Таътил 14 календарь кун, яъни 2024 йил 10 январгача давом этади. III чорак 2024 йилнинг 11 январидан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Директорлар кенгаши” аъзолари учун “Замонавий таълим – директорлар нигоҳида” мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда. Тадбирда вазир Ҳилола Умарова иштирок этиб, ушбу ислоҳотнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди: «Тизимда амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар бугун таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Ҳукумат қарори (661-сон, 14.12.2023 й.) билан “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Россиянинг оммабоп “Аргументы и факты” ҳафтаномасида “Россиялик инвесторлар Ўзбекистонда тоғ-чанғи курортини қуради” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, Россиядан келган инвесторлар Ўзбекистон ҳудудида яна бир дам олиш маскани яратиш ниятида экани ҳақида хабар қилинган.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида фуқаролардан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича 112 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бугун, 15 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларидан фойдаланиш турлари бўйича сотувлар ҳажмини таҳлил қилди. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар мулк ва ижара (тадбиркорлик ва кўп қаватли уй-жой қуриш учун) ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига қўйилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига профессионал ва олий таълим олишни янада рағбатлантиришга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Совуқ антитциклон Ўзбекистон ҳудудидан тез чекинмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуққача кучсизлашади, бугун кундузи эса ҳаво 4-9 даража илиққача исийди.
Давлат рақами 70 Y 991 HA бўлган NEXIA русумли автомашина эгалари бир дона бўрини тутиб олиб қийноққа солишган. Кейин бўрини давлат рақами 70 B 474 SA бўлган автомашинага юклашгани акс этган видео мурожаат келиб тушди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (MHTI) мутахассислари 2023 йилнинг декабр ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 8 хил маҳсулот бўйича ўтган ойдагига нисбатан минимал нархлар пасайганлигини кўрсатди.
Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour Finals 2023 турнири бўлиб ўтди. Умумий мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.
Ўзбекистонда “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ривожлантириш ва давлат бошқарувини номарказлаштириш” лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳамда AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан биргаликда ташкил этилган тадбирда маълум қилинди.
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА) Ижроия қўмитаси (Ехcо) «Спортда тақиқланган моддалар ва усуллар»нинг янгиланган 2024 йилги версияси ҳамда тақиқланган рўйхатга кирган асосий ўзгаришларнинг қисқача мазмунини эълон қилди. Мазкур тақиқланган рўйхат 2024 йилнинг 1 январидан кучга киради.
2023 йил январь-ноябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 112 480 та мурожаат келиб тушган. Шундан: 104 053 таси харид чеки бермаслик; 4 351 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик; 222 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш; 3 854 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши ва Фарғона водийсида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига қўйилган вақтинчалик чекловлар сабабли Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти истеъмолчиларининг автобензинга бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бу саноат тармоқлари изчил модернизация қилинмоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистонда мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилиши ўрганилди. 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда 1-6 ёш оралиғидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси сезиларли даражада ошган (2017-йилдаги 17 фоиздан 2022-йилда 31,3 фоизга) бўлсада, айрим ҳудудлар (Қашқадарё — 18,7 фоиз, Сурхондарё — 22,7 фоиз, Самарқанд — 27,7 фоиз) да кўрсаткич пастлигича қолмоқда.
Европа тараққиёт ва тиклаш банки расмий веб-сайтида “ЕТТБ Ўзбекистонда “яшил” инвестицияларни рағбатлантириш учун маблағ ажратади” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Нашрда ЕТТБ Ўзбекистондаги “Ҳамкорбанк” АТБга 10 миллион АҚШ доллари ажратилиши маълум қилинган.
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида долзарб мавзуларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган болакай ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди. Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 4 декабрь куни Бойсун туманидан ўтган йўлда содир бўлган.
Жорий йил 14 декабрь куни Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Сенат Раиси, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Аввалроқ Ўзбекистонда барча метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлаши белгиланган, кейинроқ уларнинг иш вақти 12:00 гача қисқартирилганди. Айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда ва истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 61,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга жорий йилнинг 11 ойида тижорат мақсадида энг кўп – Туркманистон (39 342 нафар), Тожикистон (13 474 нафар), Туркия (947 нафар), Хитой (916 нафар) ва Жанубий Корея (563 нафар) давлатлари фуқаролари келган.
Дубайда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференсияси (CОП28) доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори Др. Гретел Агуилар билан учрашди.
Россиянинг “Вестник Кавказа” электрон нашрида Қўқон шаҳрининг туризм салоҳиятига оид мақола эълон қилинди. Мақолада Қўқон Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири эканлиги маълум қилинган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров Ўзбекистонда тирбандликларнинг олдини олиш учун хусусий транспорт воситалар мақомини ҳал қилиш кераклиги ҳақида гапирди. «Йўллардаги тирбандликни бартараф этиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш, экологияни асраш уцун жамоат транспортидан фойдаланишни қулай, тартибли ва арзон қилиб, хусусий транспортларга айрим хизматларни қимматроқ қилиш керак», — дейди «Миллий тикланиш» партияси етакчиси.
Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги трассада автобусда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1 631 тани ташкил этади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
«Uzbekistan Airways» ОТМ, профессионал ва касб-ҳунар талабалари учун тақдим этилган чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, қўшимча авиақатновларни жорий этмоқда. Жумладан: • Тошкент – Бухоро – Тошкент – 23, 25, 26, 29 декабрь; • Тошкент – Нукус – Тошкент – 23, 24, 29 декабрь; • Тошкент – Термиз – Тошкент – 23, 25 декабрь; • Тошкент – Фарғона – Тошкент – 25 декабрь; • Тошкент – Урганч – Тошкент – 25, 26, 27, 28, 29 декабрь; • Тошкент – Қарши – Тошкент – 27 декабрь; • Тошкент – Наманган – Тошкент – 29 декабрь кунлари парвоз қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.