Сурхондарёда 4 ёшли бола юк машинаси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган болакай ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди. Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 4 декабрь куни Бойсун туманидан ўтган йўлда содир бўлган.

Сенатда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш ҳолати муҳокама қилинди

Жорий йил 14 декабрь куни Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Сенат Раиси, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Метан газ “заправка”лар фаолияти тўлиқ тикланиши кутилмоқда

Аввалроқ Ўзбекистонда барча метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлаши белгиланган, кейинроқ уларнинг иш вақти 12:00 гача қисқартирилганди. Айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда ва истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ўзбекистонга тижорат учун келган хорижликлар сони маълум қилинди

2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами  61,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга жорий йилнинг 11 ойида тижорат мақсадида энг кўп – Туркманистон (39 342 нафар), Тожикистон (13 474 нафар), Туркия (947 нафар), Хитой (916 нафар) ва Жанубий Корея (563 нафар) давлатлари фуқаролари келган.

Тошкентда IUCN ваколатхонасини очиш жараёни бошланди

Дубайда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференсияси (CОП28) доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори Др. Гретел Агуилар билан учрашди.

Россиянинг оммабоп электрон нашри Қўқон шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида ёзди

Россиянинг “Вестник Кавказа” электрон нашрида Қўқон шаҳрининг туризм салоҳиятига оид мақола эълон қилинди. Мақолада Қўқон Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири эканлиги маълум қилинган.

«Автомобиль арзон, лекин унга хизмат кўрсатиш қиммат бўлиши керак»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров Ўзбекистонда тирбандликларнинг олдини олиш учун хусусий транспорт воситалар мақомини ҳал қилиш кераклиги ҳақида гапирди.   «Йўллардаги тирбандликни бартараф этиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш, экологияни асраш уцун жамоат транспортидан фойдаланишни қулай, тартибли ва арзон қилиб, хусусий транспортларга айрим хизматларни қимматроқ қилиш керак», — дейди «Миллий тикланиш» партияси етакчиси.

Қозоғистонда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди

Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги трассада автобусда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

Ўзбекистонда ўтган 11 ойдаги йирик солиқ тўловчиларнинг ТОП-10лиги эълон қилинди

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1 631 тани ташкил этади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Талабалар учун Тошкентдан вилоятларга қўшимча авиарейслар қўйилмоқда

«Uzbekistan Airways» ОТМ, профессионал ва касб-ҳунар талабалари учун тақдим этилган чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, қўшимча авиақатновларни жорий этмоқда. Жумладан: • Тошкент – Бухоро – Тошкент – 23, 25, 26, 29 декабрь; • Тошкент – Нукус – Тошкент – 23, 24, 29 декабрь; • Тошкент – Термиз – Тошкент – 23, 25 декабрь; • Тошкент – Фарғона – Тошкент – 25 декабрь; • Тошкент – Урганч – Тошкент – 25, 26, 27, 28, 29 декабрь; • Тошкент – Қарши – Тошкент – 27 декабрь; • Тошкент – Наманган – Тошкент – 29 декабрь кунлари парвоз қилади.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Н. фуқаро А.А.га 15 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси ҳамда Чилонзор туманидаги хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 2 317 дона “Зардекс” ва 35 дона “Карбамазепин”, шунингдек фуқаро А.А.нинг ёнидан яна 29 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилмоқда

Президент фармони билан пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. талабгор:   тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ип калаваси, трикотаж мато, газлама, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бўяш) қувватларининг камида иккита босқичини йўлга қўйган бўлиши; кластерлар фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади;   кластер фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган талабгорлар очиқ ва шаффоф “on-line” танлов асосида танлаб олинади;   пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тугатилади;   Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластерлар реестрини юритади ва ушбу реестрни ўзининг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб боради;

Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлади

Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш: — мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистондаги пахтанинг нархи энди Нью-Йорк биржасига қараб белгиланади

Ўзбекистон Президентининг «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.   Унга кўра, 2024 йил ҳосилидан бошлаб: пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади; фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан  жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки қайта ишланади.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади.  Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Пойтахтдаги асосий арча қаерга ўрнатилиши маълум бўлди

Пойтахтимиздаги кўплаб масканларда Янги йил байрами арчалари безатилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт бўйлаб безатиладиган арчалар локациясини тақдим этди.

Аббос Файзуллаев дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига даъвогар бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳамда Москванинг ЦСКА жамоаси аъзоси Аббос Файзуллаев 2003 йилда таваллуд топган футболчилар орасида 2023 йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторидан жой олди. Бу IFFHS талқинига кўра тақдим этилди.

Cовуқ кунларда электрдан ортиқча фойдаланганлар тармоқдан узиб қўйилмайди

Ижтимоий тармоқларда соатига 4,5 киловатт соатдан ортиқча электр энергияси ишлатган хонадон электр таъминотидан узилиши ҳақида тасдиқланмаган хабарлар эълон қилинган. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, тегишли қарорнинг нотўғри талқин қилинаётганини маълум қилди.

Туркий тилли давлатларнинг божхона хизмати раҳбарлари Тошкентда йиғилди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлади. Мазкур тадбирда Ташкилотга аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркиява Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат — Венгриябожхона хизмати раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти котибияти иштирок этишди.

Тошкентда бошқарув вақтида телефондан фойдаланган 7 нафар автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

11 декабрь куни ”Тошшаҳартрансхизмат“ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Анвар Жўраев автобус ҳайдовчиларининг мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган рейдда иштирок этди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. Етти нафар ҳайдовчи автобусларни бошқараётганда телефондан фойдаланган.

Шавкат Мирзиёев қишга тайёргарлик бўйича вазифалар ижросини кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Маълумки, ўтган қишдаги совуқдан келиб чиқиб, бу мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилди.

Президент Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг тезкор марказини бориб кўрди

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон бўйлаб кутилаётган бугунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Узгидромет” бугунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Ойлик маош қайси соҳада кўпроқ ошган?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2016-йил нархларига нисбатан Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида реал ойлик маошнинг ўсиш суръати таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди: Таҳлил қилинаётган давр мобайнида молия (167,5 фоиз), ахборот технологиялари — IT (91,0 фоиз), соғлиқни сақлаш (44,2 фоиз) ва логистика (40,0 фоиз) каби соҳаларда реал ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръати кузатилган.

Тошкентдан бир нечта вилоятларга қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилмоқда

Бироз аввал, талабалар учун барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларга 50 фоиз чегирма эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда чипталар сотилиб бўлгач, талабаларга поезд учун чегирма эълон қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.  Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ изоҳ берди.  Маълумки, АСУ Экспресс тизимида йўловчи поездларга чипталар 45 кун олдиндан сотувга чиқади.

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилади

Бугун, 12 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтяпти. Мажлисда «Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Эртага ҳам қаттиқ совуқ бўлади – «Ўзгидромет»

Эртага, 13 декабр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Обод манзиллар яна биттага кўпайди

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи бошчилигида мамлакатимизнинг энг олис ва чекка ҳудудларининг 70 та маҳалласида “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ана шундай манзиллардан бири Сурхондарё вилоятининг олис, тоғли манзили Бойсун туманидаги “Дуоба” маҳалласида янгидан қад ростлаган мактаб, поликлиника ва маҳалла идораси бинолари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ана шу манзилларда қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилди ва фойдаланишга топширилди.

Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди

Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди. Бу ҳақда  Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

2023-йил 15-декабр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Смарт туризм: Хорижий тажриба ва уни Ўзбекистонда қўллаш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтади

Анжуманнинг асосий мақсади – конференсия доирасида шакллантирилган шўбалар йўналишлари бўйича илмий-назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Ўзбекистонда Смарт туризмни замонавий принсиплар асосида ривожлантиришда хориж тажрибасидан фойдаланиш, Смарт туризмни ташкил этишнинг асосий хусусиятларини очиб бериш бўйича иқтисодчи олимлар, тадқиқотчилар, етук амалиётчи ходимлар ва халқаро экспертлар муносабатларини умумлаштиришдир.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.