Ёзувчи Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди

17-апрел куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.Мурод Хидир 1939-йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғида туғилган.

Озарбойжон халқининг Улуғ фарзандига бағишланган достон

Биз Озарбайжон халқининг буюк фарзанди Ҳайдар Алиев билан ҳамиша фахрланамиз. Ўзбекистонда уни эҳтиром билан хотирлашади.

Туркия ҳашаматли тўйлар ўтказишнинг “Севимли манзил”и деб топилди

Йиллар ўтса-да ёддан чиқмайдиган тўйларни ташкиллаштириш бўйича илғор тажрибага эга бўлган Туркия, дунёнинг етакчи ҳашаматли тўй ташкилотчилари бирлашмаси RSVP нинг – “RSVP Гала мукофотини топшириш маросими”да дунёнинг энг «Севимли манзили» дея эътироф этилди. RSVP ҳашаматли тўйлар ва зиёфатлар дунёсини бирлаштирадиган таниқли платформа бўлиб, симпозиумлар, конференциялар, тақдирлаш маросимлари ва тармоқ тадбирларини ташкил қилади.

“Катта Лангар Қуръони” саҳифалари Париждан Тошкентга етиб келди

Хабарингиз бор, ўтган 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йил 6 мартига қадар Вазирлар Маҳкамаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг масъуллигида Франциянинг Лувр музейида “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазма ўтказилди.

Бугун 10 апрель — ўзбек адабиётининг буюк намояндаларидан бири Абдулла Қодирий таваллуд топган кун.

Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси.

Бугун 9-апрель — Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336-йил 9-апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

Тошкентда таниқли қозоқ ёзувчиси ва жамоат арбоби Кемел Токаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилади

Жорий йил  7 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таниқли қозоқ ёзувчиси,  драматург ва жамоат арбоби Кемел Токаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган давра суҳбати ва «Турки алеминин детективи жанрин дарабози» китоб-расмли кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда  «Дунё» . Ташкилотчилар — Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.

Минск шаҳридаги Чингиз Aйтматов номидаги истироҳат боғига 26 туп чинор экилди

Минскда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг чинор хиёбони пайдо бўлди. У қирғиз ёзувчиси ва мутафаккири Чингиз Aйтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланди.

Ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳар томнлама ривожланмоқда. Уни иқтисодиёт ва илм-фан, адабиёт ва санъат, инвестициялар оқимининг кенгайиши ва дипломатик алоқаларнинг юқори босқичида кўриш мумкин.

Жиззахлик машҳур драматург ва дипломат

Сарвар Азимовни 100 йиллиги Яқиндагина атоқли давлат арбоби, 1971-1984 йилларда Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши раиси бўлиб ишлаган Нормаҳонмади Жўраевич Худойбердиевнинг 95 йиллиги муносабати билан Фориш тумани марказида ўтказилган тадбирда иштирок этиб, йўл-йўлакай улкан кўтарма кранлардай баҳайбат темир симёғочларда икки, уч, ҳатто тўрт қаватли инларида бир оёқда хотиржам турган оппоқ лайлакларга кўзим тушиб, очиғи кўнглим яйради. Лайлаклар тинчлик, фаравонлик тимсоли.

2024 йил Истанбул шаҳрида Туризм соҳаси мутасаддилари иштирокида “SITE Global” номи остида халқаро матбуот анжумани ташкил этилади

Бу йил Илҳомбахш Саёҳатлар Ташкил этиш Жамияти (SITE) 2024 йил 26-29 февраль кунлари  Истанбулда ўзининг навбатдаги халқаро анжуманини ўтказади. Туркияда ушбу турдаги туризмни ривожлантириш учун жадал иш олиб бораётган SITE Туркия томонидан ташкил этилган анжуман, бутун дунёдан иштирокчиларга Истанбулни кашф қилиш имкониятини яратиб беради.

100 ёшдан ошган дарахтлар табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олинади

Қонунчиликка кўра, хатлов ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилиши белгиланган. Табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан 1 метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги 1 метр 20 сантиметр бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлаши керак.

Тошкентда Руминиядаги инсон борлиғи ва табиат гўзаллиги ҳақидаги филм намойиш этилади

Бугун Тошкентда Руминиянинг “Шамол изловчи” бадиий филми намойиш этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Тадбир Руминия элчихонаси томонидан Тошкентдаги Франсуз алянси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Покемон аниме сериясининг охирги эпизоди Японияда намойиш этилди

Покемон чўнтак йиртқич ҳайвонлари ҳақидаги аниме сериалининг сўнгги эпизоди Япониянинг Токё ТВ телеканали эфирида намойиш этилди.Сериал 26 йил давом этди. Жами 25 та фасл ва 1234 та эпизод чиқди.

Мангу ва боқий Самарқанд

Қадимий ва навқирон Самарқанднинг туристик салоҳияти кун сайин ошиб бормоқда. Уни қутлуғ Наврўз шодиёналарида шаҳарга ташриф буюрган минглаб юртдошларимиз ва хорижлик сайёҳларнинг ҳаяжонлари ва мулоҳазаларида яна ҳам ҳис этасиз.

Истанбул машҳур лола мавсумига тайёр

Лолалар мавсуми Истанбулга баҳор келганидан дарак беради. Ҳар йили апрель ойида Истанбулнинг энг машҳур жойлари ранг-баранг баҳор лолалари билан бурканиб, бутун дунёда юксак қизиқиш уйғотади.

Ўзбекистонга хитойлик саёҳлар оқими кўпайди

2023 йил 15 мартдан Хитой сайёҳлик агентликлари ва онлайн саёҳат хизмати провайдерлари тест режимида гуруҳли турлар саёҳатларини ташкил қилишни давом эттирмоқда.Таъкидлаш керакки, Хитой фуқаролари гуруҳ бўлиб жами 40 та давлатга саёҳат қилишлари мумкин. Ўзбекистонда хитойлик сайёҳлар учун уларга янада қулайлик яратиш мақсадида виза режими бекор қилинган.Бундан ташқари, «Сиань – Тошкент – Сиань» йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилган.

Истанбул Жаҳон Хор Мусиқаси Симпозиумига мезбонлик қилади

Tуризм саноатининг асосий манзилларидан бири бўлган Туркиянинг Истанбул шаҳрида, 25-30 апрель кунлари Жаҳон хор мусиқаси симпозиуми бўлиб ўтади. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги мезбонлиги остида ташкиллаштириши кутилаётган симпозиумда дунёнинг энг етакчи хор жамоалари ва мутахассислари учрашади.

Ўзбекистоннинг “Наврўз” ансамбли Италияда Гран-прини қўлга киритди

Тадбирда барча қитъалардан 29 мамлакатнинг 52 жамоаси қатнашди. Қайд этиш жоиз, Марказий Осиё давлатлари мазкур анжуманда илк бор қатнашди.

Муборак Рамазон ойини Истанбул услубида ҳис этинг

Икки қитъани бирлаштирган Истанбул, айни вақтда ниҳоятда бетакрор Рамазон анъаналарининг ватани ҳисобланади. Турк маданиятида “Ўн бир ойнинг султони” номи билан машҳур бўлган Рамазон ойи ўз-ўзини назорат қилиш, баҳам кўриш, фидойилик ва рўза тутиш ойидир.

Токиода «Echoes of Calling – rainbow after» ўзбек — япон қўшма замонавий рақслари лойиҳасининг якуний тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-12 март кунлари мамлакатимиз элчихонаси томонидан Япониянинг «Office ALP» ташкилоти билан ҳамкорликда ўзбек-япон қўшма замонавий рақс лойиҳасининг якуний қисми бўлган «Echoes of Calling – rainbow after» тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Намойиш Токио санъат саройининг шарқий театр залида3 кун давомида икки маҳалдан ўтказилди.

Шакиранинг қўшиғи Гиннеснинг 14 та рекордини янгилади

Колумбиялик эстрада юлдузи Шакира собиқ турмуш ўртоғи, футболчи Жерар Пикенинг хиёнати ҳақида куйлаган қўшиғи туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига кирди деб хабар бермоқда Aniq.uz. Шакира Жиммй Фаллоннинг «The Tonight Show» дастурига DJ Бизаррап билан бирга борган ва Music Sessions #53 трекини куйлаган.

Туркия барқарор туризм соҳасида дунёга намуна бўлмоқда

2022 йил бошида GSTC билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси билан Туркия барқарор туризмда амал қилиниши керак бўлган мамлакатнинг йўл харитасини аниқлади ва глобал барқарорлик амалиётини тезлаштирди. Уч йиллик шартномага мувофиқ, Туркиянинг туризм саноатида инқилоб қилиш учун Туркия Миллий Барқарор Туризм Дастурини ташкил этилди ва барқарор туризм бўйича ҳукумат билан келишилган биринчи давлат бўлди.

Туркия Глобал барқарор туризм анжуманига мезбонлик қилади

Туркияда илк бор ўтказалидаган Глобал барқарор туризм анжуманига (GSTC 2023 Global Sustainable Tourism Conference) мезбонлик қилишга тайёрланмоқда. Анжуман 2023 йил 9–12 май кунлари туризм пойтахти Анталияда бўлиб ўтади.

Италияда ўтказилган халқаро сайёҳлик ярмаркасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти тақдим этилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Италиядаги  элчихона ходимлари Бари шаҳрида ўтказилган  «Business Tourism Management» кўргазма-ярмаркасида иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  Ташкилотчилар маълумотларига кўра,  «Business Tourism Management» кўргазма-ярмакази  Италиянинг  сайёҳлик соҳасига бағишланган энг йирик тадбирлардан бири  ҳисобланади.  Ярмарка миллий ва халқаро туроператорлар ва соҳа мутахассисларини бир майдонга тўплайди.  Кўргазма давомида туризм бозори мутахассислари ўзларининг энг сўнгги сайёҳлик йўналишлари ва хизматларини тақдим этадилар ҳамда соҳа индустриясининг долзарб йўналишларини муҳокама қиладилар.

8 нафар ўқувчи-қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди

6-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди .Қарорга кўра, иқтидорли, турли соҳаларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими тизимида таҳсил олаётган 8 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда бир нафар мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси ҳам мазкур мукофотга сазовор бўлди.

Туркий давлатлар Ёзувчилар уюшмаси тузилди

ТУРКСОЙ ташкилотининг ташаббуси билан Турк дунёси Ёзувчилар уюшмаси тузилди.Бугун бу борада Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Туркманистон Ёзувчилар уюшмаси раислари уюшмани ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди.Турк дунёсида илк бор ташкил этилаётган иттифоқ раислигига Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдаулет номзоди маъқулланди.

Қозоғистонда ҳунармандларнинг “Лолалар вақти” кўргазмаси очилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳунармандларнинг “Лолалар вақти” кўргазмаси очилди. Марказий музейда Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистондан келган усталар ўз асарларини намойиш этди.

Янги маърифий эпопея чоп этилди

Китоб  жавонингизга Исломшунос шоир ва таржимон Олимжон Бўриев Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳақида мукаммал эпопеясини ёзиб тугатди. Мазкур асарни исломий  тарихий манбалар билан тўлдириб, ўзига хос маънавий-маърифий ва ирфоний мавзуда Муҳаммад (С.А.В.) мукаммал тарихини якқалам қилишга муяссар бўлдики, ҳалигача бундай батафсил мукаммал, қамрови кенг назмий асар ёзилмаган эди.

Тошкентда “Hotel Business Forum-2023” ўз ишини бошлади

Кеча, 2-март куни “Ҳятт Регенcй Ташкент” меҳмонхонасида “Hotel Business Forum-2023” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков очиб берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.