Словакиялик сузувчи Олимпиадада ҳушини йўқотди

Словакиялик сузувчи Тамара Потоцкая 200 метрлик сузиш амалини бажаргандан сўнг, спортчини замбилга ўтказиб, унга кислородли ниқоб тақишга мажбур бўлишди. Ҳозирда спортчи аллақачон ўзига келган ва шифокорлар назорати остида бўлиб турибди.

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”. Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин.

Президент Халқ қабулхонаси ва “маҳалла еттиликлари” биргаликда аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда. Президент масалаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 21 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқда.

Париж-2024. Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев икки карра олимпиада чемпионини мусобақадан чиқариб юбориши керак эди...

Бокс бўйича 80 кг. вазн тоифасида олимпиадада дебют қилган Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финалда яна бир кучли рақибга қарши жанг қилди.

Париж-2024. Бокс. Ҳасанбой Дўсматов «эл-класико»да Сакен устидан иродали ғалабага эришди

Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Париж-2024 даги муваффақиятли иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финалга йўл олди. Ҳамюртимиз чорак финалда ўзининг азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратиб, ўзининг Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади.

Париж-2024. Дзюдо. Алишер Юсупов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги бронза медалини келтирди!

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир бронза медали билан бойиди. Мазкур медалга дзюдочимиз Алишер Юсупов муаллифлик қилди.

Олимпия ўйинларидаги очилиш маросимининг бадиий раҳбарига таҳдидлар бўлмоқда

Париж прокуратураси Олимпия ўйинларининг очилиш маросимининг бадиий раҳбари Томас Жоллига қарши онлайн таҳдидлар бўйича тергов бошлади. Жолли 30-июль куни ўзига насл-насаби келиб чиқиши бўйича туҳматлар ва ўлим таҳдиди бўлгани сабабли шикоят билан чиққан.

Италиялик боксчи адолатсизликлардан сўнг фаолиятини якунлашга қарор қилди

Италиялик Анжела Карини гендер тестидан ўта олмаган қиз томонидан нокаутга учрагач, боксдаги фаолиятини якунлади. "Мен ютқазмадим, лекин ўзимдан кучли инсонга таслим бўлдим.

Париж-2024. Олимпиадада сёрфинг ҳаками кутилмаганда баҳслардан четлаштирилди

Сёрфинг ҳаками спортчи билан тушган сурати учун Олимпиададан четлаштирилди. Австралиялик Бен Лоу сёрфинг бўйича олимпия ўйинлари иштирокчиларидан бири билан суратга тушганидан сўнг Олимпиада ҳакамлар ҳайъатидан четлаштирилди.

Украиналик Магучих Парижда ўз дастурида саралашдан ўтди

Украиналик Ярослава Магучих Париждаги Олимпиадада баландликка сакраш бўйича саралашдан ўтди. Унинг натижаси 1,95 м эди.

Том Круз Париждаги Олимпиаданинг ёпилиш маросимида иштирок этади

Актёр Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) Париждаги ўйинларни 2028-йилдаги Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари билан боғлаш ғоясини таклиф қилди. Круз Олимпия байроғи билан Стад де Франц тепасидан тушиб келиши кутилмоқда.

Афсонавий Байлз Париждаги иккинчи олтин медалига эга чиқди

Париждаги Олимпия ўйинларида америкалик Симоне Байлз спорт гимнастикаси бўйича индивидуал кўпкураш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Ҳаммаси бўлиб, Байлз тўртта машқ учун 59,131 балл олди.

Фигурали учиш. Канаданинг апелляцияси қабул қилинмади

Спорт арбитраж суди Канаданинг Пекин Олимпиадасида россиялик фигурали учувчиларнинг бронза медалига қарши чиққан апелляциясини рад этди. 22 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисларида шу қарорга келиндики, Камила Валиева дисквалификаcия қилиниб, унинг натижалари жамоавий турнирдан олиб ташлангангач, медаллар тўғри тақсимланган.

Канадалик триатлончи нотоза сув сабаб ҳушини йўқотиб қўйишига бир баҳя қолди

Канадалик триатлончи Тайлер Миславчук Олимпиадада нима учун қайт қилганини тушунтирди. Миславчукнинг сўзларига кўра, Сена суви унинг соғлиғига таъсир қилолмаган.

Британиялик ёзувчи Олимпиададаги шармандали ҳолатга тўхталди

Британиялик ёзувчи, "Гарри Поттер" китоблари муаллифи Жоан Роулинг ҳам Олимпиадада гендер тестидан ўта олмаган боксчиларнинг иштирок этишига қарши чиқди. "Ёш боксчи аёл ўзи ишлаган ва машқ қилиши ортидан юзага келадиган ҳамма натижадан маҳрум бўлади, чунки у эркак киши билан рингга чиқишига тўғри келади.

Париж-2024. Озарбайжонлик дзюдочи ўз вазнида тенгсизлигини исботлади

Озарбайжон вакили Зелим Коцоев Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича 100 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Финалда Коцоев грузиялик Иля Суламанидзени 10:1 ҳисобида мағлуб этди.

Олимпиада-2024. Бокс. Ситора Турдибекова чорак финал жангини бой берди

Боксчимиз Ситора Турдибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи бор рингга кўтарилди. Икки карра жаҳон чемпиони, Хитой Таипейи вакили Ю Тинг Лин билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва жорий Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Бир вақтлар волонтёрлик қилиб юрган спортчи энди Олимпиада чемпиони бўлди

Гватемалалик Адриана Руано Олива Олимпиадада трапдан ўқ отиш бўйича ғолиб чиқди. Руано Гватемала терма жамоаси тарихидаги илк Олимпия олтинини қўлга киритди.

Париж-2024. Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Олимпиадани тарк этди

Дунёнинг тўртинчи ракеткаси германиялик Александр Зверев Олимпиаданинг чорак финалида италиялик Лоренсо Мусеттига кутилмаганда 5:7, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мусетти энди Новак Жокович ёки Стефанос Циципасга қарши баҳс олиб боради.

Алькарас ярим финалга йўл олди

Испаниялик теннисчи, дунёнинг учинчи рақамли ракеткаси Карлос Алькарас Париждаги Олимпиаданинг биринчи ярим финалчисига айланди. Чорак финалда испаниялик теннисчи америкалик Томми Полни 6:3, 7:6 (9:7) ҳисобида мағлуб этди.

Париж-2024. Қозоғистон бокс бўйича Олимпиада баҳслари натижаси устидан апелляция берди

Олимпиада ўйинларида 63,5 кг вазн тоифасида жанг қилувчи қозоғистонлик спортчи Муҳаммедсабир Базарбаюли грузиялик боксчи Лаши Гурули билан жангда мағлубиятга учратганидан сўнг Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Париж бокс бўлимига (PBU) апелляция берди. Улар баҳс натижасига ойдинлик киритишни талаб қилди.

Чироқчи тумани ҳокими ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари олдида фуқарони урди — видео

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Чироқчи тумани раҳбарининг ушбу ҳаракатига изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарони ургани акс этган видео тарқалди.

Париж-2024. Алишер Юсупов бир баҳсда ғалаба қозонса бронза медалига эга чиқади

Дзюдочимиз Алишер Юсупов ўтиш босқичидан эркин ўтадиган бўлди. Чорак финалда мағлубиятга учраган грузиялик Гурам Тушишвили дисквалификация қилингани боис ҳамюртимиз тўғридан-тўғри бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.

Париж-2024. Алишер Юсупов ўтиш босқичида қатнашади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов медаллар учун курашни давом эттиради. Тожикистонлик Темур Раҳимов билан чорак финалда беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва бронза медали учун ўтиш босқичида қатнашади.

Париж-2024. Сафина Садуллаева финал босқичига йўлланма олди

Сафина Садуллаева енгил атлетикачиларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлаб берди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этган ҳамюртимиз В гуруҳида 1.95 метр натижа қайд этди.

Париж-2024. Камончиларимиз Олимпия ўйинларидаги иштирокларини якунлашди

Олимпия ўйинларида камондан отиш спортида дебют қилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун мусобақа ниҳоясига етди. Бугун аралаш жуфтлик дастурининг 1/8 финалида иштирок этган Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги Бреди Эллисон ва Кезей Каухолд (АҚШ) тандемига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўз иштирокини тугатди.

Париж-2024. Алишер Юсупов чорак финалда

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Словакиялик Мариус Физел билан баҳс олиб борган ҳамюртимиз чиройли ғалабаси билан чорак финал иштирокчилари қаторидан жой олди.

Париж-2024. Сафина Садуллаева иштирокини бошлади

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева ҳамюртларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этаётган ҳамюртимиз дастлабки икки уринишни муваффақиятли ўтказди.

Президент метан нархининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик бўйича қатъий топшириқлар берди

Энергетика вазирлиги метан нархининг кескин ошиши учун етарли асос йўқлигини айтди. Нархларни асоссиз оширган тадбиркорлар жавобгарликка тортилади.

Япония бош вазири Ўзбекистонга келади

Япония бош вазири Фумио Киcида Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда «Azerbaycan 24» хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.