Дзюдочи қизларимиз яккалик беллашувларидаги иштирокларини якунлашди. -78 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Ирисхон Қурбонбоева чорак финал йўлида япониялик Рика Такаяма билан беллашди.
Элчихона Консуллик бўлими фуқароларни вақтинчалик қабул қилишни тўхтатишини маълум қилди. Жорий йилнинг 5-10 август кунлари Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Консуллик бўлими фуқароларни қабул қилишни вақтинчалик тўхтатади, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Матбуот хизмати.
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатен Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг B финалида иштирок этадиган бўлди. Юртдошимиз якунланган ярим финал баҳсининг 1-гуруҳида 4-бўлиб маррага етиб келди.
Ўзбекистон мактабларида чет тили ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги талаб муддати узайтирилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги darakchi.uz’га маълум қилди.
Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида озарбайжонлик камончи Яйлагул Рамазонова ҳомиладор ҳолатда мамлакат шарафини ҳимоя қилди. Унинг ҳомиладорликнинг еттинчи ойида мусобақада иштирок этиши ижтимоий тармоқлар ва ОАВ ларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Жаҳон шахмат федерацияси июль ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
25 та ер усти пиёдалар ўтиш жойларини қуриш белгиланган. Бунинг харажатлари 107,2 млрд сўм этиб белгиланган.
Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди ва профессионал боксдаги ўн олтинчи ғалабасини тантана қилди. Ушбу жангда ҳамюртимизга мексикалик Мигель Перра рақиблик қилди.
Қамчиқ довонида юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.
Микроҳудуддан ташқари мактабларнинг 1-синфига қабул 1 август куни соат 11:00 да бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
МАНИЛА, ФИЛИППИН (2024-йил 31-июл) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун умумий қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган иккита қарзни маъқуллади. «Хусусий секторнинг фаол иштироки Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва трансформацияси учун жуда муҳим аҳамиятга эга», — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков. «Ушбу дастурлар қўллаб-қувватлайдиган ислоҳотлар тартибга солувчи органлар ва компаниялар учун барқарор ички молиявий бозорларни яратиш ва иқлим ўзгариши масалаларини ҳал қилган ҳолда энергияга бўлган эҳтиёжларини қондириш орқали ривожланишни рағбатлантиришда ўз ролини ўйнаши учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради.» «Энергетика секторини ислоҳ қилиш дастури»нинг 2-кичик дастури учун ажратиладиган 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги карз хусусий сектор инвестицияларини рағбатлантириш ва молиявий барқарорликни ошириш мақсадида энергетика секторининг тузилиши, ҳуқуқий-меъёрий базаси ва бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган сиёсат чораларини амалга ошириш учун бюджет ёрдамини тақдим этади.
Пойтахтдаги деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида “Мактаб бозорлари” ташкил этиш бўйича ҳоким қарор қабул қилди. Мактаб ўқувчиларини 2024-2025 ўқув йилида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва ўқув қуроллари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокими қарори қабул қилинди.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи пешоби таркибида этил спирти ва кучли таъсир қилувчи "тропикамид" дори воситаси мавжудлиги аниқланган. Жорий йилнинг март ойида Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юбориши оқибатида уларнинг 2 нафари воқеа жойида қолган 2 нафари эса шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Париж олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги бокс мусобақасида дастлабки саралаш баҳсларига якунига етиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг барча 7 нафар аъзоси медаллар остонасига етиб келди.
Париж олимпидасининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар баҳсларда иштирок этишади: Манба: stadion.uz
Париж-2024 Олимпиадасининг медаллар рейтингида Хитой етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳозирча биргина Олтин медални қўлга киритди ва 23-ўриндан жой олган.
1 август куни Париждаги Олимпиадада қуйидаги йўналишларда 18 та медаллар жамланмаси топширилади. Енгил атлетика Эркаклар, спортча юриш 20 км Аёллар, спортча юриш 20 км Ўқ отиш Эркаклар милтиқдан 50 метрга уч позиция Эшкак эшиш Аёллар жуфтлик Эркаклар жуфтлик Аёллар тўртликлари Эркаклар тўртликлари Елканли спорт Эркаклар ўртасидаги медаллар пойгаси Аёллар ўртасидаги медаллар пойгаси Дзюдо Аёллар, 78 кг гача Эркаклар, 100 кг гача Эшкак эшиш слалом Эркаклар яккалик байдарка Гимнастика Аёллар кўпкураш Қиличбозлик Аёллар жамоавий рапира Сузиш Аёллар 200 м баттерфлай 200 м брасс 4х200 м эстафета, эркин усул Эркаклар 200 м бел билан сузиш.
Халқаро валюта жамғармасининг баҳолашига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми 101,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ахборот хизмати хабар берди.
Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов бугун, 1 август куни Мигел Перрага қарши жанг қилди. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди.
Бугун, 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга кирмоқда. Жумладан: — Айрим объектлар ҳудуднинг зилзилабардошлигидан келиб чиқиб лойиҳаланади ва қурилади.
Бугун, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Статистика агентлиги ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари эксперт ва илмий доираларда муҳокама қилинди. Тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда «кузатилмайдиган иқтисодиёт» ҳажмини баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш ва унинг бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини ўрганишдан иборат.
1 август куни Олимпия ўйинларида чиқиш қилиши кутилаётган спортчиларимиз рўйхати эълон қилинди. Унга кўра: 12:30 да: Анна Пракатен (академик эшкак эшиш) 13:00 да: Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо) 13:00 да: Ирисхон Қурбонбоева (дзюдо) 14:00 да: Сабина Бобоқулова (бокс) 15:52 да: Руслан Абдуллаев (бокс) 19:18 да: Навбаҳор Ҳамидова (бокс) 00:52да: Лазизбек Муллажонов (бокс) Мусобақа жараёнларини Спорт телеканали орқали жонли томоша қилиш мумкин.
31-июл куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Интернатионал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.
1980-йилда бўлиб ўтган Олимпиадага тайёргарлик ҳақидаги драманинг жаҳон премераси Тошкентда, Алишер Навоий номидаги Кино саройида бўлиб ўтди. Меҳмонлар дастлабки иккита эпизодни томоша қилишди ва сериал ижодкорлари билан суҳбатлашишди.
Қўшма Штатлардаги бир гуруҳ парламент аъзолари ҳукуматга "Жаҳон антидопинг агентлигига (WАDА) ишончни тиклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилгани бўйича баёнотни тақдим этди. Бундан мақсад ташкилотни молиялаштиришни қисқартиришдан иборат.
Грузиялик дзюдочи Лаша Бекаури Олимпиадада 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида ғалаба қозонди. У Грузияга Париждаги ўйинларда биринчи олтинини келтирди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев (81 кг) кеча Париж Олимпиадасида иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган эди. "Ўзимни оқламоқчи эмасман.
Боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев (71 кг) Париж Олимпиадаси нимчорак финалида рингга чиқди. Мисрлик Омар Элавадига қарши кечган беллашувда Мўйдинхўжаев 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг бугун жангини ўтказган иккинчи вакили ҳам ғалабага эришди. -71 кг вазнда иштирок этаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпия ўйинларидаги дебютини Африка ўйинлари финалчиси, мисрлик Омар Элавадига қарши ўтказди ва тўлиқ устунликка эришиб (5:0), 1/4 финалга чиқди.
Франциялик Кассандра Богран Олимпия ўйинларининг триатлон бўйича баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Спортчи сузиш, велоспорт ва югуриш қисмини 1 соат 54 дақиқа 55 сонияда якунлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.