Россиялик теннисчи Роман Сафиуллин мавсумдаги учинчи “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон”нинг иккинчи босқичига чиқди. 26 ёшли россиялик илк учрашувда дунёнинг 30-рақами бўлган аргентиналик Франциско Серундолони 6:7 (5:7), 3:6, 7:5, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World Aquastics) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Аҳамиятлиси, улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Зелинская ҳам 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчилари қаторида эътироф этилди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.
Ҳиндистондан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини олиб келиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади. Маълум қилинишича, рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчаларни сув босгани ҳақда хабар берилган эди. Тошкент шаҳар «Сув таъминот» АЖ матбуот котиби Равшан Ёқубжонов аварияга ҳудуддаги қозонхонада электр энергияси узилгани сабаб бўлганини айтган эди.
Ўзгидромет 4 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Уларнинг ота-оналарига нисбатан тегишли модда билан жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар судга юборилди. Бухорода вояга етмаган 16 ёшли ўғил бола ва 17 ёшли қизнинг никоҳ тўй маросими акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Сиёсатчининг фикрича, 1 кВт электр энергиясининг нархи 990 сўм, янги тарифларни ёрдам сифатида қабул қилиш керак. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда электр энергиясининг янги тарифлари ва ижтимоий нормаларнинг жорий этилиши қизғин муҳокама қилинмоқда.
Самарқанд шаҳридаги Халқобод маҳалласида содир бўлган ёнғин хонадонлардан бирини тўла кулга айлантирди ва яна тўртта хонадонга анчагина зарар етказди. Бугун бу даҳшатли воқеанинг олтинчи куни бўлишига қарамасдан, давлат ташкилотларининг бирортасидан келиб хабар олганлар бўлмади.
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ носозлик сабаб бир қатор манзиллар ва ташкилотларда вақтинча сув бўлмаслигини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Юнусобод туманида сув босгани акс этган видео тарқалди.
Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келди. Айни пайтда туманнинг кўплаб ҳудудларида сув тошқини юзага келган.
Экология вазирлиги айрим тадбиркорлар, ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан шар учириш каби тадбирлар ўтказилишига қарши турли чора-тадбирлар кўрмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича, шарларни Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўловларини 10 бараварга ошириш, юртимизда шар учириш каби тадбирларни ўтказмоқчи бўлганларга утилизация талабини қўйиш ва бунда шарларнинг нархига нисбатан 100 баравар миқдорда нарх белгилаш таклиф қилинмоқда.
Автомашина ҳужжатлари текширилганда рухсатномасиз автомашинага қайта жихоз ўрнатганлиги аниқланда ва транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди. Тошкентнинг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб Tracker-2 автомашинаси ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда юқори тезликда ҳаракатланганлиги акс этган видеолар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Симона Байлз АҚШ терма жамоасининг Париж Олимпиадасида иштирок этадиган таркибига киритилди. Бу ҳақида АҚШ гимнастика федерацияси хабар берди.
Ҳиндистон 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш даъвосида ғолиб чиқса, “мамлакатнинг юмшоқ кучи” сифатида таърифланадиган йогани тўрт йиллик ўйинлар дастурига киритиш талабини илгари суради. Бу ҳақда Миллий Олимпия ассоциацияси Осиё Олимпия кенгашининг амалдаги раҳбари Ража Рандҳир Сингхга йўллаган мактубида баён этилди.
Америкалик UFC жангчиси Дастин Порье Ислам Махачевга реванш таклиф қилди. "Агар Арман жанг қила олмаса, кел буни яна қайта амалга оширамиз", - деб ёзди Порье ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Дунёнинг олтинчи ракеткаси чехиялик Маркета Вондроусова мавсумдаги учинчи “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон”нинг иккинчи босқичига чиқа олмади. 25 ёшли Вондроусова илк учрашувда дунёнинг 83-ракеткаси испаниялик Жессика Бузас Манейрога 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, мамлакат велосипед спорти федерацияси раҳбари Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов, Давлат Хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарлари, спортчи ҳамда мураббийлар, ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Бугун пойтахтимизда спортчиларимизни Олимпиадага кузатиш маросими ташкил этилди. Унда Бош вазир Абдулла Арипов лицензия қўлга киритган спортчиларимиз учун 100 миллион сўмдан пул мукофоти берилганлигини маълум қилди.
Фарғоналик бир нечта фуқаролар "шоқоллар" сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштиргани учун маъмурий иш қўзғатилди. Ижтимоий тармоқларда томоша кўрсатган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати. Маълум бўлишича, 1994 йил Қува туманида туғилган Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ўзининг Instagram саҳифасида "шоқоллар" сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштирган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги иккита мактабда ярим тунда кесиб кетилган 85 туп дарахт ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат Шайхонтоҳур туманидаги 42- ҳамда Яккасарой туманидаги 48- мактабларида содир бўлган.
Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўз нутқида Париж-2024 Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида хабар берди.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.
Бухоро туманидаги савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХИИИ ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.Маросмида Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари эълон қилинди.
Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланмоқда. Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» (FOLUR) лойиҳаси доирасида ҳудудларда қуриб берилган иссиқхона ва етказиб берилган мотокультиваторлар эгалари ҳамда қизиқиш билдирган бошқа томорқа хўжаликлари эгалари учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тегишли олимлар ва мутахассиcларни жалб қилган ҳолда «Дала кунлари» ташкил этилди. Тадбирларда жами 60 нафардан ортиқ иссиқхона ва мотокультиватор эгалари, туманлар ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари бевосита иштирок этишди. Лойиҳа доирасида танлаб олинган 6 та тумандаги томорқа ер эгалари билан самарали ишлар амалга оширилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.