Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Самарқанд саммитидаги нутқида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги якуний мақсад эмас, балки йўл эканини таъкидлади.«Ушбу саммит муносабатларимизнинг янги йўналишини бошлаб беради ва у бир марталик тадбир бўлмайди», — деди у.
Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарлари икки минтақанинг биринчи саммити якунлари бўйича қўшма декларацияни қабул қилди, деб хабар берди Европа кенгаши матбуот хизмати.Ҳужжат савдо, транспорт, энергетика, рақамли алоқа ва сув ресурсларини бошқариш каби соҳаларда стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи биринчи саммитида минтақалар ўртасида стратегик шериклик бошлангани ва 12 миллиард евролик Global Gateway стратегияси ишга туширилганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.https://twitter.com/vonderleyen/status/1908038286452392274?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1908038286452392274%7Ctwgr%5Ef0b007a611715ab53e3fbfab1da7452688f13780%7Ctwcon%5Es1_c10&ref_url=https%3A%2F%2Fwww.gazeta.uz%2Fru%2F2025%2F04%2F04%2Fca-eu%2F«Марказий Осиё қадимий тарих ва улкан мақсадларга эга мағрур, суверен давлатлар минтақасидир.
Бунинг учун my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, сўралган маълумотларни тўлдириш талаб этилади. Маълум қилинишича, эндиликда Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга ариза бериш янада осонлашди.
World Boxing ташкилоти кубогининг навбатдаги кунидан ярим финал жанглари ўрин олган. Ҳозиргача 4 нафар вакилимиз финал йўлланмасини ҳал этиб бўлишди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Марказий Осиёдаги муносабатлар ва интеграциянинг ўзгариши ҳақида гапирди.«Минтақа мамлакатлари ўртасида ишонч ва яхши қўшничилик мустаҳкамланмоқда, кенг кўламли ҳамкорлик ва кооперация алоқалари кенгаймоқда.
Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитидаги нутқида минтақавий хавфсизлик ва Афғонистон билан ҳамкорлик масаласига тўхталди.Икки минтақа учун хавфсизликка таҳдидлар умумийдир.
Ўзбекистоннинг Финляндияга янги тайинланган элчиси Тимур Раҳмонов мамлакат президенти Александр Стуббга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Расмий тадбирдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳамда Финляндия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Марказий Осиё — Европа Иттифоқи биринчи саммити 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш сўзи билан очди.
World Boxing ташкилоти кубоги доирасида кеча ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Ушбу босқич доирасида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
Болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқмоқчи. Бу икки минтақанинг биринчи саммити якунлари бўйича жума куни қабул қилинадиган Самарқанд декларациясида кўзда тутилган, деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бир кун аввал бўлиб ўтган брифингда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари жорий йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида ўтган олий даражадаги уч томонлама учрашувнинг тарихий натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Маълумки, 2025 йил 4 апрель кунидан 9 апрель кунига қадар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Шу вақт ичида пойтахтнинг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланиши сабабли, қурилиш объектларида оғир ва енгил вазнли барча тоифадаги юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари фақат Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қиламиз, дейилади ИИББ хабарида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё — ЕИ» биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келган МО давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Бунга таъмирлаш ишлари режалаштирилгани сабаб бўлган. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Учтепа, Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 гача табиий-газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Таъкидланишича, ҳайдовчилар Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланишлари мумкин. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 апрель санасидан 9 апрель кунига қадар, Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Самарқандда олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ҳамкорликда Конгресс маркази хиёбонига иккита эман дарахти кўчати экди.
Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти.
Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳ️укуматнинг янги қарори билан автотранспортда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен билан учрашув ўтказди, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Бельгия ҳукумати телекоммуникация соҳасида шартномалар тузишда коррупция ва пул ювиш иши доирасида мусодара қилинган 108 миллион долларни Ўзбекистонга топширишга қарор қилди. Бу ҳақда Брюссель прокуратураси маълум қилди.
Бу маблағлар Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бошланган коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришга оид тергов доирасида музлатиб қўйилди. 28 март куни Брюссел прокуратураси мулкни мусодара қилиш бўйича марказий идорага Белгия давлат ғазнасига 108 миллион доллар ўтказиш бўйича кўрсатма берди, деб хабар берди агентлик матбуот хизмати. Қайд этилишича, бу маблағлар ниҳоят давлат фойдасига мусодара қилинди.
World Boxing ташкилоти кубогининг кун давомидаги баҳсларидан финал олди жанглар ўрин олган. Ушбу босқичга 8 нафар боксчимиз етиб келди ва бугун улардан 5 нафари рингга кўтарилади.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник АҚШда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, уларни ўз ихтиёри билан мамлакатига қайтишга чақирди.Видеомурожаатнинг илк сонияларида АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Трамп маъмурияти ноқонуний миграцияни тўхтатишга ва чегараларимиз ҳамда фуқароларимизни ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда».
«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитининг ишбилармонлик дастури 3 апрель куни Шавкат Мирзиёев ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассонинг учрашуви билан бошланди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.Ўзбекистоннинг ушбу халқаро молиявий институт билан кенг кўламли ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Тошкент вилояти ҳудудидаги Оқсоқота сойидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олганлар 4,5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.