Президент Халқ қабулхонаси Оролбўйида “маҳалла еттилиги” учун семинарлар ташкил этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан бирга маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш,  жиноятчиликни камайтириш мавзусида ўқув-амалий семинарлар ташкил қилди. Оролбўйидаги 16 та туман-шаҳар секторлари раҳбарлари ва 400 дан зиёд маҳалла “еттилик”лари иштирок этган семинарлардан асосий мақсад – аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, секторлар раҳбарлари ва “маҳалла еттилик”лари фаолияти самарадорлигини янада оширишдан иборат.

Тошкентнинг уч туманидаги минглаб хонадонларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Олмазор ва Миробод туманлари ҳудудларига 2 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.

Париж-2024 ғолиб ва совриндорларига қанча пул мукофоти берилиши маълум бўлди

Айни дамда пойтахтдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум қилинди.

Учта ҳудудда туман ҳокимлари ўринбосарлари пора билан қўлга тушди — видео

Тахиатош ва Бўка туманлари ҳокимларининг қурилиш, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, Бўстон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ДХХ томонидан қўлга олинди. ДХХ Республиканинг тури ҳудудларида учта туман ҳокимларининг ўринбосарларини пора билан ушлади.

Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича ҳисобот билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик фуқаро Африкадан "мерос" оламан деб, ўз уйини сотиб юборди — видео

Унга нигериялик фирибгарлардан мерос қолдирилганлиги ҳақида хат келган. Бунга ишонган фуқаро ўз уйини сотиб, фирибгарларга $90 минг пулини ўтказиб берган.

Гулистонда электросеть раҳбари 90 млн сўм пора билан ушланди

У МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчисидан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н.

Учта ҳудудда кредит маблағини ўзлаштирган раҳбарлар аниқланди

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди, дея хабар қилмоқда  Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент. Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “B.t.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар паррандачилик фаолиятини ташкил этишда ускуналар сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағларининг 5,2 млрд сўмини, “Z.t.” МЧЖ масъул шахслари эса тикув дастгоҳлари сотиб олиш учун ажратилган 950 млн сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бугундан Ўзбекистонда ҳарорат яна кўтарила бошлайди

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши , айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Нодирбек Абдусатторов қатнашиши кутилаётган 4 млн долларлик мусобақа ўтказилмайдиган бўлди

Германиялик тадбиркор Вадим Розенштейн томонидан ташкиллаштирилаётган, мукофот жамғармаси 4 миллионни ташкил этган WR Chess Masters High Roller мусобақаси ўтказилмайдиган бўлди.Маълумот учун, ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этиш ниятини билдирган.

Прохазка мағлубиятини тан олди

Яримоғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Иржи Прохазка кечаги мағлубияти ҳақида илк бор изоҳ қолдирди. Чехиялик аралаш яккакураш устаси кеча АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтган UFC 303 турнирининг марказий жангида дивизионнинг амалдаги чемпиони Алекс Перейрага қарши октагонга чиққанди.

Хитойлик 17 ёшли спортчи кутилмаганда вафот этди

Хитойлик бадминтончи Чжан Чжицзе Индонезияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўйин вақтида юраги хуруж қилиб, 17 ёшида вафот этди, деб ёзади AP. Якшанба куни япониялик рақибига қарши ўйинда спортчи ҳушини йўқотиб, талвасага туша бошлаган.

ATP'нинг янги рейтингида ўзгариш бўлдими?

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Майса қопламали турнирлар натижасида рейтингда айрим ўзгаришлар содир бўлди.

Теннис. Дунёнинг учинчи ракеткаси катта турнирни ўтказиб юборади

Дунёнинг учинчи ракеткаси, беларуслик теннисчи Арина Соболенко елкасидан олган жароҳати туфайли “Уимблдон-2024” мусобақасини тарк этгани ҳақида фикр билдирди. "Уимблдон"да ўйнай олмаслигимни барчага маълум қилишим керак, чуқур афсусдаман.

Теннис. Радукану ўзига хос либосда пайдо бўлди (фото)

Дунёнинг собиқ 10-ракеткаси Эмма Радукану "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнири олдидан сўнгги машғулотини ўтказди. Британиялик теннис маликаси машғулотга футбол бўйича Англия терма жамоаси либосида келди.

Хабибнинг банк ҳисоблари музлатилди

Россия Федерал солиқ хизмати (ФНС) 297 миллион рубль қарзи сабаб собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг ҳисоб рақамларини музлатди. Бу ҳақда “Маш” Telegram-канали хабар берди.

Россиялик теннисчи “Уимблдон”да қатнашмайди

Дунё рейтингида 22-ўринни эгаллаб турган россиялик теннисчи Екатерина Александрова душанба куни Лондондаги майсали кортларда бошланган “Уимблдон” турнирида қатнашмайди. Турнир бошида Александрова 2021 йилги US Open чемпиони ва дунёнинг 135-ракеткаси британиялик Эмма Радукану билан ўйнаши керак эди.

Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини ижобий натижалар билан якунладик

Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида эркин кураш усталари ўртасида баҳс кечди.

Шавкат Мирзиёев ва БМТ Бош котиби дарахт экдилар

Олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги қатъий интилишлар ифодаси сифатида Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.

Дуал таълим тизими воситасида Самарқандда давр талабига мос муҳандислар тайёрланмоқда

Мамлакатимиздаги мавжуд анъанавий таълим тизими кўпроқ назарий билимларга эътибор қаратилади. Талабаларнинг амалиёт ўташи учун ажратилган соатлар етарли эмас.

Уммон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунга визасиз режим жорий қилди

Уммонда икки ҳафтадан ортиқ қолишни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини олиш учун аэропортга мурожаат қилишлари мумкин. Уммон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди.

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Olympic day ва ёшлар куни BYD янги нафас оммавий югуриш мусобақаси билан нишонланди

29-июн куни иккита аҳамиятли сана – Ўзбекистон Ёшлар куни ва Халқаро Олимпия куни муносабати билан республиканинг 16 шаҳрида бир вақтнинг ўзида BYD Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Қарийб 60 минг югуриш ишқибозлари ёшлар олимпия ҳаракатини бирлаштириш учун шаҳарларнинг марказий кўчаларига чиқдилар.

Бош прокуратура журналист Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатмаслик ҳақидаги қарорни ўрганмоқда

Бош прокуратура туман прокуратураси қарори ўрганилаётгани ҳақида хабар берди. Комиссия суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси ўлимга тиббий хатолик сабаб бўлганини кўрсатди.

Сурхондарёда катта прокурор пора билан ушланди

Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, 29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.

Сирдарёда юк машинаси йўловчиларни тушираётган автобусга келиб урилди — видео

Видеода автобус зарба кучидан ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди

Навоий шаҳри атрофидаги ҳудудда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Навоий вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Малайзия компанияси Тошкентда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини очади

FIVE Petroleum Malaysia асосчиси Ўзбекистонда қатор корхоналар, жумладан, пойтахтда, кейин эса бошқа ҳудудларда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "FIVE Petroleum Malaysia" компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.  Мулоқот чоғида Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Жиззахдаги боғда 5 мингта шар учирилишига чек қўйилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.