Бугун Ўзбекистон гандбол федерациясининг конференцияси бўлиб ўтди. Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этган мазкур тадбирда федерациянинг истиқболли режалари муҳокама қилинди.
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолади, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди. Белгиланишича, “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон фуқаролари – “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти меҳнат фахрийлари, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли Кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.
ФАО Бош директори ўринбосари Виорел Гуту ФАОнинг Будапештдаги минтақавий ваколатхонасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Делегация таркибидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар бўйича агентлик вакили Улуғбек Хусаинов, Президент администрацияси вакиллари Обиджон Хуррамов ҳамда Азамат Курултаев ўрин олди.
Chery Tiggo 9 тўсиқ билан ён зарба бериш бўйича Euro NCAP тестидан ишончли тарзда ўтди. Автомобил 60 км/соат тезлик билан тўқнашувда ажойиб хавфсизлик кўрсаткичларини намойиш этди: А, Б, C устунлар ва эшиклар бутун қолиб, йўловчиларга ҳимоя муҳитини та’минлади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни тарихда илк бор уч томонлама саммит ўтказади. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 58-сессиясининг юқори даражадаги учрашувида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
МЖтКга киритилган ўзгартиришларга кўра жарима баллари берилиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистонда 12 баллик жарима баллари янги қабул қилинган қонундаги 12 модда бўйича ҳисобланади.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Странжа" турнири бўлиб ўтмоқда. “Strandja” мусобақасининг иккинчи кунидан 8 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган.
Европа Иттифоқи кенгаши Эдуардс Стипрайсни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили этиб тайинлади. У 2025 йил 1 мартдан икки йиллик дастлабки мандат билан ўз вазифаларини бажаришга киришади, дейилади кенгаш сайтида.
Бугун Болгарияда навбатдаги кун баҳслари бўлиб ўтади.“Strandja” мусобақасининг иккинчи кунидан 8 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган.
Сурхондарёда икки ўғил ва ота, водийда эса Қирғизистондан олиб келинган наркотикларни олиб кетаётганлар қўлга олинди. Денов туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тожикистондан мамлакатга айланма йўллар орқали наркотик моддаларни олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги ҳолати аниқланиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Кўчадаги камера ва радарларга тушганда жарима ҳисобланмайди. АОКАда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.
Президент фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди. Бу ҳақида ССВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф 25−26 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар берди мезбон давлат раҳбари матбуот хизмати.Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари ички туризмнинг ривожланишини баҳолашга қаратилган офлайн сўров ўтказди. Сўровда барча вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 3172 нафар респондент иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Ўмон султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси "Ўзсувтаъминот" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" компаниялари томонидан асоссиз даромад олиш ҳолатларини аниқлади. 2024 йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тадбиркорлик субектларига нисбатан 400 дан ортиқ иш қўзғатилган.
Афғонистон муваққат ҳукумати бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи мулла Абдулғани Барадар 22−23 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлди.Афғонистон делегацияси таркибида саноат ва савдо, кончилик ва нефть, транспорт ва фуқаро авиацияси, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирликлари, шунингдек, Марказий банк ва Молия вазирлиги вакиллари бор эди.
Жорий йилнинг 23-февраль куни Қувайтда Осиё чемпионати доирасида қилиcбозликнинг уч турдаги йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида жамоавий мусобақа бўлиб ўтди. Қувонарлиси, Ўзбекистон қиличбозлик бўйича саблячи ўгил болалар терма жамоаси қитъанинг 16 та кучли жамоалари орасида ўз маҳоратини намойиш этиб, 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди ҳамда кумуш медалларни қўлга киритди!
Бахтсиз ҳодисага ота ва ўғил ўртасида Lacetti автомобилини ҳайдаш учун бўлган жанжал сабаб бўлган. Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида яшовчи судланувчи эркакнинг ўғли ўзга бир шахсдан автомашина ижарага олиб, фойдаланиб юрган.
Энди бузиб ташлаш фақат барча мулкдорларнинг нотариал тасдиқланган розилигидан сўнг амалга оширилади ва аҳолига танлаш учун уч турдаги компенсация таклиф этилади. Янги имзоланган президент фармонига кўра, 2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади: - реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади.
Шу кунларда Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича 2025 йилги жаҳон кубогининг биринчи босқич мусобақалари ўтказилмоқда. Дунё спорт гимнастикасининг ўнлаб номдор спортчилари, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлари иштирок этаётган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Америкалик Виржил Ортис биринчи ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда ўзбекистонлик Исроил Мадримовни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди. Жанг видеошарҳини томоша қилинг.
АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бугун, 23 февраль тонгида бўлиб ўтаётган UFC Fight Night мусобақасида Прелим карднинг иккинчи жангида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Нурсултон Рўзибоев октагонга кўтарилди. Унга америкалик UFC дебютанти Эрик Макконико рақиблик қилди.
Россиялик Дмитрий Бивол Ар-Риёдда бўлиб ўтган бокс жангида ҳамюрти Артур Бетербиевни мағлубиятга учратди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамлар қарорига кўра Биволнинг ғалабаси билан якунланди (114-114, 116-112, 115-113).
Жангчи Конор Макгрегор 2025 йил охиригача қўл жангини ўтказмоқчи, деб ёзади "ТАСС" 36 ёшли ирландияликнинг жамоасига таяниб. Макгрегор Bare Knuckle FC (BKFC) қўлқопсиз жанглар ташкилотининг ҳаммуаллифи ҳисобланади.
Америкалик Виржил Ортис биринчи ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда ўзбекистонлик Исроил Мадримовни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди. Жанг Ар-Риёдда бўлиб ўтди.
Хоккей 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказади. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.
22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Aбдулғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.