Қашқадарёда Венгрия фуқаролари ҳалок бўлган Тахтақорача довонидан хавфли тошлар олиб ташланди — фото

Вилоят ФВБ қутқарувчилари йўлнинг қатнов қисмида тош тушириш ва тоғ жинсларидан тозалаш ишларини амалга оширди. Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Китоб тумани ҳокимлиги, ИИБ ва бошқа масъул идоралар ходимлари томонидан йўлнинг Тахтақорача довони яқинидаги хавфли қисмида махсус тактик тадбирлар ўтказилди.

Бухородаги тарихий обидалар атрофида мотоцикл, скутер ва бошқа автотранспортларда юриш тақиқланди

Чекловлар ушбу транспорт тури сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли хавфсизлигига таҳдид солаётгани билан боғлиқ. Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланмоқда.

Конституция -ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати!

Барча мавжудодлар ичида инсон азиз ва мукаррам қилиб яратилган экан, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамма нарсадан устундир. Мамлакатимизда мустақиллик шабадаси эса бошлаши биланоқ салкам аср давомида ҳукм суриб келган собиқ иттифоқи конституцияси ва қонунларига мутлоқ барҳам берилиб, халқимизнинг хоҳиш иродасини ифода этиб,  унинг манфаатларига тўлақонли хизмат қилиш билан бир қаторда ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қиладиган Конституциямиз  қабул қилинганига 32 йил тўлмоқда.

Ўзбекистонлик тикувчи BBC лойиҳасига кўра, дунёнинг "100 нафар аёли" рўйхатига киритилди

Бу рўйхатга Ўзбекистондан айнан Дилором Йўлдошева киритилгани сабаблари маълум қилинди. BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди.

“Тошкент -Хожикент -Тошкент” йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилади

Ушбу шаҳар атрофидаги йўналиш бир кун аввал Ўзбекистонга етказилган Россиянинг янги электропоездида ҳаракатланади. Тошкент – ​​Хожикент – ​​Тошкент йўналишида янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилмоқда.

Афсус, ёшлар ўртасидаги Осиё Ўйинлари Тошкентда ўтказилмайдиган бўлди

2025 йилги Осиё ёшлар ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида куз-қиш мавсуми учун 24/7 режимида ишчи гуруҳ ташкил этилди

Ишчи гуруҳ истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш бўйича ўз фаолиятини олиб боради. Пойтахтнинг иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Ободлик сари юзланаётган “Жўраобод” маҳалласи

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан қатор мутасадди вазирлик ва идоралар, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда йилларки эътибордан четда бўлган Бўка туманидаги “Жўраобод” маҳалласи  “Гулистон” қишлоғи инфратузилмасини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда мазкур ҳудудда 220 та хонадон мавжуд бўлиб, унда 1 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда.

Биринчи хоним…

Саволларингизга жавоб сифатида, авваламбор, 2012-йилдан бугунги кунгача Ўзбекистонда бўлган даврим мобайнидаги кузатишларим ва таассуротларим билан ўртоқлашмоқчиман. Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг кўплаб собиқ Иттифоқ республикалари, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари учун оғир асорат қолдирди.

Тошкентда вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

У жабрланувчининг ортидан келиб бел соҳасидан қучоқлаб, ўпишга ҳаракат қилган. Жорий йилнинг 30 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузарлик содир этишда гумонланган Ж.Ш.га оид суд иши кўриб чиқилди. Унга кўра, ҳуқуқбузар Ж.Ш.

Ўзбекистонликлар Конституция байрамида кетма-кет 3 кун дам олади

Конституция байрами муносабати билан белгиланган дам олиш кунлари маълум қилинди. 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида Президентнинг тегишли фармони имзоланган эди.

Бугун уч нафар боксчимиз қитъа чемпионатида рингга кўтарилади

Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати давом этади. Бугун мусобақанинг иккинчи куни доирасида яна бир қатор вазн тоифаларида саралаш жанглари ўтказилади.

Бокс. Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдаги мағлубиятни ёпди

Кеча Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси томонидан навбатдаги профессионал бокс турнири ташкил этилди. Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазнда чемпионлик камарига собиқ даъвогар Магомед Курбанов тажрибали ватандоши Асланбек Козаевга қарши рингга кўтарилди.

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига сайланди

Маълум қилганимиздек, бугун Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерацияси (ФИЭ)нинг навбатдаги Конгресси ўтказилди. Унинг энг аҳамиятли томони FIE президентлигига сайловда ҳамюртимиз Алишер Усмонов ғалаба қозонди ва янги муддатда ҳам ташкилотга раҳбарлик қиладиган бўлди.

Бугун 4 боксчимиз Екатеринбургда рингга чиқади, Асланов камар учун жанг қилади

Бугун Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги проф бокс турнири ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу турнир кардидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчининг ҳам жанги ўрин олган.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Гусковнинг UFC’даги навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи UFC жангчиси Богдан Гусков UFC 311 турнири доирасида жанг қилади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади

Бугун Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Ҳавасбек Абдуллаев рингга кўтарилади.

Усик ва Фьюри реванш жанги учун рекорд даражада гонорар олади

Супероғир вазн тоифасида учта асосий йўналиш чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ чемпион Тайсон Фьюрининг реванш жанги учун гонорарлари расман тасдиқланди. Боксчилар 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган реванш жанги учун рекорд даражада гонорар олишади.

Автобус йўлагида қоида бузганлар 1,25 млн сўм жарима тўлайди

Бундай ҳаракатни бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиш билан жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда.

Чимаев ким билан машғулот ўтказишни хоҳлайди?

UFC жангчиси Хамзат Чимаев афсонавий Фёдор Емельяненко билан бирга машғулот ўтказишни исташини айтди. "Албатта, Фёдор билан шуғулланишни истардим.

Бокс. Эртага ҳамюртимиз Осиё чемпионатида саралаш баҳсларини бошлайди

Эртадан Осиё чемпионатида саралаш баҳслари старт олади. Биринчи кун доирасидан Ҳавасбек Асадуллаевнинг жанги ўрин олган.

Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаларининг муҳокамалари бошланди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида федерация ва ассоциациялар масъуллари билан яқин давр учун режалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, шунингдек, Спорт вазирлиги, МОҚ ва спорт федерациялар ҳамда ассоциациялар раҳбарлари ва масъуллари иштирок этишди.

President Cup. Ниҳал Сарин чемпион бўлди, Жавоҳир Синдаров 2-ўринни эгаллади

Тошкентда 21-29 ноябрь кунлари ўтказилган шахмат бўйича President Cup мусобақаси якунига етди. Мусобақада Ниҳал Сорин ғолибликни қўлга киритди.

Фарҳод Маннопов вафоти бўйича шифокорларга суд ҳукми ўқилди

Икки нафар шифокорлар ЖКнинг бир моддаси бўйича айбсиз деб топилди ва бошқа модда бўйича жазога тортилди. Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.

Тошкент кўчаларида айрим аёллар "Ободонлаштириш ходимлари" қиёфасида тиланчилик қилиб юргани аниқланди — видео

Чилонзор тумани Ободонлаштириш бўлими ходимлари мурожаат қилиб, аслида улар ҳақиқий ходим эмаслиги, улар ҳақиқий ходимларга иснод келтираётганини айтишди. Тошкент кўчаларида гўёки "Ободонлаштириш ходимлари" қиёфасида, автоулов эгаларидан пул сўраб тиланчилик қилаётган айрим аёллар аниқланди, дея хабар бермоқда Чилонзор тумани ҳокимлиги.

Баҳодир Жалолов ва бошқа Олимпиада чемпионлари имзоси туширилган қўлқоп аукционда 26 миллионга сотилди

Тошкентда қишлоқ хўжалиги кўргазмаси доирасида ўтган хайрия кимошди савдосида 10 бош узум 30 млн, Олимпиада қаҳрамонлари – Диёра Келдиёрованинг кимоноси 6 млн, боксчилар қўлқопи эса 26 млн сўмга сотилди. Ташкилотчиларнинг айтишича, тушган пуллар оққон ва онкологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.

Тошкент вилоятида 22 ёшли аёл 20 ёшли танишини Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган вақтда ушланди

Ҳолат юзасидан одам саводоси моддаси билан жиноят иши очилди. Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ Оҳангарон шаҳар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда яна бир шахс одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.  Ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган аёл (Ҳ.Т.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 2004 йилда туғилган аёл (З.О.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчисини аёвсиз калтаклади

Ҳолат сабаблари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Оққўрғон туманидаги мактаблардан бирида ўқувчи ўқитувчиси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Оғир атлетикачиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги тақвими билан танишинг

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 6-15 декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Дастурга кўра, спортчиларимизнинг иштироки 10 декабрь санасидан бошланади.

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.