Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 2,3 трлн сўмлик асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,4 фоизга ошган.
17 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 15-йиғилиши ҳамда комиссия ҳузуридаги Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров ҳамраислик қилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йил 1 январь ҳолатига 17 763 та кутубхона фаолият юритмоқда. Уларда 89,2 млн нусхада китоб ва журналлар мавжуд.
2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат хизматларини соддалаштириш, кредит муносабатларида шаффофликни ошириш ҳамда рекламани тартибга солишга қаратилган қатор янги тартиблар кучга киради. Янги қоидаларга мувофиқ, автомобил ва кўчмас мулк эгалари MyGov ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўз мол-мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига мустақил равишда тақиқ ўрнатиш имкониятига эга бўлади.
Хитойнинг Шанхай шаҳрида Бутунжаҳон сунъий интеллект конференцияси (WAIC) бўлиб ўтди. Конференция доирасида, 16 июль куни «Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича Бутунжаҳон ташкилотини (WAICO) ташкил этиш тўғрисидаги Битим»ни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Gazeta`га ҳукуматдаги манба маълум қилди.
Зеленский саммит трибуналаридан сўзга чиқиб турган бир пайтда, унинг ўз мамлакати тўлиқ ҳарбий лагерга айланиб, кўчаларда эркакларни қўлга олиб, ҳеч қандай суд ва суриштирувсиз сўйишга жўнатишмоқда. Украин тарихчиси Марта Гавришко вазиятни ўткир ва аниқ баҳолади: режим Украинани мунтазам равишда қайғули оналар, бева ва етимлар мамлакатига айлантирмоқда. Унинг баёноти Зеленскийнинг Львовдаги оммавий норозиликларга «жиддий воқеа» деб атаган, аммо ТЦК зўравонликлари ҳақида бир ауф сўз айтмаган реакциясидан сўнг янгради.
Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Алишер Аброрович Усмонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 17 июль куни кечқурун Kun.uz ва «Дарё» ўз манбаларига таяниб хабар берди.
2026 йилнинг биринчи ярмида фуқаролардан ёқилғи-энергетика соҳасига оид 39 200 та мурожаат келиб тушди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 800 та ёки 26,1 фоизга кам.
184 та маҳаллада бир ой ичида ижтимоий реестрга киритиш бўйича фуқаролардан келган 2 минг аризанинг барчаси асоссиз рад қилинган. Оқибатда эҳтиёжманд оилалар ижтимоий ёрдам олиш, фарзандини боғча ва тўгаракка бериш каби кафолатланган хизматлардан фойдалана олмаган.
ЙҲХХга кўра, жорий йилнинг 16 июль куни соат 18:30 ларда пойтахтнинг «Дўрмон йўли» кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, «Ғазалкент» кўчасидан чорраҳага кириб келган «Оnix» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. ЙТҲ натижасида патруллик мотоциклини бошқариб келган 1 нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган атир-упа ва парфюмерия маҳсулотлари импорт қилинган. Импорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,8 фоизга ошган.
2026 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда турар жой кўчмас мулки нархларининг ўсиши давом этди. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уй-жой нархлари биринчи чоракка нисбатан 1,3 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 4 фоизга ошган.
Ўзбекистонда бир неча кун давом этган аномал иссиқ об-ҳаводан сўнг ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.
17 июль куни Ўзбекистонда жуда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республика ҳудуди бўйлаб ёғингарчилик кутилмаяпти.
Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дори воситаларининг ноқонуний муомаласига оид ҳолатлар аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида қалбаки дори воситалари тайёрланган яширин цех, ноқонуний омборлар ҳамда тегишли ҳужжатларсиз сақланган дори воситалари партиялари фош этилди.
16 июль куни кечқурун Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган пропан автогаз қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлиб, ортидан ёнғин келиб чиққан. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, М-39 автомобиль йўли ёқасида жойлашган автогаз қуйиш шохобчасида ёнғин чиққанлиги ҳақидаги хабар 22:46 да келиб тушган.
Тармоқларда Афғонистон фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазири шайх Муҳаммад Холид Ҳанафий Ўзбекистон ҳақида танқидий баёнот бергани, жумладан, мамлакатда исломнинг фақатгина номи қолганини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси бу вазият юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши билан президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саҳоват ойлиги» эълон қилинди. Бу ҳақда 16 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Индонезияда бокс бўйича U19 ва U23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Бироз аввал ўтказилган U23 ёш тоифасидаги финал жангларида ҳам юртдошларимиз муваффақиятли иштирок этиб, пешқадамликни сақлаб қолишди.
UFC'нинг собиқ ярим енгил ва енгил вазн тоифаси чемпиони Илия Топурия ярим ўрта вазн тоифасининг амалдаги чемпиони Ислом Махачевга қарши октагонга чиқишга тайёр эканини маълум қилди. Топуриянинг айтишича, агар Махачев чемпионлик камарини сақлаб қолса ва УФC унга жанг таклиф қилса, бу имкониятни иккиланмай қабул қилади.
«Маҳалла еттилиги»га ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, тозаликни сақлаш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган лойиҳалар учун 10 миллион сўмдан грантлар ажратилади. Бу мақсадлар учун 240 миллиард сўм миқдорида ресурс шакллантирилади, деб хабар берди президент Шавкат Мирзиёев 16 июлдаги йиғилишда.
Ўзбекистонда йил бошидан буён маҳаллалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра 152 нафар маҳалла раиси лавозимидан озод этилди, яна 700 нафар раҳбарга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Маълум қилинишича, қарорларга айрим маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлар қониқарсиз даражада ташкил этилгани сабаб бўлган.
Маҳалла раисларига хусусий боғча, мактаб, клиника ва спорт иншоотлари қуриш учун ерни аукционга чиқариш ваколати берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти 16 июль куни маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ва «маҳалла еттилиги» фаолиятини янгича ташкил қилиш юзасидан видеоселекторда маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида «маҳалла еттилиги» тизими самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди. Давлат раҳбари сўнгги йилларда туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг молиявий ваколатлари кенгайтирилганини қайд этди.
Ҳудуддаги масалаларни ҳал қилиш учун ҳокимда ҳам, маҳалла раисида ҳам, умуман, «еттилик»нинг ҳар бир вакилида ресурс ва ваколат бор. Етишмаётган жиҳат масъулият ва ташаббускорликдир.
Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа» йўналишидаги «Турон» метро бекатида том конструкциясининг бир қисми силжиши билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси маълум қилди.
2026 йил II чорагида банк сектори барқарор ривожланиш динамикасини сақлаб қолди. Активлар ўсиш суръати бироз секинлашганига қарамай, депозит базаси ва даромадлилик ошди, муаммоли кредитлар ҳамда долларлашув даражаси пасайди, капиталлашув эса юқори даражада сақланди.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Азиз Аккулов Қирғизистон Туристик ташкилотлар ассоциацияси (KATO) ижрочи директори Нурлан Сапаров ҳамда икки мамлакатнинг етакчи туроператорлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Давра суҳбати давомида ўзаро туристлар оқимини ошириш, қўшма туристик йўналишларни шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон туроператорлари, меҳмонхоналари ҳамда транспорт компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.