Тошкентда “Инсон учун” фестивали доирасида илк Абилимпия миллий чемпионати ўтказилди

Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан учинчи марта кенг кўламли “Инсон учун” фестивали ташкил этилди. Бир неча йил давомида мазкур лойиҳа оддий савдо ярмаркасидан инклюзивлик, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йирик ижтимоий платформага айланди.

Сенатор Икромхон Нажмиддиновга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвони берилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Нуроний” жамғармасининг Наманган вилояти бўлими раиси, сенатор Икромхон Нажмиддиновга фахрий унвон бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кўп йиллик фидокорона меҳнати, давлат органларидаги самарали фаолияти ва ислоҳотларни амалга оширишдаги фаол иштироки учун унга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди.

Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро рашк ортидан содир этилган шафқатсиз қотиллик учун 16 йилга қамалди

Тошкент вилоятида рашк сабаб содир этилган шафқатсиз қотиллик бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Фожиа Зангиота туманида юз берган бўлиб, дўконда ишловчи 42 ёшли аёл билан муносабатлар туфайли икки эркак ўртасидаги можаро қонли якун топган.

Автомобиль бозори апрель ойида: харидор учун танлов, сотувчи учун рақобат кучаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2026-йил апрель ойида Ўзбекистондаги иккиламчи автомобиль бозори 1,4 миллиондан ортиқ очиқ эълонлар асосида таҳлил қилинди. Жорий йилнинг апрель ойида таклифлар сони март ойидагига нисбатан камайди.

UFC. Камару Усман Чимаев учун UFC’даги навбатдаги рақибни таклиф қилди

UFC собиқ чемпиони, нигериялик Камару Усманнинг фикрича, ўрта вазн тоифасида собиқ чемпионликка даъвогар (84 кг гача) Хамзат Чимаев навбатдаги жангини бразилиялик Пауло Костага қарши ўтказиши керак. «Пауло Коста Азамат Мурзаканов билан жангда қанчалик ажойиб кўринганини эсланг.

Элмурод Ҳақназаров ва Фазлиддин Ғойибназаров ўртасида жанг ўтказилади

Сўнгги пайтларда ўзини ММА жангчиси сифатида ҳам синаб кўраётган таниқли сўз устаси ва шоумен Элмурод Ҳақназаров навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда. Бу сафар унга октагонда бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғойибназаров рақиблик қилади.

Бокс. Усик дунёнинг энг кучли 5 та боксчиси номини айтди

Оғир вазн тоифасида WBA, WBC, IBF, IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) дунёнинг энг яхши бешта боксчиси номини санаб ўтди. Спортчининг сўзларидан DAZN иқтибос келтирмоқда: «Теренс Кроуфорд, Канело, Шакур, Энтони Жошуа, Фьюри», — деди Александр.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида фуқаролардан пул талаб қилган шахс қўлга олинди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Капланбек” назорат-ўтказиш пунктида фуқаролардан пул талаб қилганликда гумонланаётган эркак қўлга олинди. Текширувларга ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб бўлган.

Сурхондарёда судья катта ёрдамчиси $53 минг олаётганда қўлга олинди

Сурхондарё вилояти суди судьясининг катта ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У хизмат мавқеидан фойдаланиб, жиноят ишида қатнашувчи шахсларга енгиллик яратиб бериш эвазига катта миқдорда пул олганликда гумон қилинмоқда.

Президент ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси янги лойиҳаларни кўриб чиқдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни БМТ Бош котиби ўринбосари ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ижрочи директори Диене Кейта билан учрашув ўтказди. БМТ Аҳолишунослик жамғармаси раҳбари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган.

Шавкат Мирзиёев SOCAR ва British Petroleum билан нефт ва газ соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни SOCAR раҳбари Ровшан Нажаф, шунингдек, “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги 2026” форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган British Petroleum компанияси раҳбарияти Ариэль Флорес ва Жованни Кристофоли билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида энергетика ва нефть-газ соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой делегацияси билан Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказда учрашув ўтказилди

13 май куни Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида Хитой Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси вице-президенти ва бош котиби Ли Хункуй бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация 14 май куни бўлиб ўтадиган “Хитой – Марказий Осиё – 2026” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш форумида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига ташриф буюрган.

Швециядан Ўзбекистонга 20 нафар фуқаро депортация қилинди

13 майга ўтар кечаси Швециядан махсус чартер рейси орқали Тошкент шаҳрига миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Фуқароларнинг қайтарилиши Ўзбекистон ва Швециянинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон U17 бокс терма жамоаси рекорд сондаги иштирокчилар билан Осиё чемпионати финалига йўл олди

Тошкент шаҳрида U15 ва U17 ёш тоифалари ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди. U17 ёш тоифасидаги мусобақалар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокчи давлатлар орасида энг яхши натижани қайд этди.

“Бюрократияни бартараф этиш 2030” дастури доирасида халқаро семинар-тренинг бошланди

2026 йил 12 май куни “Бюрократияни бартараф этиш — 2030” дастури доирасида вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун халқаро семинар-тренингнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Икки кунлик тадбир Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан Бирлашган Араб Амирликлари экспертлари кўмагида ташкил этилди.

«Яқин Шарқ хавфсизлиги минтақа ичида шаклланиши керак» — Эрон элчихонаси

— Эрон ва АҚШ ўртасидаги оташкесим узайтирилди. Оташкесимга риоя қилиш қандай назорат этилмоқда?

Зироат Мирзиёева Тошкентдаги “Инсон учун” фестивалида иштирок этди

Тошкент шаҳрида ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга бағишланган анъанавий “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда Биринчи хоним Зироат Мирзиёева иштирок этиб, тақдим этилган ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган замонавий ёндашувлар билан танишди.

Москвага йўл олган UzAirways рейслари Санкт-Петербургдаги захира аэродромига йўналтирилди

Ўзбекистондан Москва шаҳрига парвоз қилаётган Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airways Express авиакомпанияларининг бир нечта йўловчи рейслари Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэродромига йўналтирилди. Қуйидаги рейслар Пулково захира аэропортига қўндирилди: — HY9607 рейси — Бухоро — Москва (Внуково);— HY9615 рейси — Урганч — Москва (Внуково);— HY9617 рейси — Навоий — Москва (Внуково).

Тошкент енгил атлетика бўйича U18 Марказий Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда

Келажак чемпионларини кўришни истайсизми? 14–17 май кунлари Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича U18 III Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Тошкентда банк ходимлари депозит ҳисобварағидан 500 минг доллар талон-торож қилинганликда гумонланмоқда

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тижорат банки ходимлари томонидан банк маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентнинг уч туманида таъмирлаш ишлари сабаб газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 13 май куни режали таъмирлаш ишлари муносабати билан газ таъминоти вақтинча чекланади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати хабар қилди.

15 май – ҳалқаро Оила куни

Оила – муқаддас ва қутлуғ даргоҳ.  Инсон шу даргоҳда туғилади ва  вояга етади.

Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди (фото)

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси, 32 ёшли Нурсултон Рўзибоев 27 июнь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнири доирасида октагонга кўтарилади.Рўзибоевнинг рақиби россиялик Андрей Пуляев бўлади.

«Болалар ҳимояси геосиёсий ихтилофлардан устун бўлиши керак». ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси колонкаси

Низолар даврида ҳам, тинчлик давридаги каби, болалар ҳуқуқлари ҳар қандай давлатнинг асосий масъулияти бўлиб қолиши шарт. Миллати, сиёсати ёки географик жойлашувидан қатъи назар, ҳар бир бола бир хил фундаментал ҳуқуқларга — хавфсизлик, оила, таълим ҳамда қўрқувсиз келажакка бўлган ҳуқуққа эга.

Азизбек Урунов Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Маълум қилинишича, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш мақсадида янги қўмита ташкил этилган бўлиб, унга раҳбарлик қилиш Азизбек Урунов зиммасига юклатилди.

Хантавирус: Ўзбекистонда вазият қандай?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан мутахассислар ушбу касалликнинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли ва эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

Усмон Азим: Янги Ўзбекистон тараққиёти ва ўзгаришлар ҳақида мулоҳазалар

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим мамлакатда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳудудлардаги ўзгаришлар ва Марказий Осиёдаги янгиланган муносабатлар ҳақида фикр билдирди. Адиб бу жараёнларни Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим босқичи сифатида баҳолайди.

Президентининг қарори билан кадрлар тайинлови амалга оширилди

Хусусан, Эльёр Холматович Талабоев Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича масъул лавозимга тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Бразилия ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни мамлакатимизга ташриф билан келган Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Мауро Виейрани қабул қилди. Учрашув аввалида Бразилия ташқи сиёсат идораси раҳбари давлатимиз раҳбарига Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

UFC. Макгрегорнинг кейинги жанги борасида янги тафсилотлар маълум бўлди

Таниқли инсайдер ва журналист Ариэль Хельвани UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор ҳамда 66 кг вазн тоифасида собиқ чемпион, америкалик Макс Холлоуэй ўртасидаги жангни ташкил этиш ишлари якуний паллага кирганини маълум қилди. «Ҳозирда томонлар музокараларнинг финиш чизиғида туришибди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.