Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекати ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси қарори билан «Тошкент модернистик меъморчилиги» номинацияси таркибида Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Ушбу қарор Тошкентнинг модернистик меъморий меросини халқаро даражада эътироф этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Рақобат қўмитаси фуқароларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида тарқатилаётган норасмий Telegram-ботлар ва пул ваъда қилувчи рекламаларга ишонмасликка чақирди. Қўмита маълумотига кўра, айрим блогерлар норасмий ботлар орқали маълум тўлов эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатган.
Ўзбекистонда суюлтирилган газни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиб бериш тизимига хусусий секторни жалб қилиш бошланади. Янги механизм дастлаб Андижон вилоятида синов тариқасида жорий этилади.
28–29 июль кунлари Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Талантбек Солтобоев Қирғизистон ҳудудида барпо этилаётган Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг асосий қурилиш объектларига ташриф буюради. Ишчи ташриф давомида вазирлар туннеллар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларидаги қурилиш ишлари билан танишади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Финляндия, Португалия, Аргентина ва Гамбиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 27 июль куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
UFC'нинг собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор олган жароҳати сабаб камида бир йил жанг қилмайди. Бу ҳақда промоушен бош директори Дана Уайт маълум қилди.
UFC’нинг яримўрта вазн (77 кг гача) тоифасида мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов кейинги жангини 2027 йилнинг бошида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда спортчининг даволовчи шифокори Михаил Маркуарт маълум қилди.
UFC’нинг ярим оғир вазн (93 кг гача) рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик Богдан Гусков БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 282 турнирида собиқ чемпион, россиялик Магомед Анкалаевдан учраган мағлубияти ҳақида фикр билдирди. «Биринчи раундда у ўнг қўлимга жуда яхши мидл-кик берди ва асаб томирларига озгина таъсир қилди.
Озарбайжоннинг Ўзбекистонга янги тайинлаган фавқулодда ва мухтор элчиси Рашад Эйниддин ўғли Мамедов ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, дея хабар бермоқда вазирлик.У мазкур лавозимда 2012 йилдан буён ишлаб келаётган Гусейн Гулиев ўрнини эгаллади.
Тизимдаги жиддий камчиликлар учун энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Сардор Исакулов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 27 июлдаги селекторда маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Беларусга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нуриддин Ёқубжонович Мамажонов Минск шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Бунгача у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини барқарорлаштириш бўйича махсус штаб ташкил этилади, унга энергетика вазири Шерзод Ходжаев бошчилик қилади. Бу ҳақда 27 июль куни ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат: Қирғиз Республикаси — 1 547 589 нафар; Қозоғистон — 667 722 нафар; Тожикистон — 619 515 нафар; Россия — 183 759 нафар; Саудия Арабистони — 153 591 нафар; Туркия — 127 241 нафар; БАА — 41 780 нафар; Хитой — 36 502 нафар; Миср — 25 905 нафар; Вьетнам — 23 409 нафар.
2026/2027 ўқув йили учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига 1452 та давлат буюртмаси асосидаги грант ўринлари тасдиқланди. Тегишли қарор Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан қабул қилинди.
Янгийўл туманида аҳоли ва тадбиркорларни электр энергияси ҳамда табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилади. Маълум қилинишича, штабга энергетика вазири Шерзод Хўжаев раҳбарлик қилади.
Тошкент шаҳрида соғлом овқатланиш ва гастрономик туризмни ривожлантиришга бағишланган веган таомлари фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳамда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, Аҳадхон Икромжонович Исоқжонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) бошлиғи лавозимига тайинланди. Янги тайинловга мувофиқ, Аҳадхон Исоқжонов электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва табиий газдан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи идорага раҳбарлик қилади.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳукмига кўра, Солиқ қўмитаси раиси собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳокимият ҳаракатсизлиги билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд ҳукмига мувофиқ, у 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев табиий газ етказиб бериш қийин бўлган 1 916 та маҳаллада иситиш тизимини электр энергиясига ўтказиш имкониятларини ўрганиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбари масъулларга уч ой муддатда мазкур маҳаллаларда иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ҳамда қўшимча электр энергияси талаб этилишини аниқ ҳисоб-китоб қилиш вазифасини юклади.
Тожикистонда миллий даражада қабул қилинган янги ҳужжатга мувофиқ, мамлакат маданиятига «ёт» деб баҳоланадиган кийимларни кийиш ва олиб киришга нисбатан чекловлар кучайтирилди. Янги тартиб, аввало, қора ҳижоблар ва араб услубидаги кийимларга тааллуқли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Шерзод Хикматуллаевич ХоджаевЎзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон энергетика соҳасида муаммо маблағда эмас, тизимнинг бошқарувида, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев ўзи раислигида ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишда.Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда энергетика соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади.
Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон энергетика вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати тегишли фармонни хабар қилди.
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг қарийб 24,2 мингтаси, ёки умумий сонининг қарийб 29 фоизи эълон қилинмаган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Gazeta`га маълум қилди.
Президентнинг тегишли қарорлари билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбарияти ўзгарди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Супероғир вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Александр Усик Украина президентлиги учун бўладиган сайловларда иштирок этмаслигини маълум қилди. Шу билан бирга, у халки орасида етарлича қўллаб-қувватловга эга бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари 22 июль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказмасдан жойлаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқуллади, дея хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.Ички ишлар вазири ўринбосари Диёрбек Сатторовнинг таъкидлашича, дастлабки беш ойда Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар оқими 27 фоизга ошиб, 5,5 миллион кишига етган.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов 20 июль куни президент ҳузуридаги тақдимотда давлат раҳбарига ажратилган маблағлар учун миннатдорлик билдириб, тизим аввал қандай ишлагани ҳақида сўзлаб берди.«Охирги йилларда фақат сувнинг ўзига 2 триллион 750 миллиард сўм фақат Қашқадарё учун маблағ бергансиз.
UFC матбуот хизмати БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Etihad” аренасида ўтказилган UFC Fight Night 282 турнири якунларига кўра, бонус соҳибларини эълон қилди.Унга кўра, ўзбекистонлик Рамазон Темиров ҳамда Валтер Уокер оқшомнинг энг яхши чиқиши учун 100 минг доллардан мукофот пулини қўлга киритди.
БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 282 турнирида ўзбекистонлик икки спортчи октагонга кўтарилди.Мусобақанинг асосий жангдан олдинги баҳсида ўта енгил вазн тоифаси вакили Рамазон Темиров австралиялик Стив Эрсегга қарши жанг қилиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.