Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари «пуфак хавфи» чегарасига яқинлашиб бормоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан “Ўзбекистон кўчмас мулк ва ипотека бозори” ҳисоботи тайёрланди. Ҳисобот Бизнесни ривожлантириш банки ҳомийлигида тайёрланиб, республика бўйича уй-жой нархлари, кўчмас мулк бозорининг жорий ҳолати, келажаги ҳамда фундаментал ва иқтисодий омилларга асосланган пуфак хавфи тўғрисидаги таҳлиллар билан биргаликда 5455 киши ва 141 та қурилиш компанияси иштирокида ўтказилган сўров натижаларини ҳам ўз ичига олади.

Ўзбекистоннинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди Бунгача у 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консуллигини бошқарган.

1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади

Электр тармқоларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда Ҳукумат қарори лойиҳасига кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10та давлатлар рўйхати эълон қилинди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган.   Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 12,2 млрд—  Россия – 8,8 млрд—  Қозоғистон – 4 млрд—  Туркия – 2,8 млрд—  Корея – 2,1 млрд—  Туркманистон – 970 млн—  Германия – 962 млн—  Қирғиз Р.

2024 йилдан “свет” ва газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади — қонун лойиҳаси

Ёқилғи-энергетика учун тўлов интизомини мустаҳкамлашни такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш такомиллаштириш тўғрисида”ги вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Оғир атлетика. Азимжон Холев Грузиядаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этди

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Тбилиси шаҳрида 3 карра Олимпия ўйинлари ғолиби, айни дамда Грузия оғир атлетика федерацияси президенти ҳисобланган Кахи Кахиашвилига бағишланган «Кахи кубоги» очиқ турнири бўлиб ўтди. Таъкидлаш керакки, ушбу халқаро мусобақа 1994 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Республикада сифатсиз бензин маҳсулотлари бўйича 21 та ҳолат аниқланди

Натижада истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан "Ўзэнергоинспекция" билан ҳамкорликда назорат харидлари ўтказилган.

Олий судга 3 нафар судья сайланди

Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. 8 нафар судья лавозимидан озод этилди.

«Буни бажаролмасак, ишлашга нолойиқмиз». Энергетика вазири — 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички талабни 100 фоиз қондириш вазифаси ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов YouTube`даги «Ўзи нима гап?» лойиҳасига берган интервьюсида 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички эҳтиёжни 100 фоиз қоплаш вазифаси қўйилганини билдирди. «Агар буни бажаролмасак, нафақат мен, балки тизимдаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз», — деди у.

Мексика орқали АҚШга борган 119 нафар ўзбекистонлик ортга қайтди — видео

Уларнинг айтишича, АҚШда асосан Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун рейдлар бошланган. АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди, дея хабар бермоқда UzReport телеканали Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб.

Собиқ Yeoju университети ректори Жанпўлат Худойбергенов вафот этди

Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти Тошкент Кимё халқаро университети ректори Жанпўлат Худойбергенов 45 ёшида вафот этди. Тошкент халқаро университети KIUT ректори, (Тошкентдаги собиқ Yeoju техника институти) Жанпўлат Шамуратович Худойбергенов 45 ёшида пойтахтда вафот этди.

Тошкент вилоятининг марказий арчаси учун бюджетдан 700 млн сўм ажратилди

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида «Янги йил» арчаси қуриб, безатилди. Бунинг учун вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил 3-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 700 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилган.

Ўзбекистонда бюджет пули ҳисобидан байрам корпоративлари ўтказиш тақиқланди

Бош вазир Абдулла Арипов барча давлат ташкилотларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан янги йил байрами муносабати билан байрам дастурхони ёзиш ва корпоратив йиғилишлар ўтказишни тақиқлади. Ўзбекистонда ҳукумат топшириғи билан давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди.

Сўнгги 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган

Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.Бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Эрондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг 70 фоизи киберҳужум туфайли ишдан чиққан

Эрондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг деярли 70 фоизи киберҳужум натижасида бугун ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди. У шу пайтгача Қозон шаҳридаги бош консулликни бошқариб келаётганди.

Солиқларни тўлаш мамлакат тараққиётига қандай таъсир қилади?

Иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилувчи асосий омиллардан бири бу яширин иқтисодиётдир. Яширин иқтисодиёт моҳиятига  кўра, фуқароларининг солиқларни тўлашдан бўйин товлаши, шу сабабли давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг заифлашиши натижасидир.

Қашқадарёдаги мактабда эркак ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклади — видео

Ҳолат вилоят ИИБ назоратига олинган ва терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда мактабда эркак ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон хизматлар соҳасидаги бизнес семинари ўтказилади

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон хизматлар соҳасидаги бизнес семинари ўтказилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Ўз ҳудудида дарахт кесилишига йўл қўйган ўрмон хўжалиги ходимлари жавобгарликка тортилди

Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Бойсун туман бўлимига арча дарахтлари ноқонуний тарзда кесилганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Хабарга кўра, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Хомкон” бўлимида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва баҳолаш бўйича Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ва Персонални бошқариш вазирлиги билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Ялпи мажлисда Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди

Олий Мажлис Сенатининг 48-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга асосан Элза Шамсутдинова ўн йиллик муддатга, Анвар Элмурадов муддатсиз даврга, Баходир Эргашев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

Тошкентда ёниб кетган автобус юзасидан расмий маълумот берилди — видео

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда автобус ёниб кетгани акс этган видео тарқалди.

Шаҳрам Ғиёсов 2024 йилнинг февраль ойида рингга қайтади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов (14-0-0) 2024 йилда чемпионлик камари учун жанг қилмоқчилигини айтиб ўтди.“Ҳар доим жангга тайёрмиз.

ОАВни рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 10 кунгача қисқартирилади

Сенаторлар қонун ҳужжатларига бюрократияга барҳам бериш, давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини қисқартириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш вақтини қисқартиришни назарда тутувчи ўзгартишларни маъқуллашди. Сенатнинг навбатдаги мажлисида "Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун маъқулланди.

“Ўзи асфальт кўрганмисизлар?" — вилоятлик блогерларни камситган тошкентлик блогер жазоланди (видео)

У вилоятлик блогерларни ўз вилоятига қайтиб кетишини ва ўша ердаги муаммоларини ёритиши кераклигини айтди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Bekofflive номи билан фаолият юритувчи блогер Бехзод Махамадбеков видеомурожаат қилиб, вилоятлик блогерларни Тошкентдаги камчиликлар ҳақида пост чиқармаслигини, ўзининг вилоятидаги муаммоларни олиб чиқишни айтди.

Келгуси йилдан “Ҳар бир маҳаллада камида икки нафар дастурчи” лойиҳаси бошланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мажлисда янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди.

2026 йил Халқаро информатика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилади

Умуман, янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди.  Давлатимиз раҳбари бу марраларга эришиш учун чет тили ва ITни биладиган кадрлар зарурлигини кўрсатиб ўтди.  Рақамли технологиялар вазирлиги олдига келгуси йилда 8 минг нафар энг иқтидорли ёшларни саралаб, нуфузли халқаро компаниялар талабига мос дастур асосида ўқитиш, уларни IT компанияларидаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси қўйилди.

Энди айрим дастурчиларга бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади

Давлатимиз раҳбари 2024 йилдан бошлаб ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилишини эълон қилди. Бунда: — IT компаниялари ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади; — иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади; — 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилади; — экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

Истанбулнинг анъанавий кўча таомлари

Турк ошхонаси, Мишел юлдузли ресторанлардан тортиб, минтақавий таомларигача халқаро миқёсда диққатга сазовордир. Бой тарихи ва замонавий кўнгилочар марказлари билан машҳур бўлган Истанбул саёҳати давомида шаҳарни тўлиқ ҳис этиш учун турли анъанавий лаззатлардан баҳраманд бўлиш лозим.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.