Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси хорижга сайёҳат қилиш имконига эга?

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 850 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда чет элга борган. Сафарга чиққан юртдошларимизнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича: 0-18 ёш — 110,4 минг нафар; 19-30 ёш — 148,8 минг нафар; 31-55 ёш — 425 минг нафар; 56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар.

Тошкент шаҳри туманларининг айрим ҳудудларига бугун табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) Аҳоли истеъмолчилари: «Зарқурғон», «Фидокор», «Навбаҳор», «Катта Навбаҳор», С-мавзе, «Кўтарма», «Наққошлик», «Ботирма», «Мевазор», «2-Қатортол», «Яккабоғ», «Қазирабод», «Тирсакобод», «Меҳрижон», «Катта Хирмонтепа» МФЙларидаги 1963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6858 та хонадон.

Ўзбекистон АҚШ Савдо вакиллигининг “қора рўйхати”дан чиқди

Мамлакат интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди. Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Санъат ва технологияни ўзида уйғунлаштирган замонавий муҳандислар Самарқандда етишмоқда

Жаҳон стандартлари асосида юқори малакали муҳандис кадрларни тайёрлашни ўз олдига вазифа қилиб қўйган Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) таркибида хорижий институтлар ва марказлар фаолият юргизмоқда. Улардан бири Корея технологияси ва маданияти институти (KITC) бўлиб, ташкил этилганлигига бир йил тўлди.

Тошкентнинг тўртта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ чекланади. Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Ўтган давр мобайнида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, давлат органларининг ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини кучайтириш, вакиллик органларининг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилди. Хусусан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан халқ депутатлари Кенгашларининг назорат функцияларини кенгайтириш мақсадида уларга қирқдан ортиқ қўшимча ваколатлар берилди.

Жанубий Корея олимлари 15 дақиқада сунъий олмос яратишди

Жанубий Корея олимлари сунъий олмосни бир неча дақиқада ўстиришга ёрдам берадиган техникани ишлаб чиқди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Бухорода қадимий тангаларни чет элга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг «Бухоро аэропорти» чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.

Ўзбек ёзувчи ва шоири “Озарбайжон дўсти” Олтин ордени билан мукофотланди

Биз Озарбайжон халқининг буюк фарзанди Ҳайдар Алиев билан ҳамиша фахрланамиз. Ўзбекистонда уни эҳтиром билан хотирлашади.

Тошкентда ўтказиладиган от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасида 11 та давлат иштирок этади

Тошкентда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасининг навбатдаги босқичи бошланди. Жаҳон кубогига саралаш вазифасини ўтаб берадиган мазкур турнирга 11 мамлакатдан иштирокчилар ташриф буюрган.

Z авлодда “тез қариш” белгилари аниқланди

Атроф-муҳитдаги жиддий ўзгаришлар, янги турмуш тарзи тенденциялари ва нотўғри овқатланиш туфайли ёш авлод ўзини тез қаришга маҳкум қилмоқда, дейди олимлар. Бу хақда  zamon.uz хабар берди.

15 майдан бошлаб “Афросиёб” поезди чипталари қимматлашади

Чипта нархи хизмат кўрсатиш даражасига қараб 20 фоиздан дан 40 фоизгача ошади. 2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларининг чипталар нархлари эконом-класс 20 фоизга, бизнес-класс 30 фоизга ва VIP-класс вагонлари учун 40 фоизга ошмоқда.

«Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга ва ВИП класс учун 40 фоизга ошди

Маълумки, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, мақсадида 2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс -20%, бизнес класс -30% ва ВИП класс -40% вагонлари учун ошмоқда. Тошкент — Бухоро ВИП – 890 000 сўм Бизнес – 600 000 сўм Эконом – 403 000 сўм Тошкент — Қарши ВИП – 747 000 сўм Бизнес – 507 000 сўм Эконом – 338 000 сўм Тошкент — Самарқанд ВИП – 554 000 сўм Бизнес – 358 000 сўм Эконом – 244 000 сўм

«Ғишткўприк» чегара божхона постида тирбандликлар юзага келмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Ғишткўприк” чегара божхона постида кузатилаётган тирбандликлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент вилояти божхона бошқармасининг хабар беришича, айни кунларда “Навоий” чегара божхона постида замонавий божхона пости қад ростлаётгани сабабли мазкур постнинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Транспорт воситаси ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

Жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказилади. Республикамизнинг барча ҳудудларида «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобиль экологик назоратдан ўтказилди.

Ўзбекистон афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқатлар ўрин олган. Президент топшириғига асосан, афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Исроил Мадримов Кроуфорд билан жанг олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади. Жанг расман тасдиқланган матбуот анжуманида Мадримов бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:  “Профессионал боксдаги фаолиятимни бошлаган пайтимда Теренс каби боксчиларга қарши жанг ўтказишни орзу қилганман.

Нурсултон Рўзибоев UFCдаги навбатдаги жангини анча жиддий рақибга қарши ўтказади

UFC промоушенида жанг қилаётган Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг сани ва рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилот президенти Дана Уайт маълум қилди.

Ўзбекистонда қанча нафақадагилар ишлаётганлиги маълум бўлди

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги давлат ташкилотлари ва хусусий секторда қанча нафақадагилар ишлаётганини ҳисоблаб чиқди. Бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда.

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Расмий маълумотномага кўра, иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларга фундаментал монетар омиллар таъсири босқичма-босқич камайиб бормоқда. Шу билан бирга, жорий йил 1 майдан айрим тартибга солинадиган тарифларнинг эркинлаштирилиши, умумий инфляцияга бир марталик таъсир кўрсатиши мумкин.

Тошкент вилояти ҳокими телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 млн сўм топширди

Зоир Мирзаевнинг телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги 2 та мактабда амалга оширилган эди. Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Автомобили ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

Экология вазирлиги назорат тадбирларини ўтказиб, меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётган 500 дан ортиқ автомобилларни аниқлади. 10 апрелдан ҳозирга қадар республика бўйлаб 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам берилиши, янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақат Қонунда белгиланиши ва ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш кўзда тутилган. Жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб, бир қатор ўзгаришлар кучга кирмоқда.

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб ёзади NewTimes.kz ахборот агентлиги. Тадбиркор ўз дўконларида ишлайдиган ходимларга хоҳишига кўра 10 кунлик қўшимча таътил талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистонда сўнгги уч ойда энг кўп сотилган маҳсулотлар номини маълум қилинди

Рўйхатнинг бошида метан газ ўрин олган бўлса, қуйи поғоналарда шакар ва пропан газ жой олган. Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг I чорагида энг кўп сотилган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон орқали транзит юк ташувларини амалга ошириш режалаштирилди

23 апрель куни Термиз шаҳрида “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатларнинг транспорт вазирлиги раҳбарлари иштирок этишди.

“TOEFL” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Мирзо Улуғбек туманида “TOEFL” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Ҳокимликлар “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан электромобиль харид қилинганини рад этди

Бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Меҳр дафтари” жамғармасидан автомобиллар сотиб олгани ҳақида хабар тарқалган эди. Аввалроқ ОАВда бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Меҳр дафтари” жамғармасидан электромобиллар харид қилганлиги тўғрисидаги хабар тарқатилган эди.

Atlas Party'да иштирок этган аёлларни ҳақоратлаб чиққан эркак 15 суткага қамалди — видео

Аввалроқ, бир эркак Atlas Party номли миллий либослар тадбирида қатнашган аёлларни ярим-яланғоч кийинганлигини айтиб, танқидга олганди. Жорий йилнинг апрель ойида "Замонавий аёллар" клуби томонидан Atlas Party номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва тадбирдан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.