Астма кенг тарқалган касаллик бўлишига қарамай, унинг инсон организмида қандай бошланиши ноаниқлигича қолмоқда. Олимлар энди ушбу хасталикнининг келиб чиқиш сабабини, энг муҳими, унинг асосий аломатларини олдини олишга қаратилган янги даволаш усулини аниқладилар.
Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медални қўлга киритди.
Статистика агентлиги йилнинг дастлабки уч ойида иш ҳақи ва ҳудудлардаги ўртача ойликлар ҳақида маълумотлар берди. Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойлари бўйича соҳа ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақлари рейтингида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари энг сўнгги поғоналарда қолмоқда.
Тошкент вақти билан 28 апрель тонгида UFC Vegas 91 турнири бўлиб ўтди.Асосий карднинг "so main event" жангида Ўзбекистон вакили Богдан Гусков (15-3) Райан Спеннга (21-9) қарши октагонга кўтарилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган бўлиб, шундан аёллар сони – 18,4 миллионни, эркаклар сони – 18,6 миллионни ташкил этади. Шаҳарда яшовчилар – 18,9 миллион нафар.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “IBA Чемпионлар оқшоми” мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирнинг марказий жангида ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жаъфаров Қозоғистон вакили Талгат Шайкенга қарши жанг қилди.
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичида ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди. Унга жамоа етакчиси Тахмина Икромова муаллифлик қилди.
Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши керак.
Камералар энди йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқароларни ҳам қайд этади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
Пойтахтимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Агрокимёвий таъсирларни юмшатиш стратегиясини ишлаб чиқиш орқали аҳоли саломатлиги ва сув ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш» лойиҳаси бўйича кириш семинари бўлиб ўтди. Семинарда миллий ва халқаро экспертлар иштирок этиб, лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот беришди.
Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги "Балуан-Шолак" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" ўтказилади. Турнирнинг марказий жанги ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳамда қозоғистонлик Талгат Шайкен (9-0-5 КО) ўртасида кечади.
Бугун БААнинг Фужайра шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё-Океания лицензион турнири старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Париж-2024 йўлланмалари учун кураш олиб боришади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро Н.И.нинг ишончига кириб, 8 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан унинг номига 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: — интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; — лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.
Маҳаллада тозаловчи бўлиб ишловчи ўзбекистонлик эркак ёнғин вақтида юқори қаватга кўтарилиб, ёнғинда қолган фуқароларни қутқарди. Санкт-Петербургда бир неча йилдан бери ишлаб келаётган ўзбекистонлик мигрант ёнғин пайтида бир неча аёлларни қутқариб, қаҳрамонга айланди.
Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видео тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати ушбу хабарга расмий муносабат билдирди.
Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги мактабларнинг 3 нафар ўқувчиси бегона фуқаронинг машинасини олиб, Нурота туманига саёҳатга борган. Улар ортга қайтишда ЙТҲга учраган.
Маълумотларга кўра, фуқаролар томонидан хорижий давлатларнинг ноқонуний хизматларидан фойдаланганлиги сабабли республикадан $350 млн-$1 млрд чет эл валютаси чиқиб кетмоқда. Бугун Ўзбекистон президентининг "Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Ижтимоий тармоқларда букмекерликка рухсат берилишига қарши кўплаб танқидий изоҳлар қолдирилди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Дастин Порье билан жангдан сўнг Арман Сарукянга қарши октагонга кўтарилади. “Ислом Порьега қарши жангда камарини ҳимоя қилади, ундан сўнг Арманга (Сарукян) қарши жанг бўлади.
Бунда фақат 18 ёшга тўлганлар қатнашолади. Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
«Тошкент» халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда қурилиши икки босқичда амалга ошириладиган юк терминалини лойиҳалаш ишлари якунланди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигини молиялаштириш бўйича Европа Иттифоқи мамлакатларининг тажрибасини ўрганди. Европа Иттифоқи мамлакатларида тижорат банклари томонидан анъанавий кредитлашдан ташқари бир қанча муқобил молиялаштириш манбалари ҳам мавжуд.
Бугун, 26-апрел куни Тошкент шаҳрида жойлашган “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.
Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсульти Нодир Акбаров мактаб бассейнида вафот этди.
Осиё чемпионатидан қайтиб келган дзюдо бўйича терма жамоамиз энди Душанбе "Катта Дубулға" турнири учун тайёргарликка эътибор қаратади. Бу йилдан илк бор Тожикистон пойтахтида ҳам "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўтказилади.
Францияда 2024-йилги Олимпия ўйинларида теракт тайёрлашда гумон қилинган 16 ёшли ўсмир қўлга олинди. BFMTV телеканали хабарига кўра, Париж аксилтеррор прокуратураси 23-апрель куни терговни бошлаган.
“Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.
Бош прокуратура мазкур хабарни рад этиб, ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бош прокурорнинг ҳозирда қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахтда ёш болалар орасида тана ҳарорати кўтарилиб, томоқ оғриғи кўпайгани, натижада болалар шифохонасига мурожаатлар сони ортгани ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 850 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда чет элга борган. Сафарга чиққан юртдошларимизнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича: 0-18 ёш — 110,4 минг нафар; 19-30 ёш — 148,8 минг нафар; 31-55 ёш — 425 минг нафар; 56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.