Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди. Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг муҳим йўналишлари хусусан, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев UFC 302 даги рақиби америкалик Дастин Порье ҳақида гапирди. “Мен Порье билан жанг режамни биламан.
Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактаб ўқувчисига жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.
Бу 2023 йилнинг бошига нисбатан 15,3 фоизга кўпроқдир. Олтиннинг умумий экспортдаги улуши 42 фоизга яқинлашган.
Кипрнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Кипрос Ёргаллис Ўзбекистон ТИВ вазири билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси Қозоғистонда ишлаш мақсадида келаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирди. Қайд этилишича, сўнги вақтларда Қозоғистон Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўзини Элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда.
3 август куни ўтказилиши кутилаётган Исроил Мадримов ва мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд оқшомининг карди шакллантирилмоқда. Таниқли инсайдер Майк Копенжернинг ESPN нашрига таяниб хабар беришича, 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказиладиган бокс оқшомида Тим Цзю (24-1, 17 KO) ҳамда Вёржил Ортис (20-0, 20 KO) ҳам ўзаро жангда рингни иккига бўлишади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.” АЖ масъул шахслари “Зарбанд (1978)” мармар конининг кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан ташқарида ўзбошимчалик билан жами 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиб, табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суд автомобиль ташувчи машинани йўл ўртасига қўйиб, сунъий тирбандлик юзага келтириб чиқарганларга жазо тайинлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида бир нечта йигитлар автомобилларни ташиш учун мўлжалланган юк машинани йўлга қўйиб, қўшиқ куйлаётгани акс этган видео тарқалди.
Самарқандда маст ҳолатда бўлган турмуш ўртоғининг қўл-оёқларини арқон билан боғлаб, устига бензин сепиб, тириклайин ёқиб юборган 32 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди. Суд ҳужжатларида кўрсатилишича, марҳум ва қотилликда айбланган аёл ўртасида тез-тез оилавий жанжал содир бўлиб турган.
Омбудсман ўрганиш ишларини олиб бориб, воқеа сабабларини маълум қилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизматининг хабарига кўра, Жиззах вилоятидан Б.О.
2024 йил I чоракда давлат бюджетига 40,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106 % ўсди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Миграция агентлиги фуқароларни фирибгарларга ишонмаслик ва паспортни нотаниш инсонларга бермасликка чақирди. Сўнгги вақтларда ишлаш учун Қозоғистонга борган ёки ушбу давлатда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳрида 02 кодли авторақамлардан қачондан фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу муддатни тахмин қилиш учун жорий код — 01 билан бошланадиган рақамларнинг мумкин бўлган максимал комбинациялар сонини ҳисобга олиш керак.
Россия 23 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Innoprom кўргазмасида водород ёқилғиси билан ишлайдиган дунёдаги биринчи ҳашаматли автомобилни тақдим этди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Боксчи Шаҳрам Ғиёсов “Дарё” билан суҳбатда Саиджамшид Жаъфаров ҳамда қозоғистонлик Данияр Элеусинов қарама-қаршилиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.“Жуда зўр жанг бўлади.
Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) матбуот хизмати 2024 йилда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган 20 ёшли ўзбекистонлик боксчи Жаҳонгир Зокировни эътироф этди, деб ёзади “Sports.kz”.“Жаҳонгир Зокиров Баҳодир Жалолов йўлидан бормоқда.
Супер оғир вазн тоифасида WBА Супер, ИBF, WBО ва IBО камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фюри мутлақ жаҳон чемпионлиги май ойида бўлиб ўтади. Агарда Фюри ушбу жангдан бош тортса, 10 миллион фунт жаримага тортилади.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Наманганда қадимий ёдгорликларни бузиб уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Бойсунда Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда “Фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани” мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади.
Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеронни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, шунингдек, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Фото ва видеорадарлар ёзган жарима 48 соат ичида хабар қилиниши ҳақидаги хабар бўйича тушунтириш берилди. Аввалроқ, Олий мажлис қонунчилик палатаси “фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани ҳақида хабар берганди.
Энергетика вазирлиги матбуот котиби тарифлар ошгани сабаб, энди кўпроқ маблағ соҳани ривожлантиришга сарфланса, тизимда 2030 йилгача муаммо қолмаслигини маълум қилди. Ўзбекистонда 2027-2030 йилларгача электр энергияси ва табиий газ етказиб беришдаги узилишлар муаммоси тўлиқ ҳал этилади.
Олий Мажлис депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасида йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатиш белгилаб қўйилмоқда.
Чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов бугун тонгда АҚШга жўнаб кетди. Ҳамюртимиз эртага Нью-Йорк шаҳрида Кроуфорд билан бўладиган жангига учун махсус ташкил этиладиган матбуот анжуманида иштирок этади.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) Мадримов - Кроуфорд жанги ғолиби WBO йўналишининг вақтинчалик камарини қўлга киритишини маълум қилди. Ушбу жангда ғалаба қозонган боксчи биринчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик (Interim) WBO камари соҳиби бўлади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди. Унда умумтаълим мактаблари ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.
Бахтиёр Саидов ва Девид Кемерон Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларини барча соҳаларда мустаҳкамлаш бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонга ташриф буюрган Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди. "Суҳбатимиз ҳам самарали, ҳам мазмунли бўлиб, Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларини барча соҳаларда мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш имконини берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.