Тошкентдаги Қорасув мавзесида жойлашган бозорда ёнғин келиб чиққан. Жабрланганлар йўқ. Видео

Қорасув мавзесидаги биринчи даҳада жойлашган бозорда кеча тунда ёнғин содир бўлган, дўконлар ёнган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Zо‘rTV журналистларини калтаклаган "Кўприкқурилиш" корхонаси ходимига ҳукм ўқилди

Судланувчидан Zо‘rTV канали фойдасига етказилган зарар учун 23 миллион 755 минг 641 сўм маблағ ундирилди. Жорий йил август ойида "Кўприкқурилиш" корхонаси ходими Zо‘rTV журналистларини калтаклагани учун ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкентда қора Gentra'ларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда

Пойтахтда ўтказилаётган рейдлар давомида қора рангли Gentra ҳайдовчилари тўхтатилиб, суҳбат қилинмоқда. Тошкентда қора рангли Gentra автомашиналарига нисбатан рейдлар ўтказилмоқда.

Шўролар даврида прокуратура ходимларининг 150 нафарига иш очилиб, 30 нафари отиб ташланган — Бош прокурор

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев прокуратура ходимлари ноҳақ айбланиб, уларга жиноят иши қўзғатилгани ва айримлари отиб ташланганини айтди. Президентнинг жорий йил 31 майдаги Қарори билан прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси қабул қилинди ва шу тариқа прокуратура тизимида маънавий-маърифий ишлар янги босқичга кўтарилди.

Тошкентда ўта катта сиғимли электробуслар ҳаракатлана бошлади

Хитой компанияси томонидан бонус тариқасида берилган иккита автобус бугундан ишга чиқади. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра, Тошкент шаҳри учун харид қилинган 200 дона ўта катта сиғимли King Long русумли автобусларга ишлаб чиқарувчи завод — Xiamen King Long United Automotive Industry Co., Ltd томонидан бонус тариқасида қўшимча равишда 2 дона King Long электробуслари тақдим этилган.  Қайд этилишича, ҳозирги кунда King Long русумли электробусларни тест синовларидан ўтказиш ҳамда ушбу электробусларни бошқарувчи ҳайдовчиларни ўқитиб махсус сертификатлар билан таъминлаш ишлари ниҳоясига етказилган.

"Бахти Ташкентский" 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Тошкент шаҳар ИИББ биносида Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга доир ишни кўриб чиқди. Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Қудратуллаев Бахтиёр Запарович МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилди ва суд ҳукми билан 15 суткага қамалди.

Тошкентда “кўча болаларидан” яна бири ушланди

Қўлга олинган шахс безорилик жиноятини содир этганликда гумонланган. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан яна бир шахс жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

Тошкент вилоятида тарбиячи боланинг бошига уриб, дарс ўтди — видео

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда боғча тарбиячиси ёш болани ургани акс этган видео тарқалди.

Андижонда 8 тонналик ош тайёрланди — фото

40 нафар ошпаз томонидан тайёрланган паловга 1 тонна гўшт ва 2 тонна гуруч солинди. Андижон вилоятининг Избоскан туманида 8 тонналик ош тайёрланди.

5-декабрь Бутунжаҳон турк қаҳваси куни

Уйлар, офислар, қаҳвахоналар ва кўчаларни ўзининг роҳатбахш ифори билан тўлдирадиган турк қаҳваси, турк анъаналарининг ажралмас бўлагидир ва Туркияга саёҳатингиз давомида синаб кўришингиз керак бўлган энг ёқимли тажрибалардан биридир. Туркияда турк қаҳваси одамларни бир-бирига яқинлаштирадиган ва уларнинг ижтимоийлашувига ёрдам берувчи муҳим омиллардан биридир.

Тошкентда жиноий тўданинг яна бир гуруҳ аъзолари ушланди — рўйхат

10 нафар шахс таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Андижонда “газ заправкалар” фаолиятига чеклов киритилди

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабаб аҳолига биринчи навбатга газ етказиб берилади. Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 4 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 15:00 га қадар белгиланди.

Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнга эга – Санэпидқўм

18-64 ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг ярми оғир вазнга эга, 20 фоизи эса семириб кетган. Санитария-эпидемиологик фаровонлик ва аҳоли саломатлиги қўмитасининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда ўтказган тадқиқоти натижаларига кўра 18-64 ёшдаги аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга ва уларнинг 20 фоизи семизликдан азият чекмоқда.

1-курсларга контракт тўлаш муддати узайтирилди

Бакалавриатга, магистратурага анъанавий ва супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларига контракт тўлаш муддати узайди. 1-курс ва ўқишни кўчиришга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди.

Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов ушланди

У Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайтида қўлга олинган. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида “Бахти Ташкентский” лақабли Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга яқин жиноий алоқаси бўлган Фарғона шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган, муқаддам  Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган, Халилов Достон Холбўта ўғли қўлга олинган.

Фарғонада 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси аниқланди

Рейд тадбири давомида электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, майнинг фермаси ташкил қилган шахс ушланди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишларнинг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Президент қисқа муддатли таътилга чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Самарқанддаги итларни сақлаш муассасасида тулки вафот қилган

Самарқанддаги дайди ҳайвонларни ушлаш хизматига тушиб қолган ярадор тулки ўлган. Тахминларга кўра, унинг юраги итларнинг вовуллашига дош беролмаган.

"Мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ" — Нурмат Атабеков

СЭС қўмитаси раиси биринчи ўринбосари "янги пандемия" деган миш-мишлар асоссиз эканини таъкидлади. СЭС қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин-жой ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган.

"Самарқанд — Тошкент" йўналишида қўшимча Афросиёб қатнови йўлга қўйилди

Қўшимча қатнов байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари 767/768-сонли ва 10 декабрь куни 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Aфросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Тошкентда мактаб ҳудудида бир аёлнинг мурдаси топилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сергелида бир аёл зўрлаб, ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

"Бахти Ташкентский" ҳам қўлга олинди

"Бахти Ташкентский" номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев иккита модда билан айбланиб ушланди. Қўлга олинганлар орасида яна икки нафар шахс ҳам бор.

Хушхабар! Оғир атлетика бўйича 2025 йилги ёшлар ўртасидаги ЖЧ Тошкентда ўтади

Бугун Қатар пойхтахти Доҳа шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан яқин келажакдаги мусобақалар мезбонларини аниқлаш ҳам ўрин олган эди.

Ажойиб янгилик: Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида Париж-2024 йўлланмасига эга бўлди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ярим марафон бўйича миллий рекорд соҳиби Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз Испанияда ўтган нуфузли «Valencia Marathon Trinidad Alfonso» мусобақасидаги натижаси орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

«Адаптация муқаррар ва зарур». Марказий Осиё давлатлари президентлари СОР28`да нималар ҳақида гапирди?

Марказий Осиёнинг беш мамлакати президентлари СОР28 иқлим саммитида ўз баёнотлари билан иштирок этди. Улар иқлим ўзгаришининг минтақага салбий таъсири ҳақида гапириб, биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

Таэквондо WT. Манчестерда ўтаётган гран-при турнирида бугун терма жамоамиз етакчилари даянга чиқади

Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича якуний Гран-при турнирининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси медаллар учун жанг қилади.

"Салимбойвачча" қўлга олинди

"Салимбойвачча" номи билан Салим Абдувалиев Тошкентдаги уйидан ушлаб кетилди. 1 декабрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан "Салимбойвачча" номи билан билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди.

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олади

Ўзбекистон ва БАА ИИВлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш бўйича меморандум имзоланди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф буюрди.

“Сайидазиз медгородок” қамоққа олинди

У ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидалиев Саидазиз қамоққа олинди.

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Ўзбекистоннинг стратегик вазифаси — Шавкат Мирзиёев

Иқлим ўзгариши Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишининг асосий муаммоларидан бирига айланди, деди Шавкат Мирзиёев Дубайда бўлиб ўтган COP28 саммитида. У «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш «Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади» эканини таъкидлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.