Сербиялик Новак Жокович Дэвис кубоги ярим финали сериясида италиялик Янник Синнерга (2:6, 6:2, 5:7) имкониятни бой берди. Бу мағлубият жаҳон теннис етакчиси учун сўнгги 12 йилдаги биринчи мағлубият бўлди.
Тошкентдаги «Universal Horses Stable» от спорти клубида конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2023» мусобақасининг олтинчи тур беллашувлари ўтказилди. Бу галги баҳсларда Қозоғистон ва Беларус мамлакатларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Санэпидқўмита вилоятда қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалди.
Санэпидқўмита вилоятда қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалди.
Бугун, 26 ноябрь куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпиони пуэрто-риколик Сабриель Матиасга қарши Лас-Вегасдаги "Michelob Ultra Arena"да жанг ўтказди. 12 раундга мўлжалланган жангнинг олтинчи раундида Шоҳжаҳон Эргашев жангни давом эттира олмади ва IBF камари ўз эгасида қолди.
Арманистонда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам ўз якунига етди. Мусобақадан бугун 4 нафар вакилимизнинг чиқиши ўрин олган эди ва улардан Фирузжон Саъдуллаев, Акбар Аҳмадов ва Абдураҳмон Маҳмуджоновлар ғалабага эришди.
Ичида 80 минг сўм пули бўлган эҳсон қутиси далилий ашё тариқасида олинган. Фарғона вилояти Қўштепа тумани Сармазор маҳалласида жойлашган “Сармазор” жоме масжиди олдига Damas’да номаълум шахслар келиб, эҳсон қутисини олиб кетганлиги ҳақида хабар бергандик.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида фотосурат тарқалди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида фотосурат тарқалди.
1 кубометр ичимлик суви нархи деярли 3,5 бараварга ошди. Тошкент шаҳрида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларининг янги нархлари тасдиқланди.
Арманистон давлатида бўлиб ўтаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг биринчи куни якунланди. Унга кўра уч нафар вакилимиз кейинги босқич масаласини ҳал этди.
Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада эҳсон қутиси ўғирлаб кетилганлиги ҳақидаги видеохабар тарқалди.
Голливуднинг машҳур актёри Тревис Фиммел, Маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу билан учрашди.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. Бош прокуратура Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябрь куни соат тахминан 11:30 ларда Олмазор тумани ҳокимлиги мажлислар залида содир бўлган.
Тўққиз ёшли йўловчи қизалоққа шилқимлик қилган Тошкентдаги автобус кондуктори беш кунлик маъмурий қамоққа ҳукм қилинган.
Самарқандаги 5-сонли умумтаълим мактаби “Очиқ бюджет" танловида ғолиб бўлган, ошхона қуриш учун 1 миллиард 200 миллион сўмни ютиб олган. Мактабда қурилиш ишлари ўқув жараёнида олиб борилган.
Натижада бекатда мобил қурилмаларини қувватлантириш, Wi-fi тармоғидан фойдаланиш ҳамда электрон таблода кутилаётган автобус қатнов вақтларини кўриш мумкин бўлади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бобур ва Фурқат кўчаларида йўлларни жорий таъмирлаш, транспорт ҳаракатини оптималлаштириш, ИТТни жорий этиш ишлари бошланган.
Афруза Ҳамдамова – шахмат бўйича Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилганди. Саида Мирзиёева Афруза Ҳамдамовани ушбу ғалаба билан табриклади.
Андижондаги ногирон болалар интернати ходимлари бинони таъмирлаш учун бюджет маблағларидан ажратилган 1 миллиард 74 миллион сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда. Жиноят иши қўзғатилган.
Қонунда IMEI кодларини ноқонуний ўзгартиришлар ва фуқароларнинг туҳмати билан боғлиқ ахборот билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жорий этилиши кўзда тутилган. "Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Қайд этилишича, мобил қурилмалар ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларга зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб шахслардан пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Сенаторлар Қонунчилик палатаси сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилишини назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Бюджетдан ажратилаётган бу пулга “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ҳар ойда “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви”, “Бувижонлар мактаби” ва қатор шу каби учрашувлар ташкиллаштирилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви” ва “Бувижонлар мактаби” тадбирларини ўтказиш ҳамда “бир пиёла чой” учун бюджетдан 10 млрд сўм маблағ ажратди.
Тошкент шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди. Тошкент шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабарига кўра, подстанцияда модернизация ишлари жараёнида, яъни қуввати 40 000 кВА бўлган янги куч трансформаторини алмаштириш вақтида таъминот вақтинчалик иккинчи трансформаторга ўтказилган.
Тарбиячи ишдан кетди. Ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилди.
Олмазор туманига электр энергиясини тақсимлайдиган “Сағбон” подстанциясидаги носозлик сабаб туманнинг кўплаб аҳолиси “светсиз” қолмоқда. Бугун, 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига электр энергиясини тақсимлайдиган "Сағбон" подстанциясида юзага келган носозлик сабаб туманнинг кўплаб аҳолиси электр энергиясисиз қолди.
Иш вақтининг ўзгариши ер усти ҳалқа метро линиясида янги станцияларнинг ишга туширилиши билан боғлиқ. Пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент метрополитени "Ер усти ҳалқа йўли" линиясининг иккинчи босқичида "Турон" (13-бекат) ва "Қипчоқ" (14-бекат) янги бекатларини ишга тушириш мақсадида уларни мавжуд линия станциялари билан техник боғлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу унинг сўнгги етти ой ичида Тошкентга қилган иккинчи ташрифи саналади.
БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.
Ўзбекистон аэропортлари ходимлари малакасини ошириш мақсадида Жанубий Кореянинг Korea Airports Corporation компанияси тажрибаси асосида "Uzbekistan Airports" ўқув маркази ташкил этилади. Кореяга ташрифи доирасида Uzbekistan Airports делегацияси Korea Airports Corporation (KAC) вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди ва авиация саноатининг бир қанча объектларига ташриф буюрди.
Бугун Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этяпти.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.