Москвадан Тошкентга учиши керак бўлган рейс техник сабабларга кўра кечиктирилди

Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилиб, уларга компенсация хизматлари тақдим этилди. Москва – Тошкент йўналиши бўйича кеча, 7 ноябрь куни амалга оширилиши керак бўлган НY602 рейси техник сабабларга кўра жўнаб кетиш аэропортида (Домодедово) кечиктирилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати.

Humo банкоматларда пул берилмаётгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Humo банк картасидан нақд пул ечишда муаммо юзага келаётгани ҳақида маълумот тарқалганди. Бугун айрим Humo карта эгалари банкоматлардан пул ечиб олишда муаммоларга дуч келинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон президенти Қатарнинг собиқ бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатарнинг собиқ бош вазири Ҳамад бин Жассим Ол Соний Бухоро ва Тошкентда қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш масаласини кўриб чиқди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Қатарнинг собиқ бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.

Юк машиналари пойтахтдан айланма йўллар орқали ҳаракатланади — харита

Эртага ўтказиладиган саммит сабаб, Тошкент кўчаларида транспорт ҳаракати чекланмоқда. Аввалроқ, Тошкентнинг бир қатор кўчалари 3 кунга ёпилиши ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилоятида Cobalt ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетди — видео

Машина бетон симёғочга урилиб, ёниб кетган. Аммо, ҳайдовчи машинадан чиқолмаган.

Каратэчиларимиз Қозоғистондаги Осиё Чемпионатида ўзини кўрсатмоқда

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида давом этаётган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Унда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

«Мастерс» мусобақаси Ар-Риёдда ўтказилиши мумкин

ATP Саудия Арабистони билан «Мастерс» мусобақасини Ар-Риёдда ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади The Times. Турнир Австралия Очиқ чемпионатига бир ҳафта қолганда якунланади.

ИҲТ давлатлари ўзаро яқин ҳамкорлик манфаатларини янада чуқурроқ англаб боряпти — Ўзбекистон президенти матбуот котиби

Глобал таъминот занжирларининг беқарорлашуви ва жаҳон бозоридаги волатиллик шароитида ИҲТ давлатлари ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиляпти. Бунга савдо, иқтисодий ва транспорт алоқаларининг минтақавийлашуви ёрдам бермоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» билан интервьюсида.

Бухорода талаба қиз “мусоровоз” ғилдираклари остида қолиб вафот этди

Чиқинди ташлагани келган 2-босқич талабаси бўлган қизни “мусоровоз” босиб кетди. Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи юк машинаси талаба қизни босиб кетди.

UzAuto Motors бир кишининг номига 10 талаб шартнома тузилгани ҳақидаги хабарни фейк дея атади — видео

Компания дилерлик маркази ходимлари эшикларни ёпиб олиб, шартномани “таниш-билиш” қилаётгани акс этган видеони эски видео эканини маълум қилди. Куни кеча UzAuto Motors оммабоп автомобиллар учун шартнома очганидан кейин ижтимоий тармоқларда шартнома олишда адолатсизлик бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.7 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қиличбозлик. Саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда ҳам тенгсиз

Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари ўз якунига етди. Эрон пойтахтида ўтган сабля бўйича йигитлар ўртасидаги беллашувларда ҳам юртдошларимиз ажойиб натижа қайд этишди.

Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш ФВВ зиммасига юкланди

Кимёвий моддалар фақат фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва саноат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган омборларда сақланишига рухсат берилади. "Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи ва 648 минг янги абонент ЭҲНАТга уланмаган

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи ва 648 мингта хонадон электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)га уланмаган. Президент камчиликларни бартараф этиш ва электр энергияси йўқотишларини камайтириш бўйича топшириқ берди.

Таэквондо WT бўйича терма жамоамиз нуфузли турнирда иштирок этади

9-10 ноябрь кунлари Иорданияда таэквондо WT бўйича навбатдаги йирик турнир бўлиб ўтади. Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти соврини учун ташкил этиладиган мазкур мусобақа G2 таснифига кириб, унда ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонган спортчилар 20 рейтинг очкосига эга бўлишади.

Россияда 100 нафардан ортиқ ўзбекистонликнинг паспорти олиб қўйилиб, мажбурий тарзда ишлатиб келинган

Мигрантлар 2 ой давомида йирик товуқ етиштириш хўжалигида ойлик олмасдан ишлаганлиги аниқланди. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ходимлари Ташқи меҳнат миграция агентлиги билан ҳамкорликда Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган ўзбекистонликларнинг Ватанга қайтишларига кўмак кўрсатишган.

Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча ўчирилади

Сергели, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Сергели, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 7 ноябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Проф бокс. Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди, Фазлиддин Ғойибназаров мағлубиятга учради

Россиянинг Сочи шаҳридаги Red Arena мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.Унда ярим ўрта вазнда Ботир Аҳмедов (10-3-0) ва Муҳаммадсалим Сотволдиев (7-8-2) ўртасидаги жанг бўлиб ўтди.

Фьюрини чарчаб қолган деб ҳисоблашмоқда

Британиялик собиқ жаҳон чемпиони, ҳозирда таҳлилчи ва шарҳловчи Жонни Нелсон WBC йўналишининг амалдаги чемпиони Тайсон Фьюри нима учун фаолиятининг сўнгги босқичида эканини тушунтирди. «Менимча, Фьюрининг энергияси тугади.

Теннис. Жорий йил ким қанча ишлаб топди?

Аралаш жуфтликлар бўйича 2020 йилги Олимпиада чемпиони, дунёнинг бешинчи рақамли теннисчиси Андрей Рублёв ўз карьерасидаги мукофот пуллари бўйича 20 миллион долларлик довондан ошди. У фаолияти давомида 20 146 588 доллар ишлаб олди.

Аэропорт кўприги Танклар билан синовдан ўтказилди — видео

Тошкентдаги Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичда синов ўтказилди. Пойтахтдаги Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди.

Йил бошидан буён 1,4 млрд сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишининг олди олинди

Солиқ ходимлари томонидан 52,5 минг дона алкоголь ва 46,9 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари аниқланган. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ўтказилган текширувлар натижасида 1 млрд 403 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди.

Наманганда она ўзининг 10 яшар фарзандини аёвсиз калтаклади — видео

Боланинг олган тан жароҳати юзасидан тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолатни омбудсман назоратга олди.

Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилмоқда

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритиш бўйича МБ қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳага кўра, норезидентлар Ўзбекистон банкларида очилган миллий валютадаги ҳисобварақларига қонуний йўл билан топилган маблағлари тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида киритилади ва улардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда фойдаланадилар.  Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Италия президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқейи сабаб алоҳида аҳамиятлидир, дея қайд этади Agenzia Nova агентлиги.

Январь-сентябрь ойларида саноат ишлаб чиқариши ҳажми 5,7 фоизга ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг 9 ойи (январь-сентябрь) давомида саноат ишлаб чиқаришида эришилган асосий ўсиш омилларини таҳлил қилди. Январь-сентябрь ойларида саноат ишлаб чиқариши ҳажми 5,7 фоизга ошди.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотида иштирок этади. У Қозоғистон ва Ҳиндистонга ҳам боради.

Октябрь ойида 6 млн литрдан ортиқ нефть маҳсулотларининг сифатсиз эканлиги аниқланди

Аниқланган сифатсиз нефть маҳсулотларининг сотувга чиқарилиши олди олинди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция"нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда 6 млн 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Ўзэнeргоинспeкция Матбуот хизмати.

8−9 ноябрь кунлари Тошкентда ИҲТ саммити бўлади

Тошкентда 8−9 ноябрь кунлари Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилади. Унда Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Туркия ва бошқа давлатларнинг мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.