НамДУ биноси олдида аёлини шафқатсизларча ўлдирган эрга жазо тайинланди

Қассобчилик билан шуғулланган эр келишмовчилик сабаб одамлар кўз ўнгида аёлни пичоқлаган. Жорий йилнинг май ойида Наманган давлат университети биноси олдида 26 ёшли эркак оилавий келишмовчилик сабабли ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдирганди.  UzNews.uz'га маълум бўлишича, Наманган шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилган ва эркакка жазо тайинланган.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Комилжон Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Комилжон Собирович Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

Теннис. «Мастерс»нинг учинчи давраси якунланди – натижалар

Париждаги (Франция) қаттиқ кортли майдонларда «Мастерс» турнири давом этмоқда. 2 ноябрь куни бўлиб ўтган ўйинлар натижалари билан танишишингиз мумкин.

UzAuto Motors оммабоп автомобиллар учун шартнома тузишни бошлади

Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилди. Шартномани онлайн тузиш имконияти ҳам мавжуд.

Сурхондарёда 4 та археология ёдгорлигига молхона, уй-жой ва йўл қурилди

Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Прокуратура органлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида ўтказилган тадбирда 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд.

Туркияда ўзбекистонлик аёлни ваҳшийларча ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Туркиялик эркак рашк сабаб ўзининг Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлини ўта шафқатсизларча ўлдирганди. Суд ҳукм чиқарди.

Бокс бўйича ОЧ. Бугун 16 боксчимиз финалда жанг қилади

Осиё чемпионатининг сўнги куни доирасида бугун ёшлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда 9 нафар қизлар ва 7 та эркаклар вазнида ёш боксчиларимиз ринга чиқишади.

Тошкент аэропортида кутиб олиш учун майдон очилди — фото

Янги очилган павильонда яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилади. Жорий йилнинг февраль ойида бошланган Тошкент аэропортининг учиб келиш ҳудудида кутиб олувчилар учун павильон қурилиши якунланди.

Тайсон Фьюрининг Олександр Усикка қарши жанги 2024 йил февраль ойида бўлиб ўтади

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг 2024 йилда бўлиб ўтади.Фьюри ва Усик ўртасидаги жанг 2024 йил февраль ойига режалаштирилмоқда, дея хабар берди ESPN нашри.

Бокс. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатида 22 та медални қўлга киритишди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг бугун ўсмирлар ўртасидаги баҳслари ўз якунига етди.Унга кўра боксчиларимиз, 4 та олтин, 7 та кумуш ва 11 та бронза медалларига эга чиқишдиОлтин медал:-46 кг: Мафтуна Мусурмонова-57 кг: Севара Маматова-75 кг: Мафтуна Янгиева+80 кг: Собирахон ШаҳобиддиноваКумуш медал:-50 кг: Робия Равшанова-52 кг: Муслима Турғунова-54 кг: Зуҳро Рустамова-63 кг: Аселя Тулегенова-80 кг: Руҳшона ПарпиеваБронза медал:-48 кг: Баҳора Абдураимова-60 кг: Руҳшона Шакарова-70 кг: Райҳона ҚурбонбоеваКумуш медал:-54 кг: Шаҳбозбек Эргашев-60 кг: Сардорбек СаидакбаровБронза медал:-46 кг: Беҳруз Қурбонов-52 кг: Иброҳим Ғиёсов-57 кг: Суҳроб Раҳматуллаев-63 кг: Шоҳжаҳон Алишеров-70 кг: Муҳаммадсаид Ғуломов-75 кг: Норбек Абдуллаев-80 кг: Жаҳонгир Эргашев+80 кг: Муҳаммадризо Алижонов.

Ўзбекистон шаҳарларининг яшаш қулайлиги бўйича рейтинги тузилди

Рейтингга республиканинг 30 та шаҳри киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 40 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги яшаш қулайлиги бўйича шаҳарлар рейтингини тузди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари биргаликда дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистоннинг антик давр, ўрта асрлар ва темурийлар даврини ўз ичига олган маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Франция қиролининг Амир Темурга йўллаган мактуби ҳам экспонат сифатида тақдим этилди.

«Сиёсатингизни қўллаб-қувватлаб, уни амалга оширишга ёрдам бермоқчимиз». Эммануэль Макрон — Ўзбекистон президентига

Франция Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясига ишонч билдиради ва бу мамлакатга сармоя киритишини жуда аниқ баён этади, деди Эммануэль Макрон. «Бу икки томонлама сиёсий кафолатдир… Франция сиз томонингизда.

Шавкат Мирзиёев — Франция компанияларига: «Ўзбекистондаги фаолиятингиз президент ва ҳукумат томонидан кафолатланади»

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистондаги уран конларида геологик қидирув ишларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шавкат Мирзиёев француз компанияларига ислоҳотлар ва очиқ иқтисодиёт сиёсати давом этишига кафолат берди.

Ўзбекистон франциялик ҳамкорлар учун доим очиқ, қандай лойиҳа бўлса, биз тайёрмиз — Мирзиёев

Ўзбекистон ва Франция етакчилари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар. Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Самарқанд шаҳрида қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди.

Тошкентда иситиш мавсуми 6 ноябрдан бошланади

Пойтахтда келаси душанбадан бошлаб хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Президентлар Ўзбекистоннинг маданий мероси кўргазмаси билан танишди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакатимиз маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишдилар. Унда мамлакатимизнинг 7 та музейидан экспонатлар жамланган.

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги бўйича 8 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Франция президентлари иштирокида саккизта ҳужжат имзоланди. Улар орасида Самарқанд француз альянсини ташкил этиш, ичимлик суви инфратузилмасини яхшилаш, таълим ва маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик кабилар бор.

Макрон ва Мирзиёев қандай ҳужжатларга имзо қўйишди — рўйхат

Самарқандда Ўзбекистон ва Франция президентлари қўшма баёнот қабул қилдилар. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон қўшма баёнот қабул қилдилар.

Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари давомида Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ишга тушиши ҳамда Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилаётгани эълон қилинди. Шунингдек, улар Самарқандда Франция альянси филиали очилишини олқишлади.

Сунъий интеллект — молиявий технологиялар бозорининг муҳим йўналиши

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари финтех (молиявий технологиялар) бозорининг асосий йўналиши сифатида сунъий интеллектнинг ривожланиш тенденциясини таҳлил қилди. Британиянинг Collins инглиз тили луғати «AI»ни 2023-йилнинг сўзи сифатида тан олди.

Самарқандда бўлиб ўтган Янги итальян фильмлари фестивали

Самарқанд шаҳрида «Евроосиёни ўрганамиз» халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ХVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Форумнинг маданий дастури доирасида 1–4 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида N.I.C.Е.

Тошкент ва Истанбул ўртасида учиши керак бўлган бир қатор рейслар бекор қилинди

Turkish Airlines'нинг бир қатор рейслари бекор қилинди. TK-4331 рейси бошқа вақтга кўчирилди.

Шеробод туманида ҳоким алмашди

Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Усмон Алимов Шеробод туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. Туманнинг собиқ ҳокими соғлиғи туфайли ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Самарқанддаги Конгресс марказида Франция президенти Эммануэль Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари у ерда кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади.

Тошкентда нотаниш йигит лифтда 10 яшар қизалоққа тегажонлик қилган

Тошкентда болалар устидан яна бир зўравонлик ҳолатининг содир этилгани ошкор бўлган. Номаълум йигит лифт ичида 10 яшар қизалоққа тегажонлик қилган.

Жокович: «Катта тажрибага қарамай асабийлашдим»

«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 24 карра чемпиони, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жокович бир ярим ой ичида биринчи марта интервью берди. Париждаги (Франция) «Мастерс»нинг иккинчи даврасида Жокович (1) дунёнинг 31-ракеткаси аргентиналик Томас Мартин Этчеверини 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Теннис. «Мастерс» (Париж). Жокович ва Циципас кейинги босқичда – барча натижалар

Париждаги (Франция) қаттиқ қопламали кортларда «Мастерс» турнири давом этмоқда. 1 ноябрь куни бўлиб ўтган ўйинлар натижалари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Андижонда аёл бинонинг 3-қаватидан тушиб кетди — видео

У ҳаётдан тўйганлиги сабаб дераза ташқи томонига чиққанида, сирпаниб пастга тушиб кетган. Ижтимоий тармоқда Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл киши уйнинг 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги акс этган видео тарқалганди.

Президент Самарқандда Эммануэль Макрон билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан учрашди. Улар тунда Самарқанд бўйлаб сайр қилди, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди (фото, видео).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.