Президент 2−3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2−3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Янги шаҳарлар маданият ва ижодкорликни қамраб олишга бўлган қатъий содиқликлари ҳамда одамларга йўналтирилган шаҳарсозликнинг инновацион усулларини намойиш этиши учун тан олинган. Сўнгги қўшимчалар билан тармоқ ҳозир юздан ортиқ мамлакатнинг 350 та шаҳрини қамраб олган.
«Катта дубулға» турнирларининг икки карра финалчиси, дунёнинг олтинчи ракеткаси грециялик Стефанос Циципас Парижда (Франция) «Мастерс» туркумига кирувчи турнирнинг учинчи босқичига йўл олди. Иккинчи давра учрашувида Циципас 6:3, 7:6 (7:4) ҳисобида жаҳоннинг 19-ракеткаси, 23 ёшли канадалик Феликс Оже-Альяссимни мағлуб этди.
UFC жангчиси Деррик Льюис машинасида тезликни оширгани учун ҳибсга олинди. Воқеа 25 октябрь куни Ҳюстонда содир бўлган.
Ўзбекистонлик боксчи Одилжон Аслонов (5-0-1) 11 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.Аввалроқ, Аслонов ушбу кечада россиялик Рафи Хчоянга (2-1-1) қарши жанг қилиши хабар қилинганди.
"ЎзТемирйўлйўловчи" АЖ пойтахтдан Бухоро, Қарши ва Самарқандга қатновчи "Афросиёб" поездлари учун янги чипталар нархларини белгилади. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ йўловчи ташиш чипта нархларининг оширилиши тўғрисидаги 2023 йил 3 октябрдаги эълонига асосан, йўловчи ташиш чипта нархлари 2023 йилнинг 1 ноябрь санасидан эътиборан қуйидагича белгиланди.
Парижда (Франция) бўлиб ўтаётган «Мастерс» туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи давра учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Даниил Медведев Болгария вакили Григор Димитровдан (рейтингда 17-ўрин) мағлуб бўлди. Учрашув 6:3, 6:7 (4:7), 7:6 (7:2) ҳисобида болгариялик спортчи фойдасига ҳал бўлди.
ХОҚ Ғазо секторидаги можаролар фонида спортчиларни дискриминациядан огоҳлантирди. «Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) индивидуал жавобгарлик тамойилига содиқдир.
Президент Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан икки томонлама саммит ўтказиладиган Самарқанд шаҳрига борди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ҳужжатлар талаб қилинмайдиган пенсияларни автоматик ҳисоблашнинг янги тартиби 2025 йил 1 мартдан кучга киради. "Аҳолига пенсия таъминоти соҳасида кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Фарғона вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Иқболжон Эргашев Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.Президент қарорига асосан Иқболжон Одилжонович Эргашев Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 38 ёшли Илдар Хайрулинни ўзини ўзи эълон қилган Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ҳудудида хизмат қилганликда айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилган.
Видеода акс этган ҳодиса бўйича иш судда кўриб чиқилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг талабига бўйсунмай ходим устига машинани бошқаргани акс этган видео тарқалди.
Эртага Самарқанд шаҳрининг бир қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланади. Самарқандга Франция президентининг ташрифи сабаб 2 ноябрь куни қатор сиёсий тадбирлар ўтказилиши белгиланган.
Шу кунгача ДХХ раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ғайратулла Ёзиев Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Мазкур маслаҳатчининг қолган ўринбосарлари Президент администрациясининг янги тузилмаси бўйича ўз лавозимларига қайта тайинланди.
Бундан ташқари аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилигини инкор этишни тарғиб қилувчи видео материаллар тарқатиш ҳам тақиқланди. Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кўра, жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳам жазога тортилади.
Энди кўпхотинликни тарғиб қилувчи турли хил видеолар тарқатганлар жазога тортилади. Қонун расман кучга кирди.
Ниёз Хазратқулов Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким бўлганди.
Туркиянинг Эгей минтақасидаги энг гўзал шаҳарларидан бири бўлган Измир, машҳур Lonely Planet саёҳат қўлланмаси туркуми томонидан «2024 йилнинг энг яхши шаҳарлари» рўйхатига киритилди. 1973 йилдан буён бутун дунё бўйлаб саёҳат йўналишлари борасида қимматли маълумотларни тақдим этиб келаётган Lonely Planet, навбатаги “Best in Travel 2024” ташриф буюриш тавсия этилган саёҳат йўналишларининг ўн тўққизинчи нашри рейтингини эълон қилди.
Уч нафар йигит Telegram орқали “Амир Темур” хиёбонида митинг ўтказиш бўйича пост тарқатган. Йигитлар ноқонуний митинг вақтида қўлга олинган.
Август ойидан буён қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Анвар Каримов Сирдарёнинг Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди.Анвар Расулович Каримов 31 октябрь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди.
Мухтор Ҳайитмурадов Қашқадарё вилояти Муборак туманига ҳоким бўлди. У аввал раҳбарлик қилган Нишон туманига эса қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳоким этиб тайинланди.
Бокс бўйича саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо Флойд Мейвезерга қарши реванш жанги бўлиши ҳақида гапирди.“Декабрь ойида Японияда кўргазмали жанг бўлади.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилади.Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес ўртасида биринчи ярим енгил вазн тоифасида элиминатор жанги учун буйруқ берди.
Президент Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими, прокурори, ички ишлар, электр тармоқлари ва Бош прокуратура Департаменти бўлими раҳбарларини ишдан бўшатишни топширди. Сабаби — улар 10 ой давомида 452 та майнинг қурилмаси орқали 5,5 млн кВт·с электр энергиясини ноқонуний ишлатилганини пайқамаган.
Адлия вазирлиги тизимида ишлаб келаётган Авазхон Таджиханов Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.Ўзбекистон президенти қарори билан Таджиханов Авазхон Бахадирович маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ажратганини маълум қилди.Ўзбекистон БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун 1,5 млн доллар ажратди.
Президент Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдамлиги ва унинг қабул қилинган резолюцияларга мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. У, шунингдек, ёшларни ёлғон ташвиқотларга берилмасликка чақирди.
Франция президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифи чоғида уран етказиб беришни кўпайтириш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg француз етакчиси атрофидаги икки аноним манбага таяниб хабар берди.
Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.