Хоразмда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ишдан кетди

Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берилди. Кеча ижтимоий тармоқларда Боғот туманидаги 2-ИДУМ да ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқатилди.

Сиёсий партиялардан депутатликка кўрсатилган аёллар сони 40 фоизга кўпаяди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Сайлов кодексига киритилган ўзгартишларни маъқуллади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар гуруҳи томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Ўзбекистон ҳарбий прокурори энди президент томонидан лавозимга тайинланади

«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, энди Ўзбекистон ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.30 октябрь куни президент томонидан имзоланган [ЎРҚ-873-сонли] қонун билан «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари икки йил давомида болага бузуқлик қилган шахсга қарши жиноий ишни ёпишган

Чилонзор тумани ИИБ икки йил давомида вояга етмаган қариндошига бузуқлик қилган шахсга қарши жиноий ишни ёпган.

Хоразмда мактаб ўқитувчиси ўқувчисини калтаклади — видео

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда Боғот туманидаги  2-ИДУМда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Хизмат хонасида қимор ўйнаган Учкўприк тумани ҳокимлиги ходимлари жазоланди

Қарта ўйнаётгани акс этган суратлари тарқалган ходимларга суд ҳукми ўқилди. Қарта ўйнагани сабаб оммага танилган Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Молия бўлими бошлиғи, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошқарувчиси ва ҳоким ёрдамчисига суд ҳукми ўқилди.

Йил бошидан буён Ўзбекистондан 181 минг киши хорижга кўчиб кетган

Кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистонга тўғри келади.  Статистика агентлиги хабарига кўра, 2023 йил январь- сентябрь ойларида кўчиб кетганлар сони 181,1 минг кишини ташкил этмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Акмал Қосимов ва Бунёд Охунов вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Кейинги йилдан Тошкент “Темурбеклар мактаби”га қизлар ҳам қабул қилинади

2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига қизларни қабул қилиш бошланади. Президент қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.  Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади.

Самарқандда Италия фильмлари фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 1–4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида XVI Верона Евросиё иқтисодий форумининг маданий дастури доирасида N.I.C.E. (New Italian Cinema Events) янги итальян киноси кинофестивали ўтказилади.

Президент бош вазир ўринбосарларига мактаблар қурилишига ажратилаётган пулларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилишни топширди

Президент Қарши туманидаги таъмирдан чиққан 12-мактабга ташрифидан сўнг амалга оширилган ишлардан норози бўлиб, бош вазир ўринбосалари Ачилбай Раматов ва Жамшид Қўчқоровга мактабларни қуриш ва таъмирлаш жараёнлари ҳамда маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатиш бўйича топшириб берди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги таъмирдан чиққан 12-сонли мактабдаги шароит билан танишар экан, мактабларда таъмирлаш-қурилиш ишларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатишни топширди.

Хабиб бу ютуқларини анча олдин тахмин қилган эди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (70 кг гача), ҳозирда Шон-шараф зали аъзоси россиялик Хабиб Нурмагомедов молиявий муваффақиятларини чемпионлик унвонини қўлга киритишидан бир неча йил олдин башорат қилганини айтди. «Мен сизга (Даниэль Кормьега мурожаат қилиб) 2012 йилда чемпион бўлишимни айтгандим.

Конор Макгрегор: «Апрелда октагонга қайтаман»

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) қачон октагонга қайтмоқчилигини айтиб ўтди.“Апрель ойида қайтмоқчиман.

Шанхайдан Франкфуртга учаётган самолёт йўловчилар жанжал кўтаргани сабаб Тошкентга қўнди

Uzbekistan Airports ҳодиса юзасидан маълумот берди. Uzbekistan Airports хабарига кўра, Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясининг Шанхайдан Франкфуртга учаётган LH729 йўловчи рейси икки йўловчининг жанжали туфайли Тошкент халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнди.

Президент Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичи қурилишини бориб кўрди

Қурилиш битгач, кўприкнинг эни 46 метрга етади. Бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади.

Андижонда руҳий касалликлар шифохонасидаги бемор калтакланди — видео

Вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижондаги руҳий касалликлар шифохонасидаги беморлар калтакланаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган 19 тонна хурмо қайтариб юборилди

Челябинск вилоятига кираётган хурмолар текширувдан сўнг Ўзбекистонга қайтариб юборилган. Челябинск вилоятига Ўзбекистондан импорт қилинган хурмолар карантиндаги зарарли ҳашарот – Cомстоcк аниқлангани учун киритилмади.

Президент aдминистрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарига Асилбек Худаяров биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Гаянэ Умерова департамент раҳбари ўринбосари лавозимига киришди.

Тошкентликлар шаҳарнинг қайси жойларида ташқи реклама ўрнатиш мумкин эмаслигини ўзлари ҳал қилади

Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан сўровномада қатнашиб, ташқи рекламалардан ҳоли ҳудудни танлашни сўрамоқда. Пойтахтнинг қайси ҳудудлари ташқи рекламалардан ҳоли бўлиши кераклигини аниқлашда, Тошкент аҳолиси порталдаги ёки “Халқ назорати” иловасидаги сўровномада қатнашиши мумкин.

9 ой ичида 9 тоннага яқин наркотик айланмаси фош этилди

Салкам 5 минг қути тамаки маҳсулотларининг савдоси тўхтатилди. Ўтган 9 ой ичида божхоначилар 9 минг килограммга яқин гиёҳвандлик воситаси айланмасини фош этишди.

Энди Ўзбекистонга келган сайёҳлар телефонини 60 кун UZIMEI'дан ўтказмай фойдаланса бўлади

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан мобил қурилмаларни рўйхатга қўйишга доир қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қайд этилишича, хорижий сайёҳларнинг мобил қурилмалари IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказмасдан туриб, энди 60 кунгача мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Латвия пойтахтида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди

Рига шаҳрида Ўзбекистоннинг Болтиқбўйидаги биринчи фахрий консуллиги очилди. Унга шаҳардаги Ўзбекистон cавдо уйи раҳбари Владимир Гальперин консул этиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси фуқароларни гавжум тадбирларда қатнашмасликга чақирди

Айнан ўтган йилги Ҳеллоуин байрамида бир нафар ўзбекистонлик ҳам ҳалок бўлган эди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 октябрь куни Сеулнинг Итевон кўчасида Ҳеллоуин байрами нишонланиб, оммавий тиқилинч рўй берган эди.

Ўзбекистонда шахсларни қўлга олиш вақтида Миранда қоидаси тушунтириляптими?

Ўзбекистонда шахслар жиноятда гумонланиб, қўлга олинаётганда уларнинг ҳуқуқлари тушунтириляптими? Блогер Олимжон Ҳайдоровга ҳам Миранда қоидаси ўқиб эшиттирилдими?

Туркиянинг дунёга машхур музейлари

Икки қитъани бирлаштирган Истанбул нафақат ўзининг гавжум соҳиллари, мазали таомлари, муҳташам кўприклари, меҳмонсевар инсонлари, минглаб масжидлари, бепоён манзарали денгизларию осмонўпар бинолари билан ном қозонган, балки ушбу хашаматли шаҳар ўзининг бой тарихга эга музейлари билан ҳам машҳур туристик шаҳар ҳисобланади. Куз мавсуми бўлишига қарамай, Туркия айни дамда иссиқ кунларни бошдан кечирмоқда ва бу мамлакатда саёҳат қилиш учун энг қулай вақтлардан саналади.

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Кореяда НАТО стандартлари асосида ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ва Корея жамоаларига насиб этди.

Афғонистон Ўзбекистондан йўл учун транзит тўловини камайтиришни сўради

Толибон вакилига кўра, Афғонистон МО давлатлари билан савдо ва транзит мақсадида Ўзбекистон йўлларидан кўпроқ фойдаланади. Аммо, бу транзит тўлови бошқа йўналишларга нисбатан юқори.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданият ҳамда туризм йўналишларидаги алоқалар янада фаоллашади

Шу йилнинг 28 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқот давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, парламентлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитойликлар билан ҳамкорликда миллий чолғу асбобларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Айтиш керакки, сўнгги йилларда мамлакатларимиз президентларининг ташаббуси билан барча соҳаларда мисли кўрилмаган натижаларга эришилмоқда.  Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида 2022-2025 йилларга мўлжалланган маданий Алмашинув дастури имзоланган эди.

Тўсиқсиз туризмни ривожлантиришда халқаро ташкилот билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Мамлакатмизда тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор саёҳатни ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлаштириш, пандус, лифт ва овозли маълумотномаларни ўрнатиш, имтиёз ва чегирмалар тизимини яратишга қаратилган бўлиб, бугунги кунда жаҳон тажрибаси ўрганилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.