Ханчжоу-2022: Ёқутхон Холбекова иккинчи медалига эга чиқди

Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова мазкур Пара Осиё ўйинларида ўзининг иккинчи медалига эга чиқди. Аёллар ўртасида Т12 классида 400 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз маррага учинчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.

Ўзбекистонда 5 та археология ёдгорлиги музейлаштирилади

Маданий мерос агентлиги Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда археология соҳасидаги эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, консервациялаш ва уларда очиқ осмон остида музей ташкил этиш ҳамда уни туризм объектига айлантириш чораларини кўриш белгилаб берилган. 261-сонли қарордан келиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳар “Чилонзор оқтепа”, Сурхандарё вилояти “Далварзинтепа”, Андижон вилояти “Мингтепа”, Самарқанд вилояти “Шерозқалъа”, Қорақалпоғистон Республикаси “Қўйқирилган қалъа” археология объектларида минтақавий реставрация марказлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бокс. Усик машҳур жангга ташриф буюради

Украиналик Александр Усикнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи промоутер Александр Красюкнинг айтишича, боксчи британиялик Тайсон Фьюри ва франциялик Френсис Нганну ўртасидаги жангга учиб кетган. «Агар Худо хоҳласа, Усик жангда иштирок этади.

Хабиб Нурмагомедов: «Ғазо, барча дуоларимиз сенга аталади»

Енгил вазн тоифасида UFCнинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлаб, Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро ҳақида гапирди. «Айни дамда энг катта очиқ қамоқхона ҳисобланган Ғазо бомбардимон қилинмоқда.

Теннис. Медведев Алкарас билан тенглашиб олди

Россиялик Даниил Медведев 2023 йилги мавсум ҳисобидан 63-ғалабасини қўлга киритди. Бу кўрсаткич бўйича у испаниялик Карлос Алкарас билан тенглашди.

Франция спорт вазири Олимпия ўйинлари вақтида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқчи

Франция ҳукумати 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий кучлардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Париждаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш учун маҳаллий ҳарбийлар шаклидаги қўшимча кучлар жалб этилиши мумкин.

Бокс. 11 нафар ўсмир боксчиларимиз ярим финалда

Қозоғистон бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугунга белгиланган чорак финал баҳслари вакилларимиз учун анча омадли келди.

Республикада 2,4 миллионта хонадоннинг эгалик ҳужжати йўқ

Президент давлат рўйхатидан ўтмаган уй-жойларга мулк ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистонда 9 ой ичида хорижий интернет-компаниялар 48 млрд сўмдан кўп солиқ тўлади

Энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатида Meta, Google ва Apple кучли учликдан жой олди. Солиқ қўмитаси хабарига кўра, жорий йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 52 та хорижий компания томонидан 48,3 млрд сўм солиқ тўланди.

Ханчжоу-2022: Ҳамюртларимиз иккинчи бор шоҳсупани тўла эгаллашди

Пара Осиё ўйинларининг бугунги кунида яна бир эътиборли натижа содир бўлди. Пара-сузиш бўйича 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича S13 тоифасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоасининг бенефисига айланди.

Яна бир бор томонларни қуролли можарони тўхтатишга чақирамиз — Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин уруши бўйича

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фаластин, Исроил ва яна 7 та мамлакатнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилиниб, Ғазо секторидаги вазият ҳақида гаплашилди. Болалар қурбон бўлаётган можарони тўхтатишга яна бир бор чақирамиз, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.

Сирдарёда 150 донадан ортиқ қалбаки долларларни сотаётганлар ушланди

101 дона 50, 33 дона 100 ва 1 дона 20 АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган. Янгиер шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритилишининг олди олинди.

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади

Сенат маъқуллаган қонунларга кўра, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.

Ханчжоу-2022: Фирдавсбек Мусабеков жорий Пара Осиё ўйинларида учинчи медалига эга чиқди

Пара-сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фирдавсбек Мусабеков яна бир медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасида S13 классида 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз бронза медали соҳибига айланди.

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари энергия тизими яхлит ишлаши учун шароитлар яратишни таклиф қилди

Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамдўстлик мамлакатлари энергетика тизимларининг яхлит ишлаши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, МДҲнинг ягона электрон тижорат платформасини яратишни таклиф этди.Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 26 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида сўзга чиқди.

Ханчжоу-2022: Пара-енгил атлетика баҳсларида навбатдаги медаль

Ўзбекистон делегациясининг ғазнасига яна бир бронза медали қўшиб қўйилди. Унга пара-енгил атлетикачимиз Шаҳноза Адҳамова муаллифлик қилди.

Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну ўртасидаги жанг ғолибига WBC’нинг махсус камари топширилади (фото)

Саудия Арбистонининг Ар-Риёд шаҳрида 28 октябрь куни Queensberry компанияси томонидан бокс кечаси ташкил этилади.Кечанинг асосий жанги оғир вазн тоифасида Тайсон Фьюри (33-0-1) ва Френсис Нганну (профессионал боксда дебют) ўртасида кечади.

Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига етиб борди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Ўзбекистоннинг Урганч Давлат Университетида озарбайжон адиби Юсиф Вазир Чаманзаминли номидаги Озарбайжон маданияти ва адабиёти Маркази очилди

Жорий йилнинг 23-26 октябр кунлари Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси ва ташкилотчилигида Ўзбекистоннинг Тошкент ва Хоразм вилоятларида ўтказилган “Озарбайжон маданияти ва ше’рияти ҳафталиги” доирасида Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги Урганч Давлат Университетида Озарбайжоннинг таниқли адабиёт ва жамоат арбоби Юсиф Вазир Чаманзаминли номидаги Озарбайжон маданияти ва адабиёти маркази очилди. Меҳмонлар дастлаб Урганч Давлат Университети билан танишди.

Тошкентдан Мадинага учган самолёт икки соат учиб, яна ортга қайтди

Panorama Airways самолёти техник сабабларга кўра 377 йўловчи билан бирга ортга қайтишга мажбур бўлди. Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келди.

Энди телефонни UZIMEI'дан ўтказиш учун Face-ID талаб қилинади

Бу дегани бир одам бошқа одамнинг номидан рўйхатдан ўтказа олмайди. Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар ҳамда чет эл фуқаролари учун мобил қурилмаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида бир қатор қулайликлар яратилмоқда.

Энди кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда "стоянка"лар қурилади

Бу бўйича қарорлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилиниши белгиланмоқда. Олий Мажлис Сенат Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сенатнинг қирқ олтинчи ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Энди рақамни ўзгартирмаган ҳолда “симкартани” ўзгартириш мумкин

Ўзбекистонда абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Ўзбекистон мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди.

Ханчжоу-2022: Кубаро Ҳакимова Пара Осиё ўйинларининг рекордини ўрнатди

Яна бир ҳамюртимиз Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга эга чиқди. Пара-енгил атлетикачимиз Кубаро Ҳакимова F41 классида ядро улоқтириш секторида энг юқори натижа билан Ўзбекистон делегациясига галдаги олтин медални тақдим этди.

Абдулла Азизов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори бўлди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб Абдулла Азизов тайинланди. У бунга қадар «ОКМК» бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Метродаги қурилиш ишлари сабаб 3 та бекат вақтинчалик ёпилади

Поезд қатнови тўхтатиладиган ҳудудда бепул автобуслар йўлга қўйилади. Тошкент метрополитени “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнги босқичи амалга оширилмоқда.

Самарқанд «Жаҳон маданий туризм пойтахти» деб эълон қилинди

Жорий йилнинг 16 октябрь куни БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида Самарқанд шаҳрига «Жаҳон маданий туризм пойтахти» мақомини бериш тўғрисида декларация қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида муҳим ҳужжат имзоланди.

Янги электр қувватларни ишга тушириб, тўлиқ модернизациялашга $52 млрд инвестиция зарур — Президент

Шавкат Мирзиёев 2026 йилга қадар, электр энергияси талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин бозор ишга тушишини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергетика бозори регулятори фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди.

Ўзбекистон аёлларга яратилган шароит бўйича қўшниларидан ортда қолмоқда — WPS Index

Аёллар хотиржамлиги ва хавфсизлиги индекси рейтингида Ўзбекистон 177 та давлат ичида 94-ўринни эгаллади. Аёллар хотиржамлиги ва хавфсизлиги индекси (Women Peace and Security Index) аёлларнинг жамиятдаги ўрни бўйича давлатлар рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси Нодир Ғаниев ўз вазифасини бажаришга киришди. Элчихона 2022 йилда очилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.