Ўзбекистон эркаклар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё Ўйинларининг чорак финал босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтган ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.— Ғалаба билан табриклайман.
Ўзбекистон эркаклар олимпия терма жамоаси 29 йил деганда илк марта Осиё Ўйинларининг ярим финалига чиқди. Бу ишни Темур Кападзе бошқарувидаги йигитларимиз уддалашди.
Осиё ўйинларига ташриф буюрган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзи иштирок этаётган барча дастурда финалга йўл олди. Аёллар ўртасида 500 метрга кечган байдаркачиларнинг ярим финал баҳсида Мадинахон Ашрафхонова марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва финалчилар қаторидан жой олди.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 1-октябрь, якшанба тонгида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.Унинг марказий жанги мексикалик Сауль “Канело” Альварес (60-2-2) ҳамда америкалик Жермелл Чарло (35-2-1) ўртасида кечди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умид Эсанов делегациямизга яна бир олтин медални тақдим қилди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз финалда қозоғистонлик Бекадил Шаимберденевдан устун келиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Аёллар боксининг -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ситора Турдибекова Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз ҳиндистонлик Парвин билан баҳсда мағлубиятга учради.
Маҳоратли курашчимиз Умид Эсанов ҳам ярим финал баҳсини муваффақиятли ўтказди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз афғонистонлик Ҳасан Расулини мағлуб этди ва олтин медал учун гиламга чиқадиган бўлди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Малика Қаҳҳорова бронза медалига сазовор бўлди. -70 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз эронлик Доня Ағайига имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб, у ерда олий даражадаги музокаралар ўтказади, шунингдек, Доҳа шаҳрида EXPO 2023 кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Эшкак эшиш баҳсларида тонгги беллашувлар якунланди. Сўнгги дастурда стартга чиққан байдаркачи йигитларимиз квартети финал масаласини ижобий ҳал қилишди.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мадина Ашрафохонова ярим финалчилар қаторидан жой олди. 500 метр масофага кечган саралаш баҳсида юртдошимиз маррага тўртинчи бўлиб етиб келди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг муваффақиятли иштироки давом этади. Бугун икки нафар ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Эрта тонгдан Ханчжоуда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича беллашувларга старт берилди. Ўзбекистон терма жамоаси бугунги саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади.
Осиё Ўйинларида бугун Ўзбекистон делегациясини яна бир масъулиятли кун кутиб турибди. Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.
Ханчжоу-2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 30 сентябрь, шанба куни давом эттирилди. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади.
Ўзбекистонда охирги етти йилда мактабгача таълим бўйича қамров даражаси 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларига юборган табригида маълум қилди.
Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳсларда 2-тур ўйинлари ўтказилди. Эътиборли томони, барча саккиз шахматчимиз бугун дурангга имззо чекди.
Осиё Ўйинларида аёллар футболи бўйича чорак финал баҳсларига старт берилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Сенат Бекзод Наримановни Ўзбекистон омбудсманининг ўринбосари этиб сайлади. Август ойида унинг номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганди.
Сенат кўпхотинлиликни тарғиб қилиш ва никоҳни қайд этмасдан "никоҳ" диний маросимини ўтказганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Олий Мажлис Сенатининг 45-ялпи мажлисида "Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун муҳокама қилинди.
Осиё Ўйинларида бокс бўйича бугунги дастурдан ўрин олган навбатдаги баҳслар бошланди. 57 кг. вазнда жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалаков нимчорак финал босқичида вьетнамлик Нгуен Ван Дуонгга қарши рингга кўтарилди.
Бироқ, фуқароларнинг шахсини аниқлаш имконини бермайдиган даражада юзини тўсишга маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бугун, Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси ўтказилиб, унда "ЖК ва МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун муҳокама қилинди.
Сенаторлар жамоат жойларида таниш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонунни мақуллади. Шу билан бирга, қонун билан жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.
Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида Кураш бўйича -52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳилола Ортиқбоева ҳам финалчилар қаторидан жой олди. Курашчимиз ярим финалда туркманистонлик Айнур Амановани доғда қолдирди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятини содир этганликда айбли деб топилди. Самарқандда 45 ёшли эркак 10 ёшли жияни орқали 1,5 йил давомида жинсий эҳтиёжини қондириб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Олтин шох кўрфази (турк тилида Ҳалич), унинг атрофидаги маҳалла ва тарихий ярим оролнинг бир қисми, Истанбулнинг энг гўзал манзилларидан биридир. Босфор бўғозига кириш нуқтасини ташкил этувчи “Олтин шох” ўз номини шох шаклидаги йўлдан олган бўлиб, сувлари, айниқса, қуёш ботаётганда олтин тусга кирганлиги учун бу ном берилгани айтилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни алданиб қолмаслик учун огоҳлантирди. Тошкент шаҳар Сергели туманидаги омборхоналарнинг бирида портлаш содир бўлгани ва ҳодиса оқибатида мактаб, болалар боғчаси, шохобча ва турар-жой биноларига зарар етгани ҳамда шикастланган бинолар ва бошқа иншоотлар яқин кунларда қайта тикланиши ҳақида хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шадманов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Инчеон-2014 Осиё ўйинлари ғолиби Екатерина Воронина яна бир чемпионлик сари юришини бошлади. Енгил атлетиканинг кўпкураш дастурида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 100 метрга тўсиқлар оша югуриш йўналишида 14.47 сония натижа қайд этиб, ўз ҳисобига 912 очко ёзиб қўйди.
Бекзод Ҳидоятов Тошкентдаги омборхонада содир бўлган портлаш натижасида етказилган зарар нима учун ҳодиса айбдорларидан эмас, жабрланувчиларга давлат ҳисобидан қопланишини тушунтирди. Фуқаролик ва жиноят қонунчилигига кўра, хусусий тадбиркорнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида бошқа шахсларга етказилган зарар давлат томонидан эмас, балки ҳуқуқбузарликка йўл қўйган тадбиркор томонидан қопланиши керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.