Сенатнинг 44-ялпи мажлисида Наманган вилоятидаги соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биноси таъмирталаб ҳолатда.
Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабидаги шароитлар билан танишди. Давлат раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабини кириб кўрди.
Сенаторлар «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунни рад этди. Бунга ҳужжатдаги айрим нормаларнинг тадбиркорлик фаолияти эркинлиги ва дахлсизлигига оид кафолатларига зидлиги, коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлиги ва бошқа камчиликлар сабаб бўлди.
Ушбу чора-тадбирлар Тошкент метрополитенида йўловчилар оқимини тўғри тақсимлаш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган. Жамоат транспортида йўловчилар оқимининг ортиши муносабати билан ўқув йилининг 4 сентябрдан бошланиши муносабати билан пойтахт метросида поездлар ҳаракатининг вақт оралиғини қисқартириш режалаштирилган.
Тармоқларда Президентнинг Самарқандга ташрифи давомида айни пайтдаги вилоят ҳокими ўзгариши айтилган хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинди.
"Юксалиш" раҳбари Бобур Бекмуродов чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли ҳайдовчилар жаримага тушишга мажбур бўлаётганига муносабат билдириб, ИИВга таклиф билан чиқди. Шу кунларда ижтимоий тармоқда чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Енгил атлетикачиларимиз Анвар Анваров ва Шарифа Давронова Венгрия мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди. Узунликка сакраш баҳсларида қатнашган Анваров берилган 3 имкониятдан унумли фойдалана олмади ва мусобақани ҳеч қандай натижасиз тугатди.
Турк Эгейнинг учта энг гўзал ороллари Гўкчеада, Бозжаада ва Жунда, асрлар давомида Эгейнинг табиий бойликлари билан сайёҳларини қарши олиб келмоқда. Оролларда кунлар: тош уйларда, мазали турк нонушталари танаввули билан бошланади, майин қумли соҳиллардаги денгизда сузиш билан давом этади ва маҳаллий ресторанларда ёқимли кечки овқатлар билан тугайди.
Ходимлар орасида ҳар куни эрталабки соғломлаштириш машғулотлари ўтказилади. Марказий банк Андижон вилоят бош бошқармасида ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида эрталабки соғломлаштириш машғулотлари ўтказилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари ҳамда уларнинг рафиқалари Фузулий шаҳрида Ўзбекистон томонидан қурилган мактабнинг очилиш маросимида иштирок этди. «Бу Қорабоғни тиклашда хорижий давлатнинг илк совғасидир», — деди Илҳом Алиев.
У мактаб ўқитувчиларини ноқонуний равишда ободонлаштириш ишларига жалб қилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Яшнобод туманидаги 149-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар тарқалди.
Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига 1 млн рублдан тўланади. Доғистон раҳбари Сергей Меликов 14 август куни Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш оқибатида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлгани, улар ичида ўзбекистонликлар ҳам борлигини маълум қилди.
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили Улуғбек Лапасов бош котиб Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди ва иш фаолиятини бошлади.22 август куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТ бош котиби Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Аммо, уларнинг айримлари контрактга ўқишга киришди. Уларга грант бериладими?
Билимни баҳолаш агентли кириш тест синовларининг якуни бўйича маълумотларни эълон қилди. Билимни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
Аввалроқ, ҳайдовчилар автобусларни қувватлаш учун соатлаб "заправка"да қолиб кетаётганлиги юзасидан мурожаат йўллаган эди. Ижтимоий тармоқларда "2-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги электробус ҳайдовчиларининг мурожаат видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Жорий йилнинг август ойида янги Ўзбекистоннинг энг йирик сайёҳлик лойиҳаси – Silk Road Samarkand Самарқанд сайёҳлик маркази ишга туширилганига бир йил тўлди. Ўтган даврда Silk Road Samarkand сайёҳлик Ўзбекистоннинг туристик ташриф қоғозига айланди.
Дэвид Хофман USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори бўлди. Миссия 2020 йил сентябрь ойида иш бошлаган.
Контрабандачи 55 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддаларни “Мерседес” машинаси бензобаки ва газ баллони ичига яшириб, Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Сенатнинг 24 августдаги ялпи мажлисида валютани тартибга солиш, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ер қаъри тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Сурхондарё ва Хоразм вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари натижалари ҳам муҳокама қилинади.
Бу йил онлайн аризалар фақат 1-босқич талабаларидан қабул қилинади. Ўқишга қабул қилинганлар ҳозироқ my.gov.uz портали орқали олий таълим муассасалари ётоқхоналарига жойлашиш учун онлайн ариза юборишлари мумкин.
Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланганидан кейинги илк давлат ташрифида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Савдо, саноат кооперациясини ривожлантириш, логистика масалалари ва бошқалар муҳокама қилинди.
Гўжек — Ўрта Ер ва Эгей денгизлари учрашадиган гўзал порт шаҳридир. У бутун дунёдан яхта ихлосмандларини жалб қилувчи олтита йирик порти билан машҳур.
Фарғона вилоятти Бешариқ туманида аёлни уриб, уни зўрлаб ва жараённи видеога олган тўрт нафар махлуқлар 7 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.
Дарахтлар ўрмон бўлими ҳудудида бўлган. Ўрмон қўриқчиси жазоланди.
4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида лицензион характерга эга мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Пойтахтдаги метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти фарқланади. Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.
Сузишга келган кишидан 11 нафари чўкиб кетган. Улар орасида ёш болалар ҳам бор.
1 январдан бошлаб, автобуслар ҳаракати ИИО ҳамроҳлигисиз амалга оширилиши белгиланди. "Huquqiy axborot" Telegram каналининг хабарига кўра, "Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
“Араблар шаҳарчаси” номи остида қуриладиган маскан 15 гектар ерни ўз ичига олади. "Дунё" ААнинг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Тоиф шаҳридаги йирик тадбиркорлардан бири бўлмиш Юсуф Туркистоний билан учрашув ўтказган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.