Фарғона вилоятида ёш келинчак ўзини осган. Унинг ота-онаси бу тахминга ишонишмаяпти, қизнинг танасида калтакланиш излари топилган

Ўзбекистонда аёлларнинг ўзини-ўзи ўлдириш билан боғлиқ даҳшатли статистика ошиб бормоқда. Бу гал Фарғона вилоятида ёш келинчак ўзини осган.

Британияда 7 нафар чақалоқни ўлдирган ҳамшира аёл умрбодга қамалди

Узоқ вақт давом этган тергов жараёнларидан сўнг 33 ёшли ҳамширага суд ҳукм ўқиди. Британиялик ҳамшира аёл 7 нафар гўдакни ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.  У Manchester Crown судида 2015 йилнинг июнидан 2016 йилнинг июнига қадар Честер касалхонасида ишлаётган вақтида етти нафар чақалоқни ўлдирганликда ва яна олти нафарни ўлдирмоқчи бўлганликда айбланган.

Баллидан норози абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди

Апелляция аризаларини қабул қилиш 10 кун давом этади. Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.

Муроджон Аҳмадалиевнинг кейинги рақиби номи маълум бўлди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибига аниқлик киритилди. WBA қарорига кўра, Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик Томоки Камедага қарши ўтказади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажми қарийб 5 баробарга ўсган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари (ТИФ ТН 01-24) савдосини таҳлил қилди. Икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажми сўнгги 5 йил ичида қарийб 5 баробарга ўсди ва 2022-йилда 40,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Самарқандда 50 нафарга яқин фуқаро “фастфуд”дан заҳарланди

Фуқаролар овқатланиш марказида хот-дог еганидан сўнг, мазаси бўлмаган. Улар орасида ёш болалар ҳам бор.

Бухорода 219 та имом-хатиб иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбир бутун республика миқёсида ташкил этилган. Бугун, 21 август кунидан бошлаб, Бухоро вилояти Мир Араб олий мадрасасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди.

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олишади

Президент фармонига мувофиқ байрам арафасидаги дам олиш кунлари санаси маълум қилинди. 2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ ўзбекистонликлар учун Мустақиллик байрамида кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлади.

Велоспорт: Олга Забелинскаяда олтин медаль, Янина Кусковада бронза медаль

Туркияда велошоссе бўйича «Grand Prix Keyseri» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Балиқчилик лойиҳалари учун 50 млн. сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади

Кафолатсиз кредит ажратиш "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасида амалга оширилмоқда. “Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

«Ўзтрансгаз»га бошқарув раиси в.в.б. тайинланди

«Ўзнефтгазинспекция» раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, компаниянинг аввалги раҳбари Беҳзот Норматов 6 ойча олдин лавозимини тарк этган, бироқ бу ҳақда расман хабар берилмаган.

Енгил атлетика, кўпкураш. Екатерина Воронина ЖЧдаги иштирокини якунлади

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Екатерина Воронина жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз Будапештда ўтаётган нуфузли мусобақанинг кўпкураш йўналишида 16-натижани қайд этди.

Президент Будапештдаги енгил атлетика бўйича ЖЧга ташриф буюрди ва қатор учрашувлар ўтказди

Шавкат Мирзиёев Будапештда бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашди, енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрди, авлиё Иштван куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этди.Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев Будапештдаги амалий ташрифи доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбандан ташқари яна бир қанча давлат раҳбарлари билан учрашди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Будапештда енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатини кузатди — фото

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Будапештда бир қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашди, енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрди. Президент Матбуот хизматининг хабар қилишича, Будапешт шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Сербия президенти Александр Вучич ва Татаристон раиси Рустам Минниханов билан суҳбатлашди.

Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янги тузилмасини тасдиқлади. Унга кўра, ПА раҳбари лавозими тугатилди, яна иккита президент ёрдамчиси лавозими жорий этилди, маслаҳатчилар сони 9 нафардан 11 нафарга оширилди.

Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан учрашди

Будапештга амалий ташриф билан борган президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.Шанба куни Будапешт шаҳрига борган президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

"Биттасига "тегсез", 90 та одам телефон қилади. Сал Қибрайга ҳам тоза қон кирсин" — Зойир Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими Қибрай туманидаги "тозалаш" ишларининг сабабини очиқлади. Аввалроқ, Қибрай туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистондан Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди

Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган.

"Юнусобод" ва "Туркистон" метро бекатлари 4 ой муддатга ёпилади

"Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон" метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Тошкент метросининг "Юнусобод" ва "Туркистон" бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 26 августдан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади.

Дзюдо. Бугун Загреб Гран-присининг иккинчи кунида 2 нафар юртдошимиз татамига чиқади

Бугун Хорватияда дзюдо бўйича Загреб Гран-присининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ўрта вазн тоифасида кечадиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.

Пойтахт маҳаллий бюджетидаги қўшимча 360 млрд сўм нималарга сарфланиши эълон қилинди

Бектемир ва Яшнобод электр тармоқларини таъмирлаш, эҳтиёжманд оилаларга ипотека кредити дастлабки бадали, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳамда бошқа бир қатор харажатлар маълум қилинди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари қўшимча манбалардан шаклланган 361 млрд сўмдан ортиқ маблағларни тақсимлади.

Британияда 33 ёшли ҳамшира 7 нафар чақалоқни ўлдиришда айбланди

Аёл бу ишларни 2 йил давомида амалга оширган. У шунингдек, 6 нафар гўдакни ўлдиришга уринишда айбдор деб топилди.

Хитой ва Мўғулистонда ўлат касаллиги аниқланди. Ўзбекистонда унинг тарқалиш хавфи борми?

Санэпидқўмита қора ўлатнинг Ўзбекистонда тарқалиш хавфи бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берди. 2023 йилнинг 14 августида Хитой ва Мўғулистонда, ҳар иккала давлатда 3 тадан бубонли ўлат касаллиги аниқланди.

Қамаши туманига ҳоким тайинланди

«Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган Хуршид Усмонов Қамаши тумани ҳокими этиб тайинланди.Хуршид Абдукаримович Усмонов Қамаши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учинчи учрашувини — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази лингвистик таҳлил қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) экспертлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашувда сўзлаган нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказдилар. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.

Пахта хомашёси нархларидаги фарқ туфайли кластерлар 6 трлн сўм зарар кўрди — президент

2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерлари 6 трлн сўм зарар кўрди, деди президент. Давлат раҳбари қўллаб-қувватлаш чораларини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Венгрияга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 август кунлари амалий ташриф билан Венгрияда бўлади. У фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами — авлиё Иштван куни тадбирларида қатнашиб, Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича ЖЧ югуриш мусобақалари финалига ташриф буюради.

Жо Байден Шавкат Мирзиёевни АҚШда ўтадиган биринчи «С5+1» саммитига таклиф қилди

АҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Марказий Осиё — АҚШ» («С5+1») форматидаги биринчи саммитга таклиф қилди. У сентябрь ойи охирида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг очилиш кунларида ўтказилиши режалаштирилган.

Бизнесга қарши молиявий санкциялар кўриб чиқилади, эскирган ҳисоботлар бекор қилинади — президент

Ўзбекистонда жарималар тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб қўймаслиги учун уларга қўйилган барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади, деди президент. Тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги низолар фақат маъмурий судда кўриб чиқилади, 2024 йилдан такрорий ва эскирган ҳисоботлар бекор қилинади.

Президент мамлакат иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшган 170 нафар тадбиркорни орден ва медаллар билан тақдирлади

Халқаро конгресс марказида орден ва медалларни эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев бугун, 18 август куни халқаро конгресслар марказида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди, деб хабар қилди президент Матбуот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.