60 мингга яқин абитуриент эса имтиҳонга келмади. Mandat.uzbmb.uz сайтида ОТМларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг тўплаган баллари бўйича умумий статистика эълон қилинди.
15 август куни Тошкентда Chechenka0909 тахаллуси билан танилган инстаграм-блогерчи аёлга нисбатан суд мажлиси ўтказилган. У кўпхотинликни тарғиб қилишда айбланган.
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.
Иссиқ сув таъминотини узиш иситиш мавсумига тайёргарлик кўришда амалга оширилган таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. 21-26 август кунлари 2-IM қозонхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли иссиқ сув таъминоти ўчирилади.
Эрига иккинчи хотин "совға қилган" аёл қонун бузилишини тарғиб қилганликда айбдор деб топилди. Бироқ суд унинг ҳомиладорлиги ва икки нафар вояга этмаган фарзанди борлиги туфайли жазони енгиллаштирди.
Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.
Энди халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида алоҳида божхона расмийлаштируви жойи ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "Божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига божхона маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Маълумки, халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида "масофавий божхона назорати" (махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали) тизими жорий этилган.
Аёл биринчи чақалоғини табиий туққан. Иккинчи чақалоқ эса операция йўли билан олинган.
Республикада 12 баллик халқаро МСК-64 шкаласи бўйича интенсивлиги 7 балл ва ундан юқори бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Нукус давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келган Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди. Аввалроқ шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.
1-4 август кунлари Озарбайжонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлийев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Aббасов ушбу тадбирларнинг қандай ўтгани ҳақида батафсил маълумотни биз билан баҳам кўрди.
У ўғриликни содир қилаётган вақтида унинг ҳаракатлари масжиддаги кузатув камераларига тушиб қолган. Истанбул аэропорти масжидида ухлаб ётган йўловчининг пулини ўғирлаган ўзбекистонлик фуқаро Истанбул полицияси ходимлари томонидан ушланди.
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Вашингтонда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзолади.15 август куни Вашингтонда Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори ўринбосари Изабель Коулман икки ташкилот ўртасидаги англашув меморандумини имзолади.
Янги тартиб 2025 йилдан кучга киради. Ҳозирда бу йиғим товар божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида.
Ҳукумат тадбиркорлар фаолиятини тартибга солиш тизимига қатор ўзгартиришлар киритди. "Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими соддалаштирилганлиги муносабати билан айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди Қарорга кўра: — янги импорт автомобиллар фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан сотилиши бекор қилинади; — электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш амалиёти тугатилади; — тадбиркорнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда эълон бериш талаби бекор қилинади; — солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан 17-20 август кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Угам оромгоҳида “Media camp 2023” лойиҳаси доирасида журналистлар учун семинар-тренинг режалаштирилган. 📡 Мазкур медиа оромгоҳда Бирлашмага аъзо нодавлат телерадиоканалларнинг 100 дан ортиқ ижодий ва техник ходимлари Франция, Туркиянинг малакали журналистлари ҳамда Юнисеф ташкилотининг мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўладилар.
Косон тумандаги 20-сонли мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларини таъмирлаш ишларига жалб қилгани аниқланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Косон туман 20-сонли мактаб директори ўқитувчиларга мажбурий мактабни ремонт қилдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бундан буён мурожаатчилар давлат хизматлари портали орқали ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш учун ариза топширишлари мумкин бўлади. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
ОТМ ётоқхонасига жойлашмоқчи бўлган талабалар ДХМ ва ЯИДХП орқали электрон ариза беришади. Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. Эндиликда тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари қўйилмайди.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, тадбиркорлик субъектининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд орқали бекор қилади. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, кузатув камералари орқали "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд орқали бекор қилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади. Қарор Сенатга юборилди.
Green Card ғолиблари сохта ҳужжатларни тақдим этадиган бўлса, виза учун бир умрлик чеклов олишларига сабаб бўлади. Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Diversity Visa (Green Card) ғолиб бўлганларга мурожаат йўллади.
IndiGo, LOT Polish Airlines ва Malindo Airways авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширади. Ҳиндистоннинг IndiGo, Польшанинг LOT Polish Airlines ва Малайзиянинг Malindo Airways авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.
Ўзбекистонга энг кўп электромобиль Хитойдан импорт қилинган. Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга 5 403 дона электромобиль олиб кирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,85 баравар кўп, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
У бир гуруҳ ўртоқлари билан қоидани бузиб, кескин ҳаракатларни амалга оширган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалган эди.
Ўзбекистон президенти дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича парламент томонидан қабул қилинган қонунни рад этди. Ҳужжат жарималар миқдори кам бўлгани туфайли рад этилган бўлиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга дарахтларни ноқонуний кесилиши учун янги жазо чораларини киритиш тўғрисидаги қонунни рад этди. Президент дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун янги жазоларни назарда тутувчи қонунни рад этди.
Шаҳар клиник шифохонасининг бирламчи маълумотномасига кўра, Zо‘r TV мухбири В.Н.нинг чап қош қисмида, оператор Й.С.нинг бурун суягида силжимасдан ёпиқ синиш жароҳати борлиги кўрсатилган. Жорий йилнинг 14 август куни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида ишлаётган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “67-сонли Кўприкқурилиш” отрядида катта иш бошқарувчи лавозимида ишловчи Н.Э.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 %га ошган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.