Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади

Аэровокзал мажмуалари биноларига кириш жойларига яқин келиб тўхташ учун фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. “Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

G7 давлатлари ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё муаммоларини ҳал қилишда ҳамкорлик қилади

«Катта еттилик» (G7) ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни, жумладан «Россиянинг агрессив уруши оқибатлари, Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлаштирувчи таъсири, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигининг етарли эмаслиги» кабиларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.Катта еттилик давлатлари (G7 — Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайитининг биринчи кунини белгилаш ҳақида маълумот берди

Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар асосида кузатишмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарига кўра, идорада Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда.

Сурхондарёда эркак ўқитувчи икки нафар аёл ҳамкасбини дўппослади — видео

Аввалроқ, ўқитувчилар хонасида икки аёл бир эркак томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалганди. Бош прокуратура ижтимоий тармоқда тарқалган ўқитувчилар оммавий калтаклангани акс этган видео юзасидан маълумот берди.

Самарқандда юк машинаси ёниб кетди — видео

Ёнғинга машинанинг двигатель қисмида юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда юк машинаси ёнаётгани акс этган видео тарқалди.

Наманганда ўқитувчи янги спорт автомобили яратди

Автоуловни йиғишда Damas'нинг двигатели ҳамда “Ваз-2106”нинг узатмалар қутисидан фойдаланилган. Наманган вилояти Чуст туманидаги 11-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳратбек Раҳмонов автомобилсозлик соҳасида янги машина ихтиро қилган.

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди.

Навоийда ҳавони ифлослантирувчи оҳак ишлаб чиқарадиган бир нечта цехлар аниқланди

Ўрганишлар давомида атмосфера ҳавосига водород сульфиди, формальдегид, олтингугурт углерод вак қўш оксидлари каби заҳарли моддалар меъёридан ортиқ чиқарилаётганлиги аниқланди. Навоий вилоятида аҳоли мурожаатлари асосида ўрганишлар олиб борилиб, натижада оҳак ишлаб чиқарувчи бир қанча цехлар фаолияти тўхтатилди.

Самарқандда фуқаро ўрмон хўжалиги ер майдонини $25 мингга сотиб юбораётгани аниқланди

3 гектар ер ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, фуқаро А.Н.

Самарқанд шаҳрига 350 та электробус сотиб олинади

ЕТТБ грант маблағлари ҳисобидан Самарқанд шаҳрига жорий йилда 100 та узунлиги 10,5 метр бўлган электробус харид қилиш ва парк қуриш режалаштирилган. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус сотиб олиш ва тегишли инфратузилмани яратиш бўйича 95 млн долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон икки ой ичида $10 миллионлик пайпоқ экспорт қилди

Мамлакат мазкур вақт давомида 12 та давлатга пайпоқ сотди. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 12 та хорижий давлатларга қиймати 10,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган пайпоқ экспорт қилган.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати қандай мақсадларни кўзлайди?

Конституциянинг 18-моддасида нималар ўзгараётганлиги ҳақида Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраев тушунтириш берди. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 18-моддасида "Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади" нормаси белгиланган.

Ўзбекистонда уч ой ичида 14 минг нафарга яқин фуқаро жиноятчи номини олди

Олий суд жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида судланганлар ва тайинланган жазолар ҳақида маълумот берди. Ўтган уч ойда 13907 нафар шахс судланган.

Тираннозавр рекс скелети биринчи марта Европада ким ошди савдосига қўйилади

Цюрихдаги (Швейцария) аукционда улар тираннозавр рекснинг тўрт метрли скелетини сотишни режалаштирмоқда. У ТРХ-293 Тринитй сифатида танилган.

Давлат таълимнинг ҳар қандай турлари ва шаклларини яхшилаши тўғрисида ҳуқуқий асос яратилмоқда

Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳасига кўра, давлат нафақат барчанинг билим олиш ҳуқуқини таъминлаш, балки узлуксиз таълим (катталар таълими) учун шарт-шароитларни яратилишини кафолатлайди. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти бош илмий ходими, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Вахабова Дилфуза Хаитваевна янги Конституцияга киритилаётган давлат таълим тизимининг ривожланишини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги моддани аҳамиятини тушунтирди.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Бобур Усманов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар президент Администрациясида ишлаган.

Блокка тушган пластик картани банкка бормасдан фаоллаштириш йўли.

Бунинг учун аввало «Call»-марказига қўнғироқ қилинг: ● Халқ банки – 1106;● Ўзмиллийбанк — 1344;● ТБC Банк – 1150;● Асакабанк – 1152;● ЎзСҚБ – 1180;● Инфинбанк – 1214;● Агробанк – 1216;● Туронбанк – 1220;● Ипотека-банк – 1233;● Тенге Банк – 1245;● Қишлоққурилишбанк – 1254;● Ҳамкорбанк — 1256;● Даврбанк – 1284;● МКбанк – 1285;● Трастбанк – 1287;● Анорбанк – 1290;● Зираат Банк – 1293;● Ипак йўли банки – 1296;● Ўзмиллийбанк – 1344.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент Администрацияси, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган номзод вазирга ўринбосар бўлди. Усманов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Ёзувчи Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди

17-апрел куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.Мурод Хидир 1939-йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғида туғилган.

Forbes дунёдаги энг бой аёллар рейтингини эълон қилди

Forbes журнали дунёнинг энг миллиардер аёллари рўйхатини эълон қилди. Бу сафар ҳам рўйхатдан миллиардерларнинг собиқ хотинлари ва меросхўрлари юқори ўринларни банд қилди.

Озарбойжон халқининг Улуғ фарзандига бағишланган достон

Биз Озарбайжон халқининг буюк фарзанди Ҳайдар Алиев билан ҳамиша фахрланамиз. Ўзбекистонда уни эҳтиром билан хотирлашади.

Андижонда республика даражасидаги қўмиталардан бирининг ходими пичоқланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимлигида ишловчи ходим пичоқлаб кетилгани ва операция қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйинда оммавий жанжал юзага келди — видео

Қўшимча дақиқаларда футболчилар ҳакамни ноҳақликда айблаган ва тортишув юз берган. Бугун, 17 апрель куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида Coca-cola суперлигасининг 6-туридан ўрин олган учрашувида икки жамоа вакиллари ўзаро жанжаллашишди.

Тошкент вилоятида 9 қаватли "дом" зилзила талабларига жавоб бермай қурилаётгани аниқланди

Мазкур кўп қаватли уйнинг қуриш жараёнида бир қатор қўпол қоидабузарликлар аниқланган. Ҳозирда бино қурилиши вақтинча тўхтаган.

Президентга чорвачиликни такомиллаштиришга оид бир қатор таклифлар берилди

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Мамлакатда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мўл ва арзон бўлишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Маданият вазирлиги 8 млрд сўмга харид қилган махсус автомобилини намойиш қилди

Замонавий кўринишдаги автомобиль сотиб олиш учун аслида 20 млрд сўм ажратилган. Аввалроқ, Маданият вазири Озодбек Назарбеков харид қилинаётган махсус автомобиль яқин қўшни давлатларда ҳам йўқлигини маълум қилган эди.

Мактаб ўқувчиларига учтагача академик лицейга ҳужжат топшириш имконияти берилиши мумкин

Муҳокамага қўйилган мазкур қарор тартиби маълум қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан "Академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Тошкентдаги клиникалардан бирида тиббиёт ходимлари клиника деворини оқлашди

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган суратга изоҳ берди. Аввалроқ, блогер Никита Макаренко ўзининг Telegram-каналида Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги поликлиника ҳудудини тозалаш ишлари олиб борилаётган тиббиёт ходимлари тасвирланган "Ўзбекистонда шифокор тақдири" деб номланган суратни эълон қилди.

Бокс. Тошкентдаги жаҳон чемпионатида титулини ҳимоя қиладиган юлдузлар

Халқаро бокс ассоциацияси яна бир неча кундан сўнг Тошкентда старт оладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи бир қатор юлдуз спортчилар номини эълон қилди. Унга кўра, бўлажак мусобақада 2021 йил Сербияда ўтган дунё биринчилигида ғалаба қозонган қуйидаги 7 боксчи чемпионлик титулини ҳимоя қилади:-51 кг: Сакен Бибоссинов (Қозоғистон) -54 кг: Томоя Субои (Япония) -60 кг: Софян Омиха (Франция) -67 кг: Севон Оказава (Япония) -75 кг: Еонлис Эрнандес (Куба) -86 кг: Лорен Алфонсо (Озарбайжон) -92 кг: Хулио Ла Круз (Куба) Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 30 апрель - 14 май кунлари пойтахтимиздаги «Ҳумо арена» мажмуасида бўлиб ўтади.

Оғир атлетика. Ўзбекистон Осиё чемпионатида кучли таркиб билан иштирок этади

3-13 май кунлари Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.