Хабарингиз бор, яқинда Францияда ҳарбийлар ўртасидаги 40-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этган ва якунда 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.
Шу кунларда Бангладешда Осиё волейбол конфедерацияси Марказий зонасига аъзо давлатларнинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари ўртасида «Challenge cup-2021» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.Мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этган Бангладеш волейбол федерацияси президенти ва Dakka North City корпорацияси мери жаноб Муҳаммад Атиқул Ислом барча иштирокчи жамоалар ва расмийларни самимий қутлаб, баҳсларни очиб берди.
2022 йилда Тошкент метрополитени Россиядан 14 та янги поезд сотиб олади. Қайд этилишича, 2020 йилда Тошкент метрополитенининг ўртача кунлик йўловчи ташиш ҳажми 250-300 минг кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 380-420 минг йўловчига етмоқда.
Ортда қолган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг қаҳрамонларидан бири Шаҳрам Аҳадов бўлди. У -73 кг вазн тоифасида дебют мусобақасида иштирок этишига қарамасдан Ҳикматиллоҳ Тўраев, Муроджон Йўлдошев каби кучли спортчиларни мағлуб этишни уддалади.
Ўзбекистон киберспорт федерацияси томонидан янги мавсум олдидан терма жамоамизнинг энг кучли спортчиларини аниқлаб олиш мақсадида “Super Cup-2021” мусобақаси ташкил этилди. Маълум қилганимиздек, ушбу турнир CS:GO, Dota 2, Pes 22, FIFA 22PUBG mobile йўналишларида ташкил этилди.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг учта тумани ҳокимларини жаримага тортди. Туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши рейтингидан келиб чиқиб, уч нафар ҳокимга эса устама белгиланди.
Аввалги материалларимизда Россия Федерациясида доимий машғулот олиб борадиган ёш шорт-трекчиларимиз ҳақида хабар берган эдик. Улар ушбу ҳафта ўз ёш тоифаларида ўтказилган навбатдаги мусобақада ғалаба қозонишди.
Ўзбекистон бокс федерацияси қошида профессионал бокс департаменти ташкил этилган. Бу орқали проф рингга энди қадам қўяётган ёш боксчиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
“Универсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича мамлакат биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Мусобақани эркин курашчилар якунлаб беришди.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви муносабати билан Россияга ташриф буюради.
Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилда мамлакат Конституциясининг янги лойиҳаси тайёрланишини маълум қилди. Янги конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик масаласи акс эттирилиб, экологияга оид махсус боб киритилади.
Тошкентда бўлиб ўтган минтақавий форумда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё етакчи аёллари Мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди. 2022 йилда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига Туркманистон раислик қиладиган бўлди.
Пойтахтимизда ўтказилаётган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида эркин курашчилар баҳсига старт берилди. Бугун ушбу дастурда бир қатор вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Тошкентда ўтган Халқаро оғир атлетика федерациясининг Конгрессидан сўнг ушбу спорт тури бўйича яқин йиллар ўтказиладиган турли ёшдаги жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилувчи мамлакатлар эълон қилинди. Унга кўра, бўлажак мусобақалар мезбонлиги қуйидаги давлатларга берилди: 2023 йил:Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – АлбанияЁшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – МексикаКатталар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Саудия Арабистони 2024 йил:Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – ПеруЁшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Испания 2025 йил:Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Норвегия Манба: Olympic.uz
«Ўзсувтаъминот» Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаевнинг Ховос туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ОТБнинг 7 млн доллар талон-торож қилингани ҳақидаги баёнотини рад этди. Таъкидланишича, маблағларнинг 6,2 млн доллари Жаҳон банкига, 1 млн доллари эса Ўзбекистонга тегишли ҳамда «ушбу маблағлар талон-тарож қилинмаган».
Халқаро дзюдо федерацияси йил якунидан аввал дзюдочиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида яна пешқадамга айланди.
Ўтган йили 12 майда эълон қилинган Президентимизнинг “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармонида банк тизимини замонавий талаблар асосида ривож топтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини оммбоплигини таъминлаш, умуман банк тизимини бугунги кун талаблари асосида иш юритишини таъминлаш масалалари тилга олинган. Бугун миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда АТБ “Қишлоқ қурилиш “ банкида мазкур фармонга асосан стратегик дастур доирасида белгиланган вазифалар ижроси тилга олинди.
Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида фаоллар билан учрашувда Тошкент вилоятидаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди. «Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади.
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида йилнинг сўнгги дзюдо мусобақаси - катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг сўнгги учинчи куни эркаклар -100, +100 кг, аёллар эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида татамига чиқадилар.
Бир кунда Ўзбекистоннинг учта вилоятида саккизта туманига янги ҳокимлар тасдиқланди.22 декабрь куни Ўзбекистоннинг учта вилоятининг саккизта туманида бўлиб ўтган халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида янги туман ҳокимлар тасдиқланди.
Пойтахтимиздаги “Универсал” мажмуасида ўтаётган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ҳам иккинчи кун баҳслари якунланди. Бугунги дастур билан “классик” курашчиларнинг иштирокидаги беллашувлар ниҳоясига етди.
ESPN нашри Миллий хоккей лигаси (МХЛ) ўйинчиларининг яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларидаги иштироки бўйича хабар чоп этди. Манбанинг таъкидлашича, океан ортининг юқори лигасида ўйнайдиган хоккейчилар бўлажак қишки Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари фармонида тизимни 2022 йил 1 январидан жорий этиш бўйича кўрсатма берилган бўлса ҳам, катта эҳтимол билан, йил охиригача қабул қилинмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тизим барибир янги йилдан ишга туширилади ва давлат хизматчиларига декларацияларни тайёрлаш учун апрелгача вақт бериш режалаштирилган.
Халқаро оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, Париж-2024 Олимпия ўйинларида ушбу спорт вазн тоифалари 4 тага қисқартирилди ва 10 та вазн тоифасига тушди. Спортчилар жорий йил Токио-2020 Олимпиадасида 14 вазнда (эркак ва аёлларда 7 тадан тоифа) беллашишган бўлса, Париж-2024 да бу тоифалар қисқармоқда.
Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевдан ер муносабатлари соҳасидаги қонунбузарликлар учун йирик амалдорларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди. «Катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, мен сизни хурмат қилишни бошлайман», — деди давлат раҳбари.
Бухоро вилоятининг Ромитан, Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Оқдарё ҳамда Наманган вилоятининг Косонсой туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди.Ўзбекистоннинг учта вилоятининг тўртта туманида янги ҳокимлар тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида бир неча спорт турлари бўйича баҳслар ўтказилмоқда. Шу жумладан, самбо бўйича баҳслар ҳам XXX Спартакиада дастуридан ўрин олган.
Маълум қилганимиздек, бугун дзюдо бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати старт олди. Регламентга кўра, биринчи кун енгил вазн тоифасидаги дзюдочилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Президент қарори билан жорий йилда «Темир дафтар» га киритилганлар, 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор боқувчисини йўқотганлар пенсиясини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Турсунали Кузиев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у агентлик директори вазифасини бажарувчиси эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.