Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (-58,9 кг) фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов (10-0, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 июль тонгида ўтказди.АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган бокс оқшомида Элнурга мексикалик Леонел Морено (11-2-1, 9 КО) рақиб бўлди.
Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича бирлашган позицияларини акс эттирувчи декларация имзоланиши режалаштирилмоқда — Владимир Норов ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилиши ҳақида маълум қилди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б.
Болгарияда таэквондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида ҳамюртларимиз 5 та бронза медалини қўлга киритишди.
Бугун Владивосток шаҳрида старт олган «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинларининг биринчи куни. Вакилларимиз орасида сузувчимиз биринчи бўлиб делегациямиз ғазнасини кумуш медаль билан тўлдирди.
РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.Ўзбекистон ва Россия Афғонистоннинг амалдаги раҳбарияти билан ишлаш ниятини тасдиқлади.
Афсонавий боксчи Флойд Мейвезер ва UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор бокс қоидалари бўйича реванш жанги ўтказишга яқин, дея хабар беради The Sun.«Агарда Флойд ўз профессионал рекордини ўртага қўйса, Конор жангга рози бўлади.
Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун бир нафар ватандошимиз совриндор сафидан ўрин олди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган курашчи қизимиз Улмекен Есенбаева бронза медалини қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этаётган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити кун тартибини, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, инновациялар, муқобил энергетика, булутли технологиялар ва IT соҳасида Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
АҚШ Сенати Американинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади. Шу вақтгача мазкур лавозимда фаолият юритган Дэниел Розенблюм эса мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси бўлди.
Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини маълум қилди. Ўтган йили Токио-2020 Олимпия ўйинларида қўлга киритилган очколар жорий ҳафтадан бошлаб 50 фоизга қисқаргани боис бир қатор вазн тоифаларида жиддий ўзгаришлар рўй берди.
Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинча иш билан таъминлаш тўғрисида битим имзоланди.25−27 июль кунлари меҳнат миграцияси масалалари бўйича Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Исроилда ишчи ташриф билан бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Аномал иссиқ пахтачилик учун фавқулодда вазият, лекин барча имкониятларни сафарбар қилиб, ҳосилни сақлаб қолиш зарур, деди президент. Шавкат Мирзиёев барча ҳудудларда ғўзани парваришлаш бўйича кўрсатмаларни амалга ошириш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди.
Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча икки нафар ватандошимиз совриндор бўлишди. 51 кг. вазнда Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионига айланди.
Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (58,9 кг) фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов (9-0, 8КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 июль тонгида ўтказади.АҚШнинг Калифорния штатида Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ўтказиладиган бокс оқшомида Абдураимовга мексикалик Леонел Морено (11-1-1, 9КО) рақиблик қилади.
4-7 август кунлари Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли 21 та терма жамоаси ўртасида кечадиган мусобақада 18 нафар спортчи билан тўлиқ таркибда ғолиблик учун баҳс олиб борамиз.
✔️ Давлат раҳбари томонидан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид бир қатор устувор вазифалар белгиланган бўлиб, шулар жумласидан саноат корхоналаридан атмосферага ташламаларни камайтириш ва уларни тартибга солишга қаратилган вазифалар ҳисобланади. Ушбу вазифаларни тўлақонли бажариш мақсадида республикада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жангдаги рақиби маълум бўлди.6 август куни АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Бектемирга босниялик Сладан Янянин (32-11, 24 КО) рақиблик қилади.
Асакалик эркак шифокор ҳузурига бир нечта пичоқ ва шуруповёрт билан кириб борган.
Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.
Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани маҳаллаларидан биридан ўтувчи каналда 30та мушукнинг жасади, териси ва ичак-чавоқлари топилган.
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Ҳар қандай мусобақа фақат спортчи учун эмас, балки уларнинг устозлари учун ҳам муҳим синов ҳисобланади.
Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.
Aфғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Муттақий мамлакат барча ваъдаларини бажараётганини айтиб, AҚШни «сўзсиз ва ҳеч қандай шартларсиз» афғон активларини қайтаришга чақирди. У барчани Aфғонистонга минтақада хавфсизлик ва барқарорликка хизмат қиладиган сармоялар киритишга ҳам чорлади.
Пойтахтимиз Тошкентда якунига етган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов ўсмирлар ўртасида -73 кг вазн тоифасида қатнашиб, даст кўтариш машқида олтин, икки кураш бўйича эса бронза медалига сазовор бўлди. Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг ёпилиш маросимида биз истеъдодли спортчимизнинг мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
17-25 июль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Қитъамизнинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борган мусобақада жамоалариз ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида умумий ҳисобда пешқадамлик қилдилар.
Ўзбекистон президенти Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда у Афғонистон ТИВ раҳбари в.б.
Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.