Бокс. Жанибек Алимханули техник нокаут эвазига чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Австралиянинг Сидней шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Турнирнинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида IBF ва WBO камарлари соҳиби қозоғистонлик Жанибек Алимханули ҳамда Янги Зеландия вакили Андрей Михайлович ўртасида кечди.

Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга қарши жангдан бош тортганлигини айтиб ўтди

WBA йўналиши бўйича ўрта вазн тоифаси чемпиони Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга қарши жанг қилмаслигини айтиб ўтди.“Менга жанг қилиш таклифи тушган эди.

Иқлим ўзгариши таҳдиди ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган COP29 халқаро конференсияси

Озарбайжон Республикаси жорий йилнинг ноябр ойида БМТ нинг Иқлим ўзгариши бўйивҳа Доиравий Конвенсияси иштирокчилари конференсиясининг 29-сессиясига мезбонлик қилади. Саксон мингдан ортиқ меҳмон – дунёдаги давлатларнинг президентлари, бош вазирлари, бошқа расмий шахслар, шунингдек халқаро ташкилотларнинг вакиллари Озарбайжонга ташриф буюриб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалаларни атрофлича музокара қиладилар.

Абдулла Арипов Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси этиб сайланди. 2022 йилдан федерацияга раҳбарлик қилиб келган, бир вақтнинг ўзида Ёшлар ишлари агентлиги директори бўлган Алишер Саъдуллаев федерация раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.  Шахмат фахрийси Комил Синдаров Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари этиб сайланди.

Дзюдо: Ўзбекистон жамоаси 67 та давлат орасида еттинчи ўринда

Душанбеда ўтаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ортда қолган иккинчи кунги беллашувлари сарҳисобига кўра, Япония терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоада якка пешқадамга айланиб олди. Кечаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Мардон Равшанов -73 килограмм оғирликдаги саралаш баҳсларида барча рақибларини томошабинлар сафига кузатиб қўйишга муваффақ бўлди.

Шахмат бўйича Жаҳон чемпионати чипталари сотувга чиқди

Халқаро шахмат федерацияси 20 ноябрь-15 декабрь кунлари Сингапурда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳси учун томошабинларга мўлжалланган чипталар сотувга чиқарилганини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, матч амалдаги жаҳон чемпиони хитойлик Дин Лижен ва номзодлар турнирида ғалаба қозониб даъвогар мақомига кўтарилган ҳиндистонлик 18 ёшли Доммаражу Гукеш ўртасида кечади.

Сирдарёда аёлни Россияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди — видео

Сирдарёлик аёл янгиерлик аёлни фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган. Улар йўлда қўлга олинган.

Жаҳонгир Отажонов машинасини 195 км/соат тезликда ҳайдади — видео

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилиб, ҳонандага маъмурий баённома расмийлаштирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Zeekr X автомобилида юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Наманганда қазув объектидан сўнгги 50 йилдаги энг нодир топилмалар аниқланди

Ахсикент археология ёдгорлигидаги XI қазув объектидан ноёб ерости йўллари топилди. Маданий мерос агентлиги хабарига кўра, Наманган вилоятининг Ахсикент археология ёдгорлигида олиб борилаётган изланишлар давомида археологлар кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келдишган.  Ер туби томон 4 метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинган.

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари олдида турган энг долзарб аҳамиятга эга бўлган масала бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк кунларида Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида аҳолини бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қатор топшириқлар берган эди.

Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев жангдан сўнг қанча гонорар олиши маълум бўлди

Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.Boxing Kingdom’нинг хабар беришича, ҳар иккала боксчига 10 миллион доллардан гонорар кафолатланган.

17 ёшли теннисчи WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирнинг чорак финалига чиқди

Дунёнинг 22-ракеткаси Мирра Андреева Пекинда давом этаётган WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирнинг чорак финал иштирокчисига айланди. Россиялик 17 ёшли иқтидор эгаси тўртинчи босқич баҳсида WTA рейтингида 45-поғонада бораётган польшалик Магда Линеттни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/1, 6/3. Теннисчиларнинг ўзаро учинчи учрашувидан сўнг Мирра ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1. Андреева бу йилги мавсумда учинчи бор WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирнинг 1/4 финалида ўйнайди.

ММА. Алекс Перейра рекорд ўрнатиши мумкин

UFC чемпиони Алекс Перейра қисқа вақт ичида камарни кетма-кет уч марта ҳимоя қилиш бўйича рекорд ўрнатиши мумкин. Айни пайтда бу борада рекорд америкалик собиқ чемпиони Ронда Роузига тегишли.

Дана Уайт Алекс Перейранинг боксга ўтиш қарорига муносабат билдирди

UFC президенти Дана Уайт лиганинг ярим оғир вазн тоифасидаги чемпиони, бразилиялик Алекс Перейранинг боксга ўтиш эҳтимолига муносабат билдирди. "Билмадим, мен булар ҳақида ўйламайман ҳам.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг ҳайъат олди йиғилиши бўлиб ўтди

Хабар берганимиздек, ҳайъат олди йиғилишида бир қатор вазифалар кўриб чиқилди. Жумладан, йиғилишда спорт мактаблари фаолиятини ривожлантиришда йўл қўйилаётган камчиликлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳалар ижроси, келгуси йил учун лойиҳа таклифларини шакллантириш, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ва истиқболли вазифалар муҳокама қилинди.

ММА. Двалишвили Умар Нурмагомедов билан қачон жанг қилади?

UFC чемпиони Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедов билан жанг муддати ҳақида гапирди. "Ҳозирча UFC билан камар ҳимояси борасида гаплашмадик.

Янги йўлда очиқликка чиқиб кетган илонлар сони 30 та эмас, 4 дона — Тошкент вилояти ИИББ

Вилоят ИИББ Экология вазирлиги берган маълумотни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 44 ёшли фуқаро хонадонида 30 га яқин Осиё кобра илонларини сақлаб келганлиги, кейинроқ илонлар очиқликка чиқиб кетгани ҳақида Экология бошқармаси хабар берганди.  Вилоят ИИББ мазкур маълумотни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди.  "Мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда маълумотлар интернетда эълон қилинганидан фарқли эканлиги маълум бўлди.

Наманганда ҳайдовчи 9 ўринли автомобилга 30 нафардан ортиқ болаларни олиб ҳаракатлангани аниқланди

ЙПХ ходимлари автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирди. Наманган вилояти Косонсой туманида ҳайдовчи 9 ўринли транспорт воситасига 30 нафардан ошиқ болани миндириб ҳаракатлангани аниқланди.

Теннис. Алькараз Пекиндаги турнирда ғолиб чиқди

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказилган теннис бўйича ATP 500 тоифасига кирувчи турнир бироз кутилмаган натижа билан якунланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олган испаниялик Карлос Алькаразга қарши кортга чиқди.

Қозоғистонлик жангчи UFC билан шартнома имзолади

Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Дияр Нургожай Дана Уайт Даъвогарлар сериясида ғалаба қозониб, UFC билан шартнома имзолаш имкониятини қўлга киритди. У DWCS турнири доирасида польшалик Бартош Шевчукка қарши октагонга чиқиб, рақибини иккинчи раундда нокаутга учратди.

Гиг иқтисодиётнинг тадбиркорлик фаоллигига таъсири ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари гиг иқтисодиётнинг тадбиркорлик фаоллигига таъсирини ўрганди. Гиг иқтисодиёт фрилансерлик ва қўшимча иш билан шуғулланувчиларнинг меҳнат фаолиятини тавсифлайди ва «sharing economy”, “access economy”, “platform economy”, “on-demand economy” каби муқобил номлар билан ҳам юритилади.

Тошкент вилоятида фуқаро 30 дона Осиё кобрасини кўчага қўйиб юборди — видео

Маҳаллий аҳоли икки илонни тутиб ўлдиришган. Экология бошқармаси ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.

Рустам Ассакалов терма жамоада фаолиятини давом эттиради

Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди. Эндиликда терма жамоага собиқ курашчимиз Рустам Ассакалов бош мураббий бўлади.

ММА. Энди рейтинглар сунъий интеллект ёрдамида аниқланади

UFC президенти Дана Уайт рейтинглар яқин орада сунъий интеллект ёрдамида аниқланиши ҳақида гапирди. "Яқин орада сунъий интеллект пайдо бўлади ва барчаси тўғирланади.

Мухлисларни ҳақорат қилган ММА жангчиси катта миқдорда жарима тўлайди

Америкалик аралаш якка кураш устаси, ярим ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Брайан Баттл 250 минг АҚШ доллари жарима тўлайди. У 29 сентябрь тонгида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 243 турнири доирасида франциялик Кевин Жьюуссе устидан нокаут орқали ғалаба қозонганидан сўнг, аренадаги мухлисларга қарата ўрта бармоғини кўрсатиб, ҳақорат қилган эди.

Конор Махачев билан жанг қилмоқчи эмас

Конор Макгрегорнинг жамоаси Ислам Махачев билан эҳтимолий жангни рад этди. "Конор Махачевга қарши жанг қилишни режалаштираётгани йўқ.

ММА. Адесанья йил охиригача жанг ўтказмоқчи

UFC собиқ чемпиони Исраэль Адесанья 2024 йил охиригача октагонга қайтишни режалаштирмоқда. "Мен чемпион эмаслигимга қарамай, чемпионлик камарим йўқлигига қарамай ҳалиям таниқли жангчиман.

Ўзбекистон Иссиқкўлда пансионатлар олади

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги пансионатларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади. Президент халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.  Ҳужжат билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни 49 йил муддатга Тошкентга бериш тўғрисидаги келишув тасдиқланди.  Аввалроқ, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Ўзбекистон инвесторларига 49 йил муддатга ижара асосида бериш зарурлигини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

Таэквондочимиз Дилмурод Маъруфжонов жаҳон чемпионида олтин медалга сазовор бўлди!

Корея Републикасининг Чунчеон шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди. -45 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Дилмурод Маъруфжонов олтин медалга сазовор бўлди.

Россиялик Европа чемпиони ва совриндори Ўзбекистон терма жамоаси сафига кўчиб ўтади

Россиялик шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейборг Ўзбекистон терма жамоасига кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақида Россия конькида югурувчилар иттифоқи йиғилишида маълум қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.