Шахмат, Будапешт-2024. Жамоаларимиз чиройли ғалабаларга эришишди

Бир кунлик танаффусдан сўнг 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида баҳслар давом эттирилди. Бугун 7-тур ўйинлари ўтказилди.

Ҳамюртимиз Сиднейдаги марафонда ғолиб бўлди

Австралиянинг Сидней шаҳрида Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг платинум даражасидаги "TCS Sydney Marathon" марафони ўтказилди. Биз учун аҳамиятлиси, мусобақанинг 50-54 ёш тоифасидаги беллашувларида ўзбекистонлик Дилфуза Аллаярова биринчи ўринни қўлга киритди.  54 ёшли ҳамюртимиз белгиланган масофани 2 соату 55 дақиқа 53 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди.

ММА. Махачевнинг навбатдаги жанги қачон бўлади?

Енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев навбатдаги жанги ҳақида гапирди. "Катта эҳтимол билан ҳозир Царукян чемпионлик камаримга асосий даъвогар.

UFC'нинг янги рейтингида ўзгаришлар бўлдими?

14 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шахрида UFCнинг навбатдаги мусобақаси бўлиб ўтди. "UFC 306" турниридан сўнг промоушен рейтингида бир қатор ўзгаришлар юз берди.

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари қайта кўриб чиқилди

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш аллақачон долзарб масалалардан бирига айланган. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ушбу муҳим мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Фарғонада қидирувдаги Lacetti бошқа хонадондан пачоқланган ҳолда топилди

Таъкидланишича, қарздор фуқаронинг кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган бўлган. МИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилоятида қидирувдаги Lacetti автоҳалокат оқибатида пачоқланган ҳолда бошқа ҳудуддан топилган.

Шахмат, Будапешт-2024. Жамоаларимиз бугун 7-турни тўказишади. Рақиблар аниқ

45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун 7-тур ўйинлари ўтказилади. Жамоаларимизнинг рақиблари аниқ бўлди.

Спиртли ичимликларни сотишнинг минимал нархлари белгиланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида” президент фармонига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қабул қилди.

Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университетига нисбатан иш қўзғатилди

Бошланғич нархи қарийб 30 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилишига йўл қўйган Урганч давлат университетига нисбатан чора кўрилди. Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан Урганч давлат университетида ўрганиш ишларини ўтказди.

Тошкентда “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил этилади

Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Битирувчиларга диплом билан Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат берилади.

Усик иккита жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин

Украиналик профессионал боксчи, супероғир вазнда жаҳон чемпиони Александр Усик яна иккита жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин. Усикнинг сўзларига кўра, у 21 декабрь куни Тайсон Фьюрига қарши реванш жангини ўтказади.

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари эшак гўштини истеъмолга яроқли ҳайвонлар рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эшакни истеъмолга яроқли гўштлар рўйхатига киритилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун, 17 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Оилавий севги—эр-хотин ва фарзандларга бўлган муҳаббат!

У айни чоғда, энг асоси—ҳаётининг маъноси ва мазмуни бўлган фарзандларга нисбатан меҳрлари қўшилиб, юзага келувчи ўта мураккаб ва муқаддас туйғудир.  Бу ошиқ-маъшуқлик меъёридан ортиқ ўлдим-куйдим, осмондаги ойни ато қилишлардан хийла холи ва ойдинроқ бўлиб, ҳаёт нашидаси бошланди демакдир.

Бокс. Майк Тайсон ва Жейк Пол жангга икки ой қолганда учрашишди

Америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ҳамда блогер-боксчи Жейк Пол жангга икки ой қолган бир пайтда face to face маросимида юзма-юз келишди. Аввалроқ, ушбу жангнинг 15 ноябрь кунига кўчирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бокс. Энтони Жошуа - Даниэль Дюбуа face to face маросимида юзма-юз келишди

"Matchroom Boxing" ва "Quensberry" промоутерлик компаниялари "Riyadh Season" ташкилоти билан ҳамкорликда 21 сентябрь куни Лондон (Буюк Британия) шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ўтказади. Кечанинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ҳамда унинг ватандоши Даниэль Дюбуа ўртасида кечади.

Махачев Макгрегорнинг октагонга қайтишига ишонмайди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Конор Макгрегорнинг октагонга қайтишига ишонмайди. “Бу энди фантастика.

"Германияда ишлаётган ўзбек ҳамшираларининг ойлиги энг камида 2200 еврони ташкил қилади" — Бандлик вазири

Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, Германия билан темир йўл ва автобус ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича келишувларга эришилиб, жорий йилда 800дан ортиқ ҳамшира юборилади. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шолс билан учрашгани ва учрашув давомида Германиянинг етакчи компания ва банклари билан қўшма сармоя лойиҳалари, савдо шартномаларини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувларга эришилгани ҳақида хабар берган эдик.  Бандлик вазири Беҳзод Мусаев икки давлат ўртасида темир йўл ва автобус ҳайдовчиларини, ҳамшираларни тайёрлаш бўйича амалий келишувларга эришилганлигини таъкидлади.

Тошкентда 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклади — видео

Бунга қизи ва унинг синфдоши бўлган жабрланувчининг укаси ўртасидаги жанжал сабаб бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро бошқа шахсга қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади

Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда ва унинг муваффақиятли келажаги кўп жиҳатдан юқори малакали мутахассисларнинг мавжудлигига боғлиқ. Мамлакатимизда технологик тараққиёт ва саноат ишлаб чиқаришининг жадал суръатлар билан ўсаётган шароитда муҳандис кадрларни тайёрлаш масаласи янада долзарб бўлиб бормоқда.

Хоразмда салкам 3 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари сотмоқчи бўлган шахс аниқланди — видео

ДХХ уйида сотиш мақсадида 64 452 дона дори воситаларини сақлаб юрган шахсни қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи 1983 йилда туғилган фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64 452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.  Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2 млрд 908 млн 608 минг сўмни ташкил қилади.

ATP. Топ-10'да ўзгариш бўлдими?

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Ўтган ҳафта асосан Дэвис Кубоги ўйинлари бўлгани боис, рейтингнинг дунё теннисчилари Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади.

Шахмат, Будапешт-2024. Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди, қизлар эса дуранг ўйнашди

45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Исроил устидан қийин ғалабага эришган бўлса, қизларимиз кучли рақиб билан дуранг ўйнади.

ҲОҚ раҳбари лавозимига даъвогарлар маълум бўлди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари лавозимига даъвогарлар рўйхатига етти киши киритилди. ХОҚ раҳбари лавозимига номзодларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича: Халқаро енгил атлетика федерациялари (Жаҳон атлетика) ассоциацияси раҳбари Себастян Коу, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе, халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбари Дэвид Лапартиан, Халқаро чанғи ва сноуборд федерацияси раҳбари Йохан Элиас, ХОҚ вице-президенти кичик Хуан Антонио Самаранч, Иордания шаҳзодаси Файсал Ал-Ҳусайн, ХОҚ Ижроия қўмитаси аъзоси Кирсти Ковентри.

Inbazar дўкони ходимлари иши бўйича икки киши қамалди

Бугун тарқалган видеодаги ҳолат судда кўриб чиқилди. Аввалроқ, Inbazar савдо тармоғи дўконида ходим бошқа ходим томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалганди.

Оғир атлетика: Ўзбекистон кубогида жаҳон рекорди янгиланди

Шу кунларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда. Эркаклар ўртасида -89 кг.

Шахмат, Будапешт-2024. Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди, қизлар эса дастлабки мағлубиятни қабул қилди

Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда. 15 сентябрь куни 5-тур доирасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Молдова, қизлар эса Грузия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Дарё ўзанларидан қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди

Норуда материалларни қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналарга атроф-муҳитга таъсирни камайтириш мақсадида ихтисослаштирилган саноат зоналарига ўтиш топширилди. Экология вазирлиги Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарё ҳавзалари ҳудудларида қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий эълон қилди.

Inbazar асосчиси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда — Тошкент шаҳар ИИББ

Савдо маркази раҳбари ўз ишчиларига зўравонлик қилгани акс этган видеолардан сўнг шаҳар ИИББ мазкур ҳолатлар юзасидан текширув бошлади. Inbazar асосчиси Омадбек Холматов тўғрисида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалганидан сўнг шаҳар ИИББ видеодаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув бошлади.

Қашқадарёда келинлари кўз ўнгида аёлини бензин билан ёқиб юборган эр қамалди

58 ёшли эркак аёлини хиёнатда айблаб, келинлари ва вояга етмаган ўғлининг ёнида аёлига бензин сепиб, ёқиб юборди. 2024 йил 11 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судида ўз аёлини ўлдирмоқчи бўлган 58 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди.

Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади. Ҳукумат қарори билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.