Бокуда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Боку шаҳридаги «Загулба» қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Сенат ҳукуматга алимент ундириш бўйича парламент сўрови юборади

Олий Мажлис Сенати 26 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда алимент ундириш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.Ўзбекистон қонунчилигида алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган, қарздорларнинг мамлакатдан чиқишини вақтинча чеклаш мумкинлиги белгиланган.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қирғизистон Ўзбекистон томонидан берилган ер участкаларини давлат мулкига олди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўш вилоятидаги қирғиз-ўзбек чегарасида Ўзбекистон томонидан берилган иккита йирик ер участкасини давлат мулкига қабул қилиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.

Давронбек Саттаров Пахтаобод тумани ҳокими бўлди

Давронбек Саттаров Хасанбоевич Андижон вилоятидаги Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон: ўзгаришлар даврида иттифоқчилар

Ниятдан амалиётгаИкки давлатнинг биринчи раҳбарлари — Ислом Каримов ва Ҳайдар Алиев 1996 йилда учрашган эди. Ўшанда имзоланган дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим кўпроқ рамзий аҳамиятга эга эди.

Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими этиб Абдинаби Камолович Ғиёсов тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.Абдинаби Камолов 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2−4 июль кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, 2−3 июль кунлари Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади.

Президент ёшларни иш билан таъминлаш ва ривожлантириш бўйича янги дастурларни эълон қилди

Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни ёшларни иш билан таъминлаш ва касбий ўсиши учун имкониятлар яратиш борасидаги янги қадамлар ҳақида гапирди.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозир тоғ-кон, агросаноат, тўқимачилик, кимё, электротехника, қурилиш материаллари соҳасида 1 миллион ёшлар меҳнат қилмоқда.

Президент: Ёшларимизга сифатли таълим бериш, касб ва хорижий тилларни ўргатиш — энг асосий вазифамизга айланган

Шавкат Мирзиёев ёшларга сифатли таълим ва тарбия бериш, замонавий касб ва ҳунарлар, хорижий тилларни ўргатиш — энг асосий вазифа ва бурчга айланганини таъкидлади. У бу ҳақда 30 июнь куни ёшлар билан учрашувда гапирди.

«Бу ишлар „кампаниябозлик“ бўлмаслиги зарур». Президент — ҳокимларнинг ёшлар билан мулоқоти ҳақида

Президент ёшлар билан учрашувда вилоят, туман ҳокимлари ҳар бир болага ўз фарзандидек қараб, соғлиги, ўқиши, юриш-туриши, қизиқиш ва орзулари, муаммоларидан доим хабардор бўлиши зарурлигини кўрсатиб ўтди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиб, мактаб, олийгоҳ, ўқув ва касб марказлари, тадбиркорларни бошини қовуштириб, ёшларга кўмаклашадиган тизим қилса, албатта, натижа бўлишини таъкидлади.

Халқ депутатлари кенгашларини 2030 йилгача ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланди. Асосийлар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 июндаги фармони билан маҳаллий даражада давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлади.МуаммоларҲужжатга иловада халқ депутатлари кенгашлари фаолиятидаги қатор камчиликлар кўрсатилган:кенгашларнинг амалдаги мақоми янгиланган Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ҳокимиятлар бўлиниши тамойилини тўлиқ амалга ошириш имконини бермаяпти, манфаатлар мутаносиблигини ҳамда ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини таъминламаяпти;маҳаллий бюджетлар, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва ижросини назорат қилишда депутатларнинг роли етарли эмас;вазирлик ва идораларнинг туман ва шаҳар бўлинмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек уларга нисбатан жазо чораларини қўллаш учун етарли ҳуқуқий асослар мавжуд эмас;кенгашларнинг ваколатлари доирасидаги қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашнинг ягона тартиби мавжуд эмас;қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок даражаси паст;ташаббусларни илгари суриш ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда Сенат билан етарли даражада мувофиқлаштирилмаган;депутатларнинг заиф ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси;депутатлар ўртасида малака ошириш ва тажриба алмашиш тизими йўқ;кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш учун моддий-техник база ва кадрлар етишмайди.

«ЕОИИ билан ҳамкорлик — ташқи иқтисодий сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири» — Ўзбекистон президенти

Беларусь Республикасида бўлиб ўтган Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

«„Марказий Осиё — Хитой“ ҳамкорлиги савдо доирасидан ташқарига чиқиб, институционал аҳамият касб этмоқда» — экспертлар

Остона шаҳрида 17 июнь куни иккинчи «Марказий Осиё — Хитой» саммити бўлиб ўтди. Унда минтақа мамлакатлари ва ХХР давлат раҳбарлари иштирок этди.

Сенат ТДТ доирасида ФВ вақтида ҳамкорлик битимини ратификациялади

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) фуқаролик мудофааси механизмини яратиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш маъқулланди, деб хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.2024 йил 6 ноябрда Бишкекда бўлиб ўтган ТДТ йиғилишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия томонидан имзоланган ҳужжат табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларда ҳамкорликни назарда тутади.

Ўзбекистон МАГАТЭ стандартлари бўйича 25 та ҳужжат қабул қилади

Сенатда Ўзбекистоннинг Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига қўшилиши тўғрисидаги қонунни муҳокама қилиш чоғида мамлакат Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЭ) тартибга солиш стандартлари бўйича 25 та ҳужжат ишлаб чиқиши ҳам зарурлиги маълум бўлди.Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (Ўзатом) раҳбари Азим Ахмедхаджаевнинг сўзларига кўра, конвенцияни ратификация қилиш мамлакатда ядровий жавобгарликни суғурта қилиш тизимини шакллантириш учун асос бўлади.

Сенат ташқи меҳнат миграцияси тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқишга юборди

Олий Мажлис Сенати 25 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунни қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.Ушбу қонун фуқаролар ва мамлакатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистондан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиши ҳамда чет эл фуқароларининг ва бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида жалб этилиши билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солади.

Сенат Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилишини маъқуллади

26 июнь куни Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида «Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонуни маъқулланиб, президентга имзолаш учун юборилди.Қонунчилик палатаси қонунни 27 май куни қабул қилганди.

«Исроил ва АҚШни Эроннинг ядровий дастури эмас, балки тараққиёти хавотирга солади» — элчихона вакили

Эрон ҳеч қачон ядро қуролини қўлга киритишга ҳаракат қилмаган, аммо мамлакат тиббиёт, илм-фан ва саноатнинг турли йўналишларида ядро энергетикасидан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади ҳамда ушбу ҳуқуқидан сира воз кечиш режаси йўқ. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонасида 24 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Gazeta мухбири.

Шавкат Мирзиёев 26−27 июнь кунлари Беларусда бўлади

Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26−27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Давлат раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Нима учун аҳолининг давлат хизматчиларига бўлган ишончи паст? Экспертлар жавоблари

Самарқандда бўлиб ўтган Давлат хизмати форуми доирасида турли мамлакатлар вакиллари давлат институтлари фаолиятидаги муаммолар ва устувор йўналишларни муҳокама қилдилар. Gazeta форум иштирокчилари билан мулоқот қилиб, давлат хизматчилари жамиятда қандай роль ўйнаши ва уларга бўлган ишонч даражасига нималар таъсир қилишини билиб олди.

Фото: Ўзбекистон ва Мўғулистон раҳбарлари дарахт экиб, анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилди

25 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари «Их Тэнгэр» давлат мажмуасидаги боғда дарахт экишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.«Маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг ривожланишида янги босқич бошланганининг рамзи бўлди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Мўғулистон куздан тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан тор доирадаги музокаралар якунида мамлакатлар иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ва икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда у Улан Батордаги музокаралардан сўнг сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Сенат мухолиф партия ҳуқуқларини кенгайтириш кўзда тутилган қонунни маъқуллади

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди.Қонун 6 та моддадан иборат бўлиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги ҳамда «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонунларга, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Парламент назорати тўғрисида»ги ҳамда «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунларга парламентда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўзбекистон ва Мўғулистон самарали транспорт йўналишларини биргаликда ривожлантиради

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари 24 июнь куни Улан Батордаги музокаралар натижалари бўйича ОАВ вакиллари учун баёнот берди, деб хабар бермоқда меҳмон давлат етакчиси матбуот хизмати.Давлат раҳбари ўз нутқининг бошида «дўст Мўғулистон халқини» яқинлашиб келаётган миллий байрам — Халқ инқилоби куни билан самимий муборакбод этди.

Суғурта суммаси миқдорини ошириш зарурияти юзага келмоқда

Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантириш, соҳада рақобатни кучайтириш, тартибга солиш тизимини янада соддалаштириш, энг муҳими, аҳолига замонавий ва сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 1 мартдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта полислари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»да расмийлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Мўғулистон билан тоғ-кон саноатини ривожлантиради

Мўғулистон давлат саройида 24 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Давлат хизмати функционал жиҳатдан рақамли, моҳиятан инсоний бўлиши лозим». Самарқанддаги форумнинг асосий маърузалари

XXI аср давлат хизмати тамойиллари 23 июнь куни Самарқандда Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича форумида муҳокама қилинди. Тадбирда вазирлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар ва амалиётчилар давлат бошқаруви келажаги, рақамли трансформация ва давлат хизматчиларининг роли ҳақида сўз юритди, деб хабар беради Gazeta мухбири.

Президент матбуот котиби Русланбек Давлетов ва Сардор Умурзоқов янги лавозимларга ўтгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ижтимоий тармоқларда 24 июнь куни президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Русланбек Давлетов гўёки бошқа лавозимга ўтказилгани, президентнинг алоҳида топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов эса юқори лавозимга кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Gazeta’га берган изоҳида бу маълумотни рад этди.

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Махмуд Шухратович Истамов адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Махмуд Истамов 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.