Теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган баҳслар якунланди ва барча ярим финалчилар номи маълум бўлди.Амалдаги чемпион Новак Жокович чорак финалда россиялик Андрей Рубльёвдан устун келди (4:6, 6:1, 6:4, 6:3).
Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида кеча финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Нодирбек Абдусатторов норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши дона сурди.
Боксчиларимиз Таиланднинг Пукет шаҳрида ўтказиладиган "Чемпионлар оқшоми" турнирида иштирок этиш учун жўнаб кетишди. 15 июль куни ўтказиладиган жангларда уч нафар боксчимиз - Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мужибилло Турсунов рингга кўтарилади.
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри собиқ UFC жангчиси Френсис Нганнуга қарши жанг қилади.Бу ҳақида журналист Майк Коппинжер хабар қилди.
Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 9 июль, якшанба куни старт олди.Эркаклар ўртасида F57 классида баҳсларга киришган ҳамюртимиз Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш дастурида 49 метр 39 см натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида кеча навбатдаги баҳслар ўтказилди. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов кеча АҚШлик Левон Аронянга қарши ярим финал ўйинларини ўтказди.
Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирининг тўртинчи босқичи 10 июль, душанба куни старт олди. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида Нодирбек Абдусатторов кеча АҚШлик Со Уэслига қарши дона сурди.
7-9 июль кунлари Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирининг тўртинчи босқичи 10 июль, душанба куни старт олади. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 9 июль, якшанба куни старт олди.Аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Кубаро Ҳакимова 9 метр 83 см натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Туркиянинг Анқара шаҳрида таэквондо WT бўйича “Turkish Open” мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида даянга чиққан саккиз нафар ҳамюртимизнинг ярми ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 9 июль, якшанба куни старт олди.Аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Асила Мирзаёрова 5 метр 13 см натижа билан энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални қўлга киритди.
6-9 июль кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Turkish Open” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди.
Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионлиги камари учун жанг қилиши мумкин.Ярим ўрта вазнтда (-66,6 кг) жанглар олиб борадиган Вержин Ортис энди супер ярим ўрта вазнга (-69,8 кг) ўтади.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 2 июль тонгида UFC мусобақаси ўтказилди.UFC Vegas 76 мусобақасининг асосий кардида ўзбекистонлик яккакурашчи Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) дебют жангини ўтказди.
2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол турнирида Европа шарафини Украина, Испания, Исроил ва Франция терма жамоалари ҳимоя қилади. Турнирда дастлабки уч жамоа ёшлар ўртасидаги Евро-2023 ярим финалчиси, “уч рангли”лар мезбон сифатида иштирок этади.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича “Елорда кубоги” ўз якунига етди. Дунёнинг кўплаб терма жамоалари етакчи спортчилари билан қатнашган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 2 июль тонгида UFC мусобақаси ўтказилди.UFC Vegas 76 мусобақасининг асосий кардида ўзбекистонлик яккакурашчи Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) жанг қилди.
Бокс бўйича оғир вазн тоифасида жанг қиладиган Баҳодир Жалолов янги промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.ESPN нашри инсайдери Майк Коппинжернинг Twitter саҳифасида маълум қилишича, шу пайтга қадар "Пробеллум" компанияси мижози бўлган Баҳодир Жалолов бундан буён "Топ Ранк" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилади.
Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган «Елорда кубоги» мусобақасида бугун 8 вазн тоифасида ярим финал жанглари ўтказилади. Унда 4 нафар юртдошимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:Абдуллаев Руслан Анвар ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилоятиЭслатиб ўтамиз, Руслан Абдуллаев шу йил Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлганди. Манба: president.uz
Мўғулистонда ўтган “Катта дубулға” турниридан кейин Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, мусобақада -52 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган Диёра Келдиёрова ушбу вазнда яна пешқадамликни қайтариб олди.
Оғир атлетика бўйича 35 ёшли атлет Владимир Седов вафот этди. Қариндошларига кўра, у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.
2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада стадионларида пиво сотиш тақиқланади. Le Parisien газетасининг ёзишича, спиртли ичимликларни фақат махсус ВИП ҳудудларда захиралаш мумкин бўлади. Хабар қилинишича, Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси Франция қонунчилигига мувофиқ стадионларда спиртли ичимликлар сотишни чеклаган ҳолда, барча ўйин майдончалари ва мусобақаларда алкоголли ичимликлар истеъмол қилишга рухсат бермасликка қарор қилган.
27 июнь - 2 июль кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўтказилади. Мусобақада 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади.
Осиё бокс конфедерацияси Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзолигидан чиқиш истагида.Reuters хабарига кўра, зарур бошқарув, молиявий ва ахлоқий ислоҳотлар амалга оширилмагани учун IBA ХОҚ таркибидан чиққани сабабли, Осиё бокс конфедерацияси аъзоликдан чиқиш ҳақида ўйламоқда.
Маълум қилганимиздек, бугун бутун Республикамиз бўйлаб 23 июнь – Халқаро Олимпия куни ҳамда 30 июн Ёшлар кунига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Юртимизнинг 16 шаҳрини қамраб олган ушбу тадбирнинг Тошкент шаҳридаги баҳслари ҳам юқори савияда ташкил этилди.
Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди. Куни кеча ташкил этилган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилди.
Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор “катта дубулға” турнирининг биринчи куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига битта бронза медали ёзиб қўйилди.
Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) навбатдаги сессияси 22 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтди.Қўмита Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс жангларини ташкил этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.