Жарқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Жарқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди, дея хабар қилди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.

Йиғилишда Жарқўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Элмурод Авазов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Вилоят раҳбари томонидан туман ҳокими лавозимига Илҳом Сапаров Очилович номзоди таклиф этилди. Ушбу номзод Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланиб, у Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот учун, Илҳом Сапаров 1975 йилда Термиз туманида туғилган. У 2002 йилда Термиз давлат университетининг бакалавриат, 2011 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида у Сурхондарё вилоятидаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Халқ таълими ҳамда Маданият бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.