Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди (+фото)

Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифи доирасида мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси янги биноси очилди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очиб берди.

Етакчилар элчихона ва консуллик бўлимининг маъмурий бинолари, элчи қароргоҳи, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар жойларни ўз ичига олган мажмуани кўздан кечирди.

Маросим якунида президентлар Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб, дипломатик ваколатхона ҳудудига дарахт экди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади, дейилади хабарда.

Фото


Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди (+фото)
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди (+фото)
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди (+фото)
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди (+фото)
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди (+фото)
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди (+фото)
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди (+фото)
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди (+фото)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.