Сербияда спорт курашлари бўйича дунё биринчилигининг навбатдаги куни ортда қолмоқда. -82 кг вазн тоифасида юнон-рум курашчимиз Жалгасбай Бердимуратов мусобақани иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Теннис бўйича «Улкан тож» туркумига кирувчи US Open финали 11 сентябрь, якшанба куни ўтказилди.Финалда Испания вакили Карлос Алкарас норвегиялик Каспер Руудга қарши кортга тушди.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида биринчи медалини қўлга киритди. Юнон-рум курашчимиз Жасурбек Ортиқбоев ҳозиргина ниҳоясига етган бронза медали учун кечган беллашувда ажойиб ғалабага эришди.
Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XIII халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза, умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишди.
Қирғизистонда Western Asia Chess Championship—2022 халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.Чемпионатда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби 6 давлатдан 20 ёшдан ошмаган 30 нафарга яқин ўғил-қиз шахматчилар иштирок этмоқда.
Венгрия пойтахтида енгил атлетика бўйича Гран-при сериясига кирувчи “Pápai Sportcentrum” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда аёллар ўртасида баландликка сакраш дастурида иштирок этган Сафина Садуллаева ғалаба қозонди.
6-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XIII халқаро турнир ўтказилади. Ушбу анъанавий мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
30 август - 3 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа ташкил этилди. Қозоқ бокси асосчиларидан бири Шокир Болтекули хотирасига бағишланган халқаро турнирда Қозоғистон, Таиланд, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон мамлакатларидан 130 нафар боксчи иштирок этди.
Жаҳон шахмат федерациясининг ҳар ой эълон қилинадиган рейтингида айни дамда кучли 100ликдан 4 нафар шахматчимиз ўрин олган.30. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) — 2713.72. GM Рустам Қосимжонов (1979) — 2670.89. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) — 2656.92. GM Жавоҳир Синдоров (2005) — 2651.Энг кучли 20 ёшгача шахматчилар юзлигидан 5 нафар вакилимиз ўрин олган:4. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) — 2713.11. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) — 2656.12. GM Жавоҳир Синдоров (2005) — 2651.19. GM Шамсиддин Воҳидов (2002) — 2566.84. IM Абдумалик Абдусалимов (2002) — 2472.20 ёшгача қизларимиздан фақат WFM Умида Омонова (2006) 2196 балл билан кучли 100 ликда – 64-ўринда.
Таиландда велотрек бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.
Тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган шахмат мусобақасида муносиб иштирок этди.Туркия суперлигаси мусобақасида шахматчилар жамоаларга бўлинган ҳолда 13 раунд ўзаро баҳс олиб бордилар.
Шу йилнинг 30 октябрь - 13 ноябрь кунлари катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Бу ҳақида Осиё бокс конфедерацияси хабар берди.
Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Тўлқин Қиличев бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилинганди. Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги янгиланган мураббийлар штабининг расман таништирув маросими бўлиб ўтди.
БААнинг Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича “28th Abu Dabi International Chess Festival” халқаро турнири ўз якунига етди. Мусобақада 31 мамлакатдан келган 148 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритишди.
Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини тиклаш эҳтимоли ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди."Базан нима учун фаолиятимни якунлаганимни унутиб қўясиз.
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Иқболжон Холдоров (4-0-0, 3 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.Мексикада ўтказилган бокс оқшомида Иқболжонга Мариэл Бустаманте (7-2-0, 5 КО) рақиб бўлди.
Боксчилар Александр Усик ва Энтони Жошуа WBA Super, WBO, IBF ва IBO йўналишлари бўйича энг оғир вазн тоифаси чемпионлик унвонлари учун жангдан сўнг оладиган гонорарлари маълум бўлди. Жанг барча 12 раунд давом этди, шундан сўнг ҳакамлар 113-115, 115-113, 116-112 ҳисобида ғалабани 35 ёшли украиналик боксчига беришди.
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди. Кечанинг асосий жангги оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва британиялик Энтони Жошуа ўртасида бўлиб ўтди.
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 20 август, шанба куни бокс мусобақаси бўлиб ўтади.Кечанинг асосий жангги оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва британиялик Энтони Жошуа ўртасида кечади.
Бугун Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.Хабарингиз бор, “Коня шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида”ги Президент қарори имзоланган эди.
Шахматнинг рапид йўналиши бўйича соврин жамғармаси 650 минг доллар бўлган онлайн чемпионат бўлиб ўтмоқда.Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти.
Супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон Майами аэропортида ногиронлар аравачасида кетаётгани акс этган суратлар тарқалди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар қилмоқда.
Туркиянинг Кўня шаҳри мезбонлик қилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда 56 мамлакатдан ташриф буюрган 4000 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
"Кўня шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори қабул қилинди.Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;бронза медаль учун – 1 минг АҚШ долларимиқдоридаги бир марталик маблағлар билан мукофотланади.
Туркиянинг Кўня шаҳрида 9—18 август кунлари Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақада 55 мамлакат вакиллари 19 та спорт тури бўйича беллашувларда иштирок этди.
Россия Федерацияси Чеченистон Республикасида бокс бўйича Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Россиянинг бир неча ҳудуди, Қозоғистон, Беларусь, Исроил, Озарбайжон, Миср ва Ўзбекистондан боксчилар иштирок этган мусобақа бугун ўз ниҳоясига етади.
Туркиянинг Конья шаҳрида ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари 5 минг АҚШ долларигача мукофотланади. “Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 18.08.2022 й.) қабул қилинди.
Чеченистонда бокс бўйича Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Кеча мусобақа ярим финали доирасида беш нафар боксчимиз жанг ўтказди ва уларнинг барчаси ғалабага эришиб, финалга йўл олди.
Конья шаҳрида ўтказилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етиб бормоқда.16 август якунига кўра, Ўзбекистон делегацияси 43 та олтин, 30 та кумуш ва 48 та бронза медаллари (умумий 121 та) билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.