Отабек Холматов Усик ва Фьюри ўртасида кечадиган бокс оқшомида ўз жангини ўтказиши мумкин

Ярим енгил вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган Отабек Холматов навбатдаги жангини камар учун ўтказиши хабар қилинганди.Холматов вакант қолган WBA камари учун Раймон Форд билан жанг қилади.

Бокс. Ўзбекистон чемпионати финалчилари аниқ бўлди

Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун кечки дастурда эркаклар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади.

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Кеча барча спортчилармиз ғалаба қозонишди

Арманистонда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг яна бир куни ўз якунига етди. Бугунги дастурдан 4 нафар вакилимизнинг чиқиши ўрин олган эди ва уларнинг барчаси ўз баҳсларида ғалабага эришди.

Бокс: Аёллар ўртасида финалчилар аниқланди

Тошкентда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Айни пайтга келиб, аёллар ўртасида барча вазн тоифаларидаги финалчилар номи маълум бўлди.

Афруза Ҳамдамова: «Мақсадим — аёллар ўртасида энг ёш гроссмейстерга айланиш»

Италияда шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Унда 14 ёшгача бўлган спортчилар орасида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Чех Британия хоккей лигасида дебют қилди

«Челси»нинг собиқ дарвозабони Петр Чех амалдаги чемпион «Белфаст Джайантс» билан Британия Элит Хоккей Лигасида дебют қилди. Чех жароҳатланган дарвозабон Тайлер Бескоровани ўрнига «Глазго Клэн»га қарши ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганида музга тушди ва баҳс 5:1 ҳисобида жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Бокс. Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Биринчи кун дастурида бўлгани каби унда рингга кўтарилган 4 нафар ҳамюртимиздан 3 таси ҳакамларнинг якдил қарори билан ўз ғалабаларини тантана қилишди.

Теннис. Жокович Дэвис кубогида 12 йил деганда мағлубият аламини тортиб кўрди

Сербиялик Новак Жокович Дэвис кубоги ярим финали сериясида италиялик Янник Синнерга (2:6, 6:2, 5:7) имкониятни бой берди. Бу мағлубият жаҳон теннис етакчиси учун сўнгги 12 йилдаги биринчи мағлубият бўлди.

Тошкентда конкур бўйича мусобақа якунланди

Тошкентдаги «Universal Horses Stable» от спорти клубида конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2023» мусобақасининг олтинчи тур беллашувлари ўтказилди. Бу галги баҳсларда Қозоғистон ва Беларус мамлакатларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Бокс. Шоҳжаҳон Эргашев пуэрто-риколик рақибидан техник накаутга учради

Бугун, 26 ноябрь куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпиони пуэрто-риколик Сабриель Матиасга қарши Лас-Вегасдаги "Michelob Ultra Arena"да жанг ўтказди. 12 раундга мўлжалланган жангнинг олтинчи раундида Шоҳжаҳон Эргашев жангни давом эттира олмади ва IBF камари ўз эгасида қолди.

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Иккинчи кунда ҳам 3 ғалаба ва бир мағлубият

Арманистонда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам ўз якунига етди. Мусобақадан бугун 4 нафар вакилимизнинг чиқиши ўрин олган эди ва улардан Фирузжон Саъдуллаев, Акбар Аҳмадов ва Абдураҳмон  Маҳмуджоновлар ғалабага эришди.

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Биринчи кунда 3 ғалаба ва бир мағлубият

Арманистон давлатида бўлиб ўтаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг биринчи куни якунланди. Унга кўра уч нафар вакилимиз кейинги босқич масаласини ҳал этди.

Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган Афрузани табриклади

Афруза Ҳамдамова – шахмат бўйича Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилганди. Саида Мирзиёева Афруза Ҳамдамовани ушбу ғалаба билан табриклади.

Ёш боксчиларимиз бугун Арманистондаги жаҳон чемпионатида иштирокларини бошлашади

Бугун Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этяпти.

Шахмат. Афруза Ҳамдамова — U14 тоифасида жаҳон чемпиони!

Айни кунларда жаҳоннинг 14-16-18 ёш категориясидаги энг яхши шахматчилари Италияда бўлиб ўтаётган «Шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати»да иштирок этмоқда. Жаҳон чемпионатида 92 та давлатдан 217 та унвонли шахматчилар иштирок этмоқда.

Бокс. Ўсмирлар терма жамоамизни ЖЧда иштирок этадиган таркибини аниқ бўлди

24 ноябрь - 4 декабрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида, ўсмир боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда бизнинг ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этади.

Фьюрининг промоутери Нганнуга қарши реванш жанги бўлиб ўтишини таъкидлади

Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну 2024 йилда реванш жангини ўтказмоқчи. Бу ҳақда Тайсон Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен айтиб ўтди.

Майк Тайсон Усик ва Фьюри ўртасидаги жангда қайси боксчининг имконияти юқорилигини айтиб ўтди

Афсонавий боксчи Майк Тайсон Олександр Усик ва Тайсон Фьюрининг бўлажак жангига муносабат билдирди.“Биласизми, Фьюрининг Нганнуга қарши жангига диққатни қаратиш керак эмас.

Бокс. Катталар бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатига старт берилди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада юртимизнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

UFC. Чимаев Дана Уайтга жанг сўраб мурожаат қилди

Мағлубиятга учрамаган жангчи Ҳамзат Чимаев UFC президенти Дана Уайтга Алекс Перейра билан жанг ташкил этишни сўраб мурожаат қилди. "Ижозат беринг, мен уни тугатаман", - деб ёзган Чимаев ижтимоий тармоқларда Перейранинг суратини жойлаштирган ҳолда.

Теннис. Жокович Федерернинг рекордини такрорлади

Сербиялик теннисчи Новак Жокович ATP якуний турнири финалида италиялик Янник Синнерни мағлуб этди - 6:3, 6:3. Opta хабарига кўра, 36 ёшли Жокович қаттиқ кортларда ўзининг 71-ATP чемпионлигини қўлга киритди ва бу борада Рожер Федерернинг муваффақиятига тенглашди. Сербиялик теннисчи ATP якуний турнирида рекорд даражадаги еттинчи чемпионликни ҳам қўлга киритди.

Теннис. Жокович навбатдаги турнир чемпионлигини қўлга киритди

Сербиялик Новак Жокович Туриндаги ATP финал турнири финалида италиялик Янник Синнерни икки сетда мағлуб этди – 6:3, 6:3. Учрашув 1 соат 40 дақиқа давом этди. Жокович 13 та эйс амалга оширди, бирорта ҳам қўш хато қайд этмади ва саккизта брейк-поинтдан учтасини фойдаланди.

Қиличбозлик. Саблячи қизларимиз яна бир бор тенгсиз!

Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Таъкидлаш жоиз, бу галги беллашувлар ҳам юртдошларимиз учун ёрқин ғалабаларга бой бўлди.

Флойд Мейвезер мафия бошлиғи набирасига қарши реванш жангида иштирок этади

Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флейд Мейвезер Жон Готти III га қарши реванш жангида иштирок этади.Кўргазмали жанг февраль ойида Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

“Ҳумо арена” ўзбек боксининг қудратини яна бир бор намойиш этди

Тошкентда WBC&Lift профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди. “Ҳумо арена” мезбонлик қилган жанглар юртдошларимиз учун чиройли ғалабаларга бой бўлди.

Бугун “Ҳумо Арена”да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади

Бугун “Ҳумо Арена”да профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.Кечанинг марказий жангида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилади.

Эртага Тошкентда катта бокс оқшоми ўтказилади

Хабарингиз бор 12-17 ноябр кунлари пойтахтимиз Тошкент, WBC ташкилотининг нуфузли 61 Конвенциясига мезбонлик қилмоқда. Тадбирнинг сўнгги куни доирасида эса, 17 ноябр куни "Ҳумо Арена"да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Петр Чех Шимолий Ирландия хоккей клуби билан шартнома имзолади

«Челси» ва «Арсенал» футбол клублари собиқ дарвозабони Петр Чех хоккейдаги фаолиятини давом эттирмоқда.Чех Буюк Британиянинг амалдаги чемпиони — Шимолий Ирландиянинг «Белфаст» хоккей клуби билан шартнома имзолади.

Шаҳрам Ғиёсовнинг кейинги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 13 январь куни ўтказади. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилишича, Шаҳрам фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024 йил 13 январь куни мексикалик боксчи Пабло Сезар Канога қарши ўтказади.

Афсонавий боксчи Майк Тайсон Ўзбекистонга келди (видео)

Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси Тошкентда бўлиб ўтмоқда.Ушбу конвенцияда иштирок этиш учун афсонавий боксчи Майк Тайсон ҳам Тошкентга ташриф буюрди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.