Ўзбекистон Республикаси Президенти 7 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссия тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Петер Сийярто давлатимиз раҳбарига Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда учинчи Тошкент инвестиция форуми муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Икки мамлакат стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланиб, амалий алоқалар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга кўпайди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ошмоқда.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилотидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.